AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди

— Бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак, — деди Президент.

Мазкур даргоҳ 1943 йилда ташкил этилган. Лекин шу пайтгача институт эски, таъмирталаб бинода иш юритиб келаётган эди. Математикларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги иморатда 7 та илмий лаборатория ва «Ёш математиклар» маркази фаолият юритади. Бинонинг шинам қаватларида ахборот-ресурс маркази ва семинар хоналари, академик ва тадқиқотчилар учун кабинетлар, кутубхона, мажлислар зали, ошхона жойлашган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент: «Охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетди. Чунки ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик беролмадик»

Батафсил 👉 www.aoka.uz

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

🗣 Спикер: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Президент Инновацион ривожланиш вазирлигининг аэрокосмик тадқиқотлар бўйича ўқув лабораторияларга эга янги биносини бориб кўрди

🏛 Талабалар шаҳарчасида барпо этилган ушбу бино 5 қаватдан иборат. Биринчи қаватда — кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, электрон кутубхона, қаҳвахона, фуқаролар қабулхонаси жойлашган. Иккинчи қаватда — Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, робототехника ва мехатроника, интернет дастурлари бўйича замонавий лабораториялар ташкил этилган. Илмий-техник ахборот маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, стартап хоналари учинчи қаватда жойлашган.

❗️«Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича бу борада аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев олим ва педагоглар учун қурилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди

Талабалар шаҳарчасида 6 та 9 қаватли турар жой бунёд этилди. 216 та хонадон жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилди.

🔹Президент хонадон эгалари билан суҳбатлашди:

— Сизларни, сизлар орқали бу ерда яшайдиган барча оилаларни табриклайман, мана шу шинам, замонавий уйлар муборак бўлсин! Ўзим ҳам қишлоқдан келиб, 15 йил ижарада яшаган одам сифатида бу нарсанинг қадрини жуда яхши ҳис қиламан. Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Илмли одамлар — мамлакатимизнинг олтин фонди. Уларнинг қўлида келажагимиз бўлган болаларимиз тарбияланади. Ўқитувчилар уйли бўлиб, оиласидан кўнгли тўқ бўлса, касбига меҳр билан, Ватанга садоқат билан ишлайди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, — дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Тошкентда 7 июнь куни коронавирус юқтирган 195 беморнинг 183 таси — битта муассасада ишлаётган қурувчилар бўлган

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди. Ҳолат бўйича 300 дан ортиқ одам карантинга олинган, фақат оила аъзолари эмас...

🔹Ўша 183 қурувчи қайси қурилиш компаниясининг ишчилари эди?

🔹Нега оила аъзолари карантинга олинмади?

🔹Қурилишга масъул ташкилотларга қандай чора кўрилди?

〰️〰️〰️〰️

📹
Батафсил: видеода.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️«Сардоба» офати оқибатида телекоммуникация иншоотларига етган зарар ва уни бартараф этиш ишлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда мавзу юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️〰️

📡 Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба туманларидаги мобил алоқа компанияларининг мавжуд 86 та база станциясидан 58 тасининг иш фаолияти тўхтаган. Шундан:

🛠 44 тасида электр энергиясида узилишлар бўлган бўлса, қолган 14 та мобил алоқа база станцияларига жиддий талафот етган;

❗️1,43 км ҳаво алоқа линиялари ва 12,5 км магистрал оптик толали алоқа линиялари зарар кўрган
.

👨🏻‍🚀 300 дан ортиқ ишчи гуруҳ аъзолари ва 15 дан ортиқ махсус техникалар ёрдамида талофат оқибатлари бартараф этилди;

☑️ Сардоба туманидаги қатор маҳаллаларда 27,5 км ер ости ва 35,86 км ҳаво алоқа линиялари қурилди;

📲 Сирдарё вилоятидаги абонентлар учун май ойи чиқувчи қўнғироқлари бепул қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
7 650 696 (+148 418 )
⚡️Соғайганлар 3 630 249 (+97 559 )
⚡️Вафот этганлар 425 869 (+4 837 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 2 048 986
2. 🇧🇷 Бразилия 828 810
3. 🇷🇺 Россия 511 423
4. 🇮🇳 Ҳиндистон 308 916
5. 🇬🇧 Буюк Британия 294 402
6. 🇪🇸 Испания 243 209
7. 🇮🇹 Италия 236 305
8. 🇵🇪 Перу 214 788
9. 🇫🇷 Франция 193 220
10. 🇩🇪 Германия 187 226

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
7 650 696 (+148 418 )
⚡️Выздоровевших 3 630 249 (+97 559 )
⚡️Погибших 425 869 (+4 837 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 2 048 986
2. 🇧🇷 Бразилия 828 810
3. 🇷🇺 Россия 511 423
4. 🇮🇳 Индия 308 916
5. 🇬🇧 Великобритания 294 402
6. 🇪🇸 Испания 243 209
7. 🇮🇹 Италия 236 305
8. 🇵🇪Перу 214 788
9. 🇫🇷 Франция 193 220
10. 🇩🇪 Германия 187 226

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
​​Ўзбекистоннинг миллий бренди концепциясини ишлаб чиқиш доирасида АОКА "Perceptions of Uzbekistan through the eyes of foreigners" — «Ўзбекистон хорижликлар нигоҳида» лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

🔹Лойиҳа доирасида биз Ўзбекистонда узоқ вақтдан буён яшаётган хорижий меҳмонларни таклиф этиб, улар Ўзбекистонни қандай кўришлари, яшаш учун яратилган шароитлар ҳамда улар келажакда мамлакатда кўришни истаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашамиз.

Бизнинг биринчи меҳмонимиз фаол ҳаёт тарзи тарғиботчиси, велосипедчи, 50дан ортиқ давлатларда бўлган Ражеш Наир (Rajesh Nair) бўлди. У юртимизда 2019 йилнинг ноябридан буён яшамоқда.

📌 Интервьюдан лавҳалар:

📎 «Ўзбекистонда жуда кўп меҳрибон ва меҳмондўст одамларни учратдим. Ўзимни қадрли меҳмондек ҳис этдим, бу ажойиб мамлакат маданиятидан баҳра олдим. Мен ўзимни худди уйимдагидек ҳис этяпман. Менга бу ерда яшаш ёқади».

📎 «Ўзбекистон мен кўрган энг хавфсиз мамлакатлардан бири».

📎 «Ўзбекистон халқи ўзи ва ўз юртидан фахрланса арзийди».

📎 «Мамлакатингиз фаол туризмни ривожлантириш учун катта потенциалга эга».

🌐 Instagram: @babavelo

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Интервьюнинг тўлиқ матни бу ерда 👉 www.aoka.uz

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники