AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.41K photos
1.1K videos
10 files
5.71K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият (12 июнь ҳолатига кўра)

🦠 4 819 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилган. Шундан 3637 нафар (75%) бемор соғайган, 1163 нафари даволанишда давом этмоқда;

📈 11 июнь куни мамлакат бўйича 118 та ҳолат аниқланган. Шундан 70 нафари карантин муассасасида, 39 нафари аҳоли орасида (Навоий вилоятида 18 та, Тошкент шаҳрида 17 та, Наманган вилоятида 3 та ҳамда Тошкент вилоятида 1 та), 9 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган;

🔎 Кеча 105 нафар бемор соғайиб, шифохонадан чиққан;

🔬 Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда — 17 086 та, эпид мавсум давомида — 865 072 та тест синовлари ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

2020 йил 12 июнь кунидан футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг навбатдаги тур ўйинлари бошланади. Ушбу мусобақаларни ўтказиш учун санитария талаблари ишлаб чиқилганми?

🏆 Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 2020 йил 5 июндан Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттиришга рухсат берилган.

❗️Футбол бўйича Суперлига ўйинларини ўтказишда қуйидаги АСОСИЙ ТАЛАБЛАРГА риоя қилиниши лозим:

⚽️ битта учрашувдаги иштирокчиларнинг (жамоалар, ташкилотчилар ва ОАВ ходимлари) умумий сони 140 нафардан ошмаслиги керак;

⚽️ учрашув учун танлаб олинган барча тўплар, GPS тизимлари (Polar тизими), фишкалар, дарвоза устунлари ҳамда тўрлари, барча экипировкалар дезинфекция қилиниши шарт;

⚽️ учрашув давомида стадионга киритилган барча шахслар карантин нормаларига (шахсий ҳимоя воситаларига) қатъий риоя қилиши шарт;

уларга тупуриш, оғиз чайқалган сувни оммавий жойга (айниқса футбол майдонига) ташлаш каби санитария қоидаларини бузиш тақиқланади (футболчилар оғиз чайиши ҳамда оғиздаги сувни ташлаши учун алоҳида идишлар, яъни, туфдон қўйилган нуқталарни ташкил этиш тавсия этилади).

⚽️ футболчилар ва ҳакамлар ечиниш хоналари, шунингдек, автобуслар кварц лампалар билан жиҳозлаш керак (портатив кварц лампа);

⚽️ стадион ҳудудидаги барча шахслар шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиши шарт. Фақатгина ўйин вақтида майдонда ҳаракат қилаётган футболчилар ва ҳакамларда ниқоб бўлмайди. Чигалёзди машғулотларида қатнашувчилар ҳам ниқоб тақишади;

⚽️ учрашув олдидан икки жамоа вакиллари ва ҳакамларнинг ўзаро қўл бериб кўришиш тадбирлари бекор қилинади;

📸жамоавий расмга тушишда футболчилар ижтимоий масофа сақлайди ҳамда бир-бирига тегиниб турмайди (зиг-заг усулида);

⚽️ футболчилар голни нишонлаётганда ижтимоий масофа сақлайди ва голни жамоавий нишонлашга йўл қўйилмайди;

👨🏻‍💻карантин талабларидан келиб чиқиб, матбуот анжумани ўтказилади. Унда иштирок этаётган барча карантин талабларига қатъий риоя этиши шарт;

🎙📹 матбуот анжуманида иштирок этаётган футболчи ва мураббийлар микрофон, диктофон каби воситаларга тегиниши, уларни бир жойдан бошқа жойга суриши мумкин эмас;

⚽️🩺🌡 учрашув стадиони алоҳида изолятор хонаси бўлиши ва мазкур хона зарурий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган бўлиши керак;

🚿 учрашув ўтадиган туташ бинолар ичи футболчилар келишидан 2 соат аввал дезинфекцияланиши керак.

〰️〰️〰️〰️〰️

С 12 июня 2020 года начинаются матчи следующего тура Суперлиги Узбекистана. Разработаны ли санитарные требования для проведения соревнований?

👉 Подробно: здесь

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият (12 июнь ҳолатига кўра) 🦠 4 819 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилган. Шундан 3637 нафар (75%) бемор соғайган, 1163 нафари даволанишда давом этмоқда; 📈 11 июнь куни мамлакат бўйича 118 та ҳолат аниқланган.…
Карантин даврида буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилиши хавфли эмасми?

Саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов жавоб берди:

🚿 буюм бозорлари ҳар куни иш бошлашидан олдин ва иш вақти тугаганидан сўнг дезинфекция қилинади;

🔫🧴 кириш-чиқиш жойлари пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланади;

😷 харидорлар тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиши, ижтимоий масофани сақлаши шарт;

🌡 тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган харидорлар бозорга киритилмайди (ушбу фуқароларни алоҳидаланади ва 103 рақами орқали тез тиббий ёрдамга мурожаат этилади).

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан маълумот тақдим этилди:

〰️〰️〰️〰️

Халқаро почта жўнатмаларини ҳаво транспортида юбориш ва қабул қилиш йўлга қўйилдими?

✈️ “Ўзбекистон почтаси” ҳаво транспорти орқали юк ташувчи авиакомпаниялар билан халқаро почта жўнатмаларини дунёнинг 35 та мамлакаига етказиб бермоқда.

⚡️Халқаро почта жўнатмалари юк ташувчи ҳаво транспортида юборилиши муносабати билан, янги “Extra” тарифи асосида қабул қилинмоқда.

〰️〰️〰️〰️

Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат?

📉 2020 йилнинг 1 январидан оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34 фоизга арзонлаштирилди. Интернет провайдерларига республиканинг турли ҳудудларидан тармоққа уланиш ягона тартибда ва бир хил нарҳларда ташкил этилди.

📈 Ўзбекистонда интернет тезлиги 6%га, мобил интернет тезлиги эса 18% га ошган.

〰️〰️〰️〰️

“Ўзбекистон почтаси” томонидан жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш хизмати қайта йўлга қўйилдими?

⚡️Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 майдан эътиборан маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб беришга рухсат берилган.

📭 “Ўзбекистон почтаси” АЖ жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйган.

〰️〰️〰️〰️

Сўхда Бош вазир бошчилигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини яхшилаш бўйича қатор топшириқлар берилди. Шу бўйича нима ишлар амалга оширилди?

❗️Сўх туманида телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва хизматлар сифатини яхшилаш мақсадида, 62 км оптик толали алоқа кабеллари, умумий сиғими 536 портли замонавий қурилмалар, 40 дона 7 метрли темир-бетон устунлар, 5 та мобил алоқа база станциялари “Ўзбектелеком” АК “Ўзмобайл”филиали - 2 та антенна мачта қурилмалари билан, “Coscom” МЧЖ – 1 та, “UMS”МЧЖ – 2 та зарур транспорт ва махсус материаллар туманга етказилди.

〰️〰️〰️〰️

Ҳозир кунда IT-марказлар ва IТ-Park филиалларида курсларда ўқиш мумкинми? IT-Parkнинг қайси лойиҳаларида онлайн қатнашиш мумкин?

👨🏻‍💻Бугунги кунда, IТ-Park барча бўлимлари онлайн режимда ишлашга ўтган. Стартаплар бўйича ўқишлар давом этмоқда. Резидентлар ҳужжатларни онлайн равишда топширмоқда, барча учрашув ва музокаралар булутли видео платформаларда ўтказилмоқда. Офлайн ўқишлар карантин тугаганидан кейин бошланади. Буни кутмасдан ўқишни истаганлар дастурлашни ўрганиш учун Uzbekcoders.uz платформасида ёки ўз стартапларини ишлаб чиқишни хоҳлаганлар, https://online.it-park.uz/ pre-akselerator онлайн платформасида рўйхатдан ўтиб ўқишлари мумкин.

🌐 Ҳозирда 14 та лойиҳа онлайн тарзда амалга оширилмоқда.

____________________________

📌 Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства развития информационных технологий и коммуникаций Шерзода Ахматова. На брифинге даны ответы на важные вопросы и обращения граждан.

👉 Подробно: здесь

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда АКТ вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия Африкада тез суръатларда тарқалаётгани ҳақида огоҳлантирди Washington Post

🧬 Moderna Inc. компанияси июль ойидан Covid-19 га қарши вакцина клиник синовининг охирги босқичини бошлайди. Тажрибада 30 мингдан ошиқ кўнгилли иштирок этади Bloomberg

🇬🇧 Лондон Қироллик коллежи ва Австралия миллий университети ўтказган янги тадқиқотга кўра, коронавирус пандемияси туфайли қашшоқлар сони 1 миллиард кишидан ошиши мумкин. COVID-19 инқирози дунёдаги энг қамбағал аҳоли қатлами даромадини кунига 500 миллион долларга пасайтирмоқда The Telegraph

🇺🇸 АҚШда коронавируснинг қайта авж олишида такрорий карантин жорий қилинмайди. Ҳукумат иқтисодиётни яна "ёпа олмасликларини" маълум қилди CNBC

🇪🇬✈️ Миср 1 июлдан бошлаб ички, кейинчалик аста-секин халқаро авиапарвозларни тиклашни режалаштирмоқда. Коронавирус кенг тарқалмаган ҳудудларда туризм соҳаси ҳам тикланади Egypt Today

🇰🇷 Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда Covid-19 ҳолатлари кўпайиши давом этса, қайтадан карантин жорий қилиниши ҳақида маълум қилди Reuters

🇩🇪✈️ "Deutsche Lufthansa" авиакомпанияси пандемия туфайли авиақатнозларнинг кескин камайиб кетиши сабаб 26 минг иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда Интерфакс

⚡️Пандемия туфайли дон маҳсулотларига талаб ортиши натижасида гуруч фьючерслар котировкаси сўнгги 9 йилда максимал даражага етди WSJ

🇻🇳 Вьетнам июль бошидан Хитой, Тайвань, Жанубий Корея, Япония ва Лаос давлатларига халқаро авиапарвозларни бошлайди Asia Nikkei

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🌐 Всемирная организация здравоохранения предупредила, что пандемия распространяется стремительными темпами в Африке Washington Post

🧬Компания Moderna Inc. с июля начнет заключительный этап клинических испытаний вакцины против Covid-19, где примут участием свыше 30 тыс. добровольцев Bloomberg

🇬🇧 Согласно новому исследованию, проведенному Королевским колледжем Лондона и Австралийским национальным университетом, в результате пандемии коронавируса количество бедных может превысить 1 млрд. человек. Кризис COVID-19 снижает доходы беднейших слоев населения мира на 500 млн долл. в день The Telegraph

🇺🇸 В США не будет повторного карантина в случае второй вспышки коронавируса. Власти заявили, что не могут снова закрыть экономику CNBC

🇪🇬✈️ Египет с 1 июля планирует возобновить внутреннее и, постепенно, международное авиасообщение. Туризм возобновят в провинциях, в наименьшей степени пострадавших от коронавируса Egypt Today

🇰🇷 Власти Южной Кореи сообщили, что в случае продолжения роста новых случаев Covid-19 в стране снова будет введен карантин Reuters

🇩🇪✈️ Авиаконцерн Deutsche Lufthansa планирует сократить до 26 000 рабочих мест из-за резкого спада авиаперевозок на фоне пандемии Интерфакс

⚡️Котировки фьючерсов на рис достигли максимума почти за девять лет после того, как пандемия вызвала повышение спроса на зерновые WSJ

🇻🇳 Вьетнам с начала июля возобновляет международные авиаперелеты в Китай, Тайвань, Южную Корею, Японию и Лаос Asia Nikkei

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
«Сардоба» офати оқибатида қишлоқ хўжалигига қандай зарар етди ва қандай тезкор чоралар кўрилди?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот котиби Нигора Ходжаева бу тўғрисида батафсил маълумот берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Талофатни бартараф этиш бўйича 3 та ишчи гуруҳ тузилди. Зарар кўрган майдонларни тиклаш учун 421 та техника, 200 та кўчма насос, 940 нафар ишчи кучи жалб этилди;

💦 «Марказий тармоқ»да 3,8 километр3 та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди;

🌱 3 260 гектар чигит, 9 027 гектар дуккакли, 1 570 гектар сабзавот-полиз экинлари қайта экилди;

💧1 656 га майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди;

🌱 барча туманларда қўшимча 4 253 гектар майдонга чигит экилди;

🌾 талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 гектар (21%), ғалла майдонларининг 2 026 гектарида бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда;

📦 вилоятга 864 тонна ўғит ва 3,2 минг тонна фосфорли ўғит етказиб берилди.

_________________________________

Какой ущерб был нанесен сельскому хозяйству в результате наводнения в "Сардобе" и какие оперативные меры были приняты?

Подробная информация на эту тему была представлена на брифинге, проведенном в штабе АИМК, с участием пресс-секретаря Министерства сельского хозяйства Нигоры Ходжаевой:

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Для устранения последствий организованы 3 рабочие группы. Для восстановления пострадавших площадей привлечены 421 единица техники, 200 передвижных насосов, 940 работников, 5 подрядных и 7 — субподрядных организаций;

💦 полностью восстановлены в 3 районах 3,8 км “Централизованной сети”; 9,5 км межхозяйственных каналов;

🌱 посеяны хлопковые культуры на 3 260 га, бобовые — 9 027 га, овощные и бахчевые — 1 570 га;

💧 улучшено мелиоративное состояние 1 656 га посевных площадей;

🌱 во всех районах посеян хлопчатник на дополнительных 4 253 га земельных площадей;

🌾 на пострадавших, но неразрушенных 2 054 гектарах хлопковых полей (21%); 2 026 гектарах зерновых полей проводятся агротехнические работы;

📦 в область доставлено 7 864 тонны азотных, и 3 200 тонн фосфорных удобрений.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
«Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

💰Июнь ойи учун 4507 нафар фуқарога 3,286 миллиард нафақа тўлови ўз эгаларига топширилди;

💳 мутасадди ташкилотлар томонидан 4710 нафар фуқарога товон тўловлари тушириш учун янги пласитик карталари очиб берилди;

🏗 15 468 нафар ишчи ва 757 та транспорт воситаси жалб этилган ҳолда, 1814 та уйда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда;

⚡️1 122 нафар фуқаро қурилиш ва ободонлаштириш ишларига жалб этилиб, бандлиги таъминланди;

✔️ 3 та подстанция, 105 та трансформатор пункти ва 343,9 км электр узатиш тармоқлари, 6 254 электр устуни ишга туширилди;

📈 42 км газ қувури монтаж қилинмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Шавкат Мирзиёев Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди

— Бу замонавий институт барча олимлар учун маърифат маркази бўлиши керак. Математика кўп фанларга йўл очади. Уни Талабалар шаҳарчасида барпо этганимиз бежиз эмас. Бу институт таълим ва илм-фан ўртасида узвийликни таъминлаши, мамлакатимиз ривожига замин яратиши керак, — деди Президент.

Мазкур даргоҳ 1943 йилда ташкил этилган. Лекин шу пайтгача институт эски, таъмирталаб бинода иш юритиб келаётган эди. Математикларга замонавий шароитлар яратиш мақсадида Олмазор туманидаги Талабалар шаҳарчасида янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Янги иморатда 7 та илмий лаборатория ва «Ёш математиклар» маркази фаолият юритади. Бинонинг шинам қаватларида ахборот-ресурс маркази ва семинар хоналари, академик ва тадқиқотчилар учун кабинетлар, кутубхона, мажлислар зали, ошхона жойлашган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент: «Охирги йигирма йилда математикадан билим даражаси пасайиб кетди. Чунки ўқитувчиларга керакли эътибор, муносиб ойлик беролмадик»

Батафсил 👉 www.aoka.uz

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 «Сардоба» сув тошқини оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар

🗣 Спикер: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️Президент Инновацион ривожланиш вазирлигининг аэрокосмик тадқиқотлар бўйича ўқув лабораторияларга эга янги биносини бориб кўрди

🏛 Талабалар шаҳарчасида барпо этилган ушбу бино 5 қаватдан иборат. Биринчи қаватда — кўргазмалар зали, амфитеатр, ёш ихтирочилар хонаси, ахборот бўлими, электрон кутубхона, қаҳвахона, фуқаролар қабулхонаси жойлашган. Иккинчи қаватда — Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази, робототехника ва мехатроника, интернет дастурлари бўйича замонавий лабораториялар ташкил этилган. Илмий-техник ахборот маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Интеллектуал дастурий тизимлар илмий-амалий маркази, стартап хоналари учинчи қаватда жойлашган.

❗️«Мамлакатимиз юқори технологик соҳалар бўйича дунёдан ортда қолиб кетган. Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича бу борада аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

@aoka_uz