AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият:

🦠 Коронавирусга чалинганлар — 4547 нафар.

🔎 Соғайганлар — 3459 нафар (76%).

💉 Даволанмоқда — 1070 нафар.

🛩 Эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатдан келган беморлар — 46 812 нафар. Улардан:

🏠 уй шароитида карантинда — 23 153 нафар;

🏥 стационар шароитда — 23 659 нафар бемор устидан тиббий назорат ўрнатилган.

🔬 Вирусологик лабораторияда охирги бир кунда 17 798 та, эпид мавсум давомида 831 642 та тест синовлари ўтказилган.

〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аввал маълум қилинганидек, АОКА штабида Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Даволаниш учун шифохонага борганда коронавирус инфекциясига текширилганлик тўғрисида маълумотнома сўралиши тўғрими?

❗️Йўқ, даволаш-профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текшириш ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.

🧪 Фақат коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги шахслардан биологик намуна олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши белгиланган:

бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслар;

иккиламчи мулоқотда бўлган шахслар;

хорижий давлатлардан келган шахслар;

тиббиёт ходимлари.

〰️〰️〰️〰️〰️

Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда? Март-апрель ойларида кунлик касаллар сони ҳозиргидан кам бўлса-да, қатъий карантин чоралари қўлланилганди?

❗️Тошкент шаҳрида касаллик қайд этилган маҳалла, мавзе, даҳа ва йирик объектлар бўйича карантин чекловлари ўрнатилмоқда. Унга кўра:

🔴 жами 513 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 42 таси«қизил» ҳудуд;

🟡 132 таси — «сариқ» ҳудуд;

🟢 339 таси — «яшил» ҳудудга ажратилган.

☑️ Тошкент шаҳри пойтахт эканлиги ҳисобга олиниб, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлари ва ҳаракатларига таъсир қилмай, тадбирларни манзилли белгилаш тизимли тарзда амалга оширилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

«Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?

❗️Республика махсус комиссияси хулосасига кўра, ҳудудларда тоифаланишидан қатъий назар қуйидаги тартибга риоя қилиниши шарт:

🚧 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофани (2 метр) сақлаш;

😷 фуқароларнинг тиббий ниқобдан фойдаланишлари;

👨‍👩‍👦 уч кишидан ортиқ йиғилмаслик;

🧴антисептик воситалардан фойдаланиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

8 июндан автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Одамларни касаллик юқтириб олиш хавфи катта эмасми?

❗️Жамоат транспортларига қуйидаги талаблар белгиланган:

🚿 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

👨‍✈️ ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

Касалликни олдини олиш ва карантин тадбирларига амал қилиш ўз қўлимизда. Илмий асосланган ва барча учун оддий бўлган гигиена қоидаларига амал қилиш орқали касалликдан ҳимояланиш мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда коронавирус билан боғлиқ саволлар юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров иштирокида ўтказилган брифингда янги ўқув йили учун қабул жараёнлари тўғрисидаги саволларга жавоб берилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Оҳангарон туманида яшайман. Тест имтиҳонларига шахсий автомашинамда Тошкент шаҳрига борсам бўладими ёки ўз ҳудудимизда топшираманми?

❗️Оҳангарон нисбатан яқин туман бўлгани учун шахсий автомашинангизда келиб, тест топширишингиз мумкин.

🚙 Бироқ, таъкидлаш жоизки, тест ўтказилиш муддати COVID-19 туфайли жорий қилинган карантин тартибига бевосита боғлиқ.

〰️〰️〰️〰️〰️

ОТМларга сиртқи бўлимлар учун қабул қачондан бошланади?

❗️Сиртқи бўлимга ҳужжатлар кундузги бўлим каби 15 июндан 15 июлга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида жисмоний тарбия йўналишида нормативларни топшириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби қандай?

❗️Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари учун имтиҳонлар каранитн, санитария-гигиена талабларига риоя этган ҳолда 11 июлдан 20 июлга қадар, алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари учун эса 25 июлдан 10 августгача ўтказилади.

Карантин чекловлари давом этган тақдирда касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.

✔️ Ижодий ва тест имтиҳонлари (педагогик таълим йўналиши) асосида талабаликка қабул қилинадиган йўналишларда эса ижодий имтиҳонларнинг фақат биттаси (махсус жисмоний тайёргарлик) сақлаб қолинади ва қўшимча тест топширилади.

🕐 Абитуриентлар ижодий имтиҳонларни фақат бир кун ва узоғи бир соат ичида топширишади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жорий ўқув йилида спорт йўналишидаги имтиҳонлар мавжуд бир нечта ОТМга ҳужжат топшириш мумкинми?

❗️Алоҳида иқтидор талаб этиладиган ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд таълим йўналишларига киришда абитуриентлар фақатгина БИТТА таълим йўналишида танловда иштирок этиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Пандемия даврида ўқишини кўчира олмаганлар учун қандай имконият яратилган?

❗️2020 йилнинг 15 июлидан 5 августига қадар ҳужжатлар қабул қилинади (ҳужжатларни онлайн тарзда топшириш имконияти яратилади).

📃 6 августдан 30 августга қадар аризалар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.

🌐 Карантин тадбирлари сабабли ўқишни кўчириш жараёнлари муддатларида ўзгаришлар бўлганда вазирликнинг расмий сайти (www.edu.uz) ва телеграм-канали (@eduuz) орқали эълон берилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аввал маълум қилинганидек, АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Маманазаров Абдусамад иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Талабалардан карантин пайтида шартнома пулини тўлашни талаб қилиш, акс ҳолда имтиҳонларга киритмаслик тўғрими?

❗️Карантин вақтида талабаларнинг масофавий таълими йўлга қўйилган, бироқ талабаларни шартнома шартларини бажармаганлик учун талабалик сафидан четлатиш кун тартибига киритилмаган.

✔️ Шартнома пулини тўламаган талаба имтиҳонга киритилади, бироқ курсдан курсга кўчирилгани тўғрисида буйруқ расмийлаштирилмайди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Академик лицейларга ҳужжат топшириш қандай амалга оширилади?

❗️2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчи ўқувчиларининг ҳужжатларини академик лицейларда онлайн рўйхатга олиш жорий йил 10 июндан бошланади.

🌐 Академик лицейларда ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бўйича маълумотлар билан вазирликнинг @eduuz расмий телеграм каналида жойлаштирилган ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

📲 Ушбу ҳавола орқали ўқувчилар ўзлари танлаган йўналишлар бўйича ҳужжатларини 10 июндан 30 июнга қадар рўйхатдан ўтказишади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамад Маманазаров иштирокида янги ўқув йили учун қабул жараёнлари юзасидан ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга ва 2020 йил 1 май куни Сардоба сув омборининг тўғони қисман қулаши оқибатида жабрланганларга ҳамдардлик билдираман. Сув остида қолган уйлар, кўчирилган аҳоли, вайрон бўлган йўллар ва фермер хўжаликлари тасвирларини кўриш қалбни ларзага солади.

Шахсий эътибор ва тезкор чоралар кўриш орқали Сиз лидерлик хусусиятларни намойиш этдингиз. Давлат департаменти ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ҳам ушбу фожиага жавобан дарҳол чора кўрдилар ва кўмак кўрсатишга қаратилган саъй-ҳаракатларимиз учун маблағ ажратдилар.

Америка Қўшма Штатлари ушбу мушкул пайтда Ўзбекистон ва унинг халқига елкадошдир.

Шу билан бирга, коронавирусга қарши курашда биргаликда иш олиб борар эканмиз, ушбу мудҳиш пандемияга қарши чора-тадбирлар учун ёрдам бўйича сўровингиз тез фурсатларда кўриб чиқилишини таъминлаш учун маъмуриятимга кўрсатма бердим.

Ҳурмат билан,
Дональд Трамп,
Америка Қўшма Штатлари Президенти

Манба

@aoka_uz
Ситуация в Узбекистане, связанная с коронавирусом:

🦠 Количество инфицированных коронавирусом составляет 4547 человек.

🔎 Выздоровевшие — 3459 (76%).

💉 Продолжают лечение — 1070.

🛩 Количество граждан, вернувшихся из стран с неблагоприятной эпидемиологической ситуацией, составляет 46 812. Из них находятся на карантине:

🏠 в домашних условиях — 23 153;

🏥 в стационарных условиях — 23 659 человек.

🔬 За прошедший день проведено 17 798 тестов, за весь эпидпериод — 831 642.

〰️〰️〰️〰️〰️

Об этом сегодня на брифинге, проведённом в штабе АИМК, сообщил первый заместитель директора Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия Ботиржон Курбонов.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
7 360 239 (+116 131 )
⚡️Соғайганлар 3 454 807 (+83 095)
⚡️Вафот этганлар 416 201 (+4 924 )

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 2 000 464
2. 🇧🇷 Бразилия 772 416
3. 🇷🇺 Россия 493 023
4. 🇬🇧 Буюк Британия 291 588
5. 🇮🇳 Ҳиндистон 276 583
6. 🇪🇸 Испания 242 280
7. 🇮🇹 Италия 235 763
8. 🇵🇪 Перу 208 823
9. 🇫🇷 Франция 192 068
10. 🇩🇪 Германия 186 522

📎 Манба: Johns Hopkins University

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
7 360 239 (+116 131 )
⚡️Выздоровевших 3 454 807 (+83 095)
⚡️Погибших 416 201 (+4 924 )

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 2 000 464
2. 🇧🇷 Бразилия 772 416
3. 🇷🇺 Россия 493 023
4. 🇬🇧 Великобритания 291 588
5. 🇮🇳 Индия 276 583
6. 🇪🇸 Испания 242 280
7. 🇮🇹 Италия 235 763
8. 🇵🇪Перу 208 823
9. 🇫🇷 Франция 192 068
10. 🇩🇪 Германия 186 522

📎 Источник: Johns Hopkins University

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун, 11 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтадиган брифинглар:

📣 Коронавирус инфекцияси билан боғлиқ савол ва мурожаатлар юзасидан

🕙 14:00 Мудофаа вазирлиги

Спикер: Баҳром Зулфиқоров – матбуот котиби

📣 «Сардоба» талофатларини бартараф этиш борасидаги ишлар юзасидан

🕙 15:00
Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Спикер: Жамшид Холиқулов – матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️

Брифинги, запланированные на сегодня, 11 июня, в штабе АИМК:

📣 По вопросам и обращениям, связанным с коронавирусной инфекцией

🕙 14:00
Министерство обороны

Спикер: Бахром Зулфикоров – пресс-секретарь

📣 О работе по устранению последствий наводнения в «Сардобе»

🕙 15:00 Хокимият Сырдарьинской области

Спикер: Жамшид Холикулов – пресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, и канале Youtub.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇧🇪 Бельгия ҳукумати ички туризмни рағбатлантириш ва иқтисодиётни жонлантириш мақсадида ҳар бир фуқарога поездга 10 та бепул чипта тақдим этади. Шунингдек, ресторан, театр ва музейлардан фойдаланиш учун 300 евро миқдорида истеъмол ваучери тизими ҳам йўлга қўйилади CNN

✈️ Ҳалқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) прогнозларига кўра, коронавирус пандемияси натижасида авиакомпаниялар 84 миллиард доллар йўқотишади, ўтган йилларга қараганда даромад икки бараварга камаяди Guardian

🇺🇸 Ҳозирги вақтда АҚШда коронавирусга чалинганлар 2 миллиондан ошиб кетди JHU

🇷🇺 Урал асбоб-ускуналарни қуриш заводи Россиядаги барча шифохоналардан «Авента-М» сунъий ўпка аппаратини қайтариб олмоқда. Чунки бир ой аввал мамлакатда 2 та аппарат ёниб кетган РИА Новости

🇩🇪 Германия ҳукумати фуқароларига дунёнинг 160 мамлакатига (ЕИдан ташқари) 31 августга қадар муҳим бўлмаган саёҳатлардан воз кечишни маслаҳат бермоқда DW

🇸🇬 Сингапур ҳукумати Covid-19 га чалинган баъзи беморларни даволаш учун «Ремдесивир» дори воситасидан фойдаланишни тасдиқлашди CNN

🇫🇷 Францияда пандемия туфайли 800 мингта иш ўрни йўқолиши тахмин қилинмоқда. Инқирозга қарши чора-тадбирлар пакети 45 миллиард еврони ташкил этади, ундан 18 миллиард евро сайёҳлик соҳасига, 15 миллиард евро авиация тармоғига ва 8 миллиард евро автомобил саноатини қўллаб-қувватлашга ажратилади Economic Times

🇪🇺 Европа Иттифоқи ижтимоий ОАВ платформалари пандемия тўғрисидаги ёлғон ахборотларни қандай бартараф этаётганликлари тўғрисида ойлик ҳисобот тақдим этишларини талаб қилмоқда CNN

🇩🇰 Дания Европада карантин чекловларини енгиллатгандан сўнг эпидемия такроран авж олмаган биринчи давлат бўлди. Мамлакатда ресторан, кафе ва савдо марказлари фаолияти май ойида тикланган эди Covid19 World News

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
КОРОНАВИРУС — МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇧🇪 С целью стимулирования внутреннего туризма и оживления экономики, власти Бельгии предоставят каждому жителю по 10 бесплатных билетов на поезд. Также, внедрят систему выдачи потребительских ваучеров на 300 евро для использования в ресторанах, театрах или музеях CNN

🌐✈️ По прогнозам Международной ассоциации воздушного транспорта (IATA), в результате пандемии коронавируса авиакомпании потеряют 84 миллиарда долларов, доходы снизятся в два раза по сравнению с прошлых годом Guardian

🇺🇸 В настоящее время в США зарегистрировано более двух миллионов случаев коронавируса JHU

🇷🇺 Уральский приборостроительный завод отзывает аппараты ИВЛ "Авента-М" из всех российских больниц, после того, как месяц назад в стране загорелись два аппарата РИА Новости

🇩🇪 Власти Германии посоветовали своим гражданам избегать несущественных поездок в 160 стран мира (кроме стран ЕС) до 31 августа DW

🇸🇬 Власти Сингапура утвердили использование препарата: "Ремдесивир" для лечения некоторых пациентов с Covid-19 CNN

🇫🇷 Во Франции ожидается потеря 800 тысяч рабочих мест вследствие пандемии. Пакет антикризисных мер составляет 45 млрд евро, из них 18 млрд евро на туристическую отрасль, 15 млрд на авиационный сектор и 8 млрд на поддержку автомобильной промышленности Economic Times

🇪🇺 Европейский союз требует, чтобы социальные медиа-платформы представляли ежемесячные отчеты о том, как они справляются с дезинформацией о пандемии CNN

🇩🇰 Дания, первая страна в Европе , которая ослабила карантинные ограничения, без повторной вспышки инфекции. В стране разрешили возобновить работу ресторанов, кафе и торговых центров еще в мае Covid19 World News

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин вақтида ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартиби қандай бўляпти? Ҳарбий қисмларда карантин чоралари кўрилганми?

❗️Ҳарбий хизматга саралаб олинган фуқаролар 6-7 июнь кунлари коронавирусга таҳлил топширишди. Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролар 9-июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди.

🚊 Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг 3 та ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши орқали амалга оширилди.

🔎 Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади.

⚡️Сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун ҳам жорий йилнг 20 июнига қадар фуқароларимиз тиббий текширувдан ўтказилиб жўнатиш бошланади. Бунда сафарбарлик чақируви резервига март ойида чақириш кераклиги инобатга олиниб, аввало шу муддатгача 27 ёшни тўлдирганлар жўнатилади.

____________________________

Сегодня в штабе АИМК состоялся брифинг с участием пресс-секретаря Министерства обороны Бахрома Зулфикарова. На брифинге даны ответы на важные вопросы и обращения граждан:

〰️〰️〰️〰️〰️

Каков порядок призыва на срочную военную службу во время карантина? Предприняты ли карантинные меры в воинских частях?

❗️ Граждане, призванные на военную службу, 6-7 июня сдали тест на коронавирус. По результатам анализов 9 июня они были направлены на срочную военную службу.

🚊 Отправка на службу была осуществлена железнодорожным транспортом одновременно в три региона страны.

🔎 По прибытии в служебные части призывники будут помещены на 14-дневный карантин и находиться под медицинским наблюдением квалифицированных медработников.

⚡️ Отправка граждан на службу в мобилизационном призывном резерве будет осуществлена до 20 июня после прохождения медицинского обследования. С учетом того, что на службу в мобилизационном призывном резерве граждане призываются в марте, на службу отправятся лица, достигшие 27 лет до марта этого года.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Эпид мавсум бошидан буён қанча майдон дезинфекция қилинди?

🔹Стратегик-махсус тактик ўқув ўтказиш режасига асосан жорий йилнинг 8 июнь ҳолатига кўра:

🚿 Йиғма батальон ва отрядлар кучлари — 309 та махсус техника, 11 089 та дезинфекция аппарати (жами 13052 киши) билан 20 та шаҳар ва вилоятдаги 36 та туман марказларида дезинфекция ишлари ўтказилди;

🏘 Республика миқёсида 49 998 объектда жами 36 108 840 квадрат метр майдон дезинфекция қилинди. Бу жараёнга 6 562 кг, жумладан Тошкент шаҳри учун 2 639 кг дезинфекцияловчи восита сарфланди.

📈 Ўртача ҳисобда бир кунда мавсум бошидан 700 минг квадрат метрдан ортиқ жойларда дезинфикция ишлари олиб борилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Баҳром Зулфиқоров иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Сколько площади было продезинфицировано с начала эпидпериода?

🔹По состоянию на 8 июня на основе стратегического-специального тактического учебного плана:

🚿 Силами батальона и отрядов с помощью 309 единиц специальной техники, 11 089 дезинфицирующих оборудований (в общей сложности 13 052 человеками) были проведены дезинфицирующие работы в 36 районных центрах 20 городов и областей;

🏘 По всей республике продезинфицировано в общей сложности 36 108 840 м/кв площади в 49 998 объектах. Для этих работ было использовано 6562 кг дезинфицирующего средства, в частности в городе Ташкенте — 2639 кг дезинфицирующего средства.

📈 С начала эпидпериода в среднем за день проводятся дезинфицирующие работы на площади в 700 квадратных метров.

〰️〰️〰️〰️〰️

Об этом сегодня на брифинге, проведённом в штабе АИМК, сообщил пресс-секретарь Министерства обороны Бахром Зулфикаров.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан «Ўзархив» агентлигига журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланма тақдим этилди.

📚 Қўлланма «Журналистика назарияси, тарихи ва тараққиёти», «Журналистика ҳуқуқи ва этикаси», «Медиалингвистика ва таҳрир», «Медиа-маркетинг ва менежмент», «Босма оммавий ахборот воситаларида жанрлар ва маҳорат масалалари», «Аудиовизуал журналистика», «Онлайн журналистика ва медиада янги трендлар», «Замонавий медиа муҳитда PR-хизматлар», «Ихтисослашган журналистика», «Журналистика социологияси ва психологияси» каби жилдлардан ташкил топган.

✏️ «Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини «Ўзархив» агентлиги Ахборот хизматига ҳамиша ҳам амалий, ҳам услубий кўмак кўрсатиб келаётганини эътироф этган ҳолда, катта миннадорлик билдирамиз!» — дейилади ташкилот расмий саҳифасида.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокара ўтказди.
Давлатимиз раҳбари ЕТТБ билан муносабатларда юксак даражага эришилгани ва самарали ўзаро ҳамкорлик амалга оширилаётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Сума Чакрабарти Сирдарё вилоятидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва мамлакатимизда пандемия кенг ёйилишининг олдини олиш бўйича кўрилган комплекс чора-тадбирларни юксак баҳолади.

Президент Шавкат Мирзиёев провел по видеоконференцсвязи переговоры с президентом ЕБРР Сумой Чакрабарти.
Глава нашего государства с глубоким удовлетворением отметил достигнутый высокий уровень взаимоотношений и плодотворное сотрудничество.
Сума Чакрабарти высоко оценил принятые в стране комплексные меры по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия в Сырдарьинской области и недопущению распространения пандемии в республике.

#Mirziyoyev #muloqot #ETTB #SChakrabarti

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter