AOKA - Rasmiy kanali
12K subscribers
9.2K photos
1.18K videos
10 files
6.15K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
🇦🇿 Бокуда "Медиасаводхонлик" ҳафталиги бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 декабрь куни бўлиб ўтган ҳафталик доирасида бўлиб ўтган анъанавий "Медиасаводхонлик" III конференцияда мутасадди давлат ва хусусий ташкилотлар, академик муассасалар, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари, турли муассасаларнинг масъул ходимлари, соҳага оид маҳаллий ва хорижий экспертлар, шу жумладан, АОКА Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи Тоҳир Умаров, ЎзЖОКУ ректори ўринбосари Нозима Муродова ҳамда Озарбайжондан 500 га яқин экспертлар иштирок этди.

Конференциянинг очилиш маросимида сўзга чиққан Медиани ривожлантириш агентлиги ижрочи директори Ахмад Исмоиловнинг таъкидлашича, медиасаводхонликни ошириш – бу узлуксиз жараён бўлиб, етарлича кенг қамровли ва жамиятнинг барча қатламларини жамлайди, давлат институтлари, ОАВ ва жамият ўртасида соғлом тамойиллар ҳамда самарали мулоқотга асосланган коммуникацияни ўрнатиш, контент ишлаб чиқаришда ОАВнинг профессионаллигини ошириш бу йўналишда катта аҳамиятга эга.


Шу куни концеренция доирасида "Таълимда медиасаводхонлик" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Иштирокчилар рақамли технологиялар даврида таълимда медиасаводхонликни қўллашнинг долзарблиги, уни алоҳида фан сифатида ўқув дастурига киритиш ва умуман, бу соҳада амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли лойиҳаларни фаол муҳокама қилдилар.

Медиасаводхонликни ўргатиш ўқувчиларда танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш орқали рақамли дунёда янада масъулиятли фойдаланувчи бўлишга ёрдам бериши, уларнинг ижтимоий-маданий салоҳиятини кучайтириши ва пировардида ўсмирлар ва ёшларнинг тўғри ахборотни танлаш қобилиятини ошириш орқали жамиятнинг умумий ахборот хавфсизлигига ҳисса қўшиши қайд этилди.

18 декабрь куни Фузулий шаҳридаги Мирзо Улуғбек номидаги мактабда "Медиасаводхонлик" ҳафталиги доирасида Медиани ривожлантириш агентлиги томонидан 60 нафар турли синф ўқувчилари учун "Медиасаводхонлик" дарси ташкил этилди.

Тренингнинг мақсади ўқувчиларга ахборотнинг мазмуни, тарқатиш ва истеъмол қилиш, танқидий баҳолаш, турли контекстларда фойдаланиш ва таҳлил қилиш бўйича билимга эга бўлиш қобилиятини шакллантиришдан иборат.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Рақамли саводхонлик ва медиатаълимни ривожлантириш бўлими бошлиғи Тохир Умаров тренер сифатида сўзга чиқиб, медиасаводхонлик нафақат тўғри ахборот манбаларини танлашга ёрдам беришини, балки жамиятнинг соғлом ва масъулиятли фуқароларини тарбиялашга ёрдам беришини таъкидлади. У тингловчиларга ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган янгиликларнинг ҳаққонийлигини текшириш ва дезинформацияга қарши курашнинг турли усуллари ҳақида амалий маълумотлар берди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1
🖋 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда белгиланган асосий вазифалар.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📢 23 декабрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Ёшлар бандлиги дастури" юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Шарофова, Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Кўп квартирали уйлар ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа объектларда лифтлардан фойдаланиш ҳолати, амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ер ва кадастр назорати тадбирлари хусусида
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Неъмат Атамуратов, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Халқ банкида рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, янги имкониятлар, эришилган натижалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Гулноза Алимова, "Халқ банки" АТБ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
2024 йилда медиа оламидаги таҳдидлар

🟡30 та мамлакат аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров маълумотларига кўра, 2024 йилда одамларни ташвишга солаётган асосий таҳдидлар – турли дезинформация кампаниялари ҳамда фирибгарлик, таъқиб ва жосуслик мақсадларида маълумотларни ўғирлашдир.

🟡Иккала таҳдид ҳам 76% респондент томонидан қайд этилган.

🟡Сўровда қатнашганларнинг 80 фоизи бир йил ичида дунёда хавф даражаси ошган деб ҳисоблайди.

🟡Шу билан бирга, дунёда ижобий ўзгаришлар кўрсаткичи салбий ўзгаришларга нисбатан юқори, деб ҳисобловчилар сони ҳам камайган.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3
📢 24 декабрь, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Бош прокурорнинг мамлакатимиз аҳолисига йўллаган мурожаатида қайд этилган масалалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳаёт Шамсуддинов, Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Маданият вазирлигининг 2024 йилги фаолияти якунлари ҳамда 2025 йилга мўлжалланган режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Маданият вазири ва мутасаддилари

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: "Олмалиқ" КМК томонидан ижтимоий соҳани қўллаб қувватлаш борасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Умида Қаршибоева, Комбинат ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Жорий йилнинг 20 ноябридан – 20 декабригача ўтказилган “Инсон ҳуқуқлари ойлиги” якунлари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ғулом Мирзаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ижтимоий тармоқларда ӯзингизни қандай ҳимоя қилишингиз мумкин?

Янги йил арафасида фирибгарлар янада фаоллашади ва қинғирликнинг турли йўлларини ўйлаб топишади. Масалан, мавзуси ҳақиқатга жуда мос келадиган овоз беришда иштирок этишга таклиф қилишади. Бундай вазиятларда ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни қандай ҳимоя қилиш кераклиги ҳақида маълумот берамиз:


1️⃣Ишончли пароллар

⚡️Кучсиз пароллар – бу жиноятчилар учун очиқ эшик. 123456 каби рақамлар, туғилган кун санаси, уй ҳайвонининг исми – буларнинг барчаси мутлақо номақбул вариантлар. Турли регистрдаги ҳарфлар, рақамлар ва махсус белгилар комбинациясидан (!@#$%^&*) парол яратинг. Парол қанчалик узун ва мураккаб бўлса, шунчалик яхши. 12-14 та белгидан иборат парол бу идеал ҳисобланади.

⚡️Ҳеч қачон бир хил паролдан турли платформалар учун фойдаланманг! Хакерлар битта аккаунтга кирса, бошқа аккаунтларни ҳам осонгина бузиб киришлари мумкин. Ажойиб ечим – парол менежери. У мураккаб паролларни яратади ва сақлайди, сиз эса фақат битта мастер-паролни эслаб қолишингиз кифоя.

2️⃣Икки омилли аутентификация (2FA) — база

⚡️2FA — бу худди сизнинг эшигингиздаги иккинчи қулф каби. Таъкидлаш лозимки, ушбу ҳимоя тури ижтимоий тармқодаги барча аккаунтларда ўрнатилиши лозим. Ҳатто кимдир сизнинг паролингизни билиб олган тақдирда ҳам, унга қўшимча тасдиқлаш керак бўлади. Масалан, SMS ёки аутентификатор иловадан код.

⚡️Бу функцияни исталган жойда ёқинг - бу бир неча дақиқа вақт олади, лекин хавфсизликни сезиларли даражада оширади.

3️⃣Махфийлик созламалари

⚡️Ҳар бир ижтимоий тармоқ мослашувчан махфийлик созламаларини таклиф қилади. Уларни ўрганиш ва созлаш учун албатта вақт ажратинг.

⚡️Публикацияларингиз, фотосуратларингиз ва шахсий маълумотларингизни кўриши мумкин бўлган шахслар доирасини чекланг. Қайси расмларда сизни белгилашаётганини мунтазам текшириб туринг ва номақбул тегларни олиб ташланг. Шахсий маълумотларга кириш учун бегоналарга рухсат берманг.

4️⃣Ҳаволалар ва иловалар билан эҳтиёткорлик

⚡️Фишинг ҳаволалари ва зарарли иловалар маълумотларни ўғирлашнинг кенг тарқалган усулидир. Шубҳали ҳаволаларга, ҳатто улар дўстларингиздан келган бўлса ҳам, уларга жавоб берманг, чунки уларнинг аккаунтлари бузиб кирилган бўлиши мумкин.

⚡️Иловаларни ўрнатишда эҳтиёт бўлинг ва уларга маълумотларингизга кириш учун ортиқча ҳуқуқлар берманг. Уланган иловалар рўйхатини мунтазам текширинг ва кераксизларини олиб ташланг.

5️⃣Иловаларни ўз вақтида янгилаш

⚡️Қурилмаларингиз ва ижтимоий тармоқ иловаларининг операцион тизимини мунтазам янгилаб туринг. Ишлаб чиқувчилар доимий равишда заифликларни тузатадиган ва хавфсизликни оширадиган янгиланишларни чиқарадилар. Бу янгиланишларни эътиборсиз қолдирманг.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3💯3
📢 25 декабрь, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзтрансгаз" АЖга 2024 йил давомида тадбиркор ва фуқаролардан бўлган мурожаатлар таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Сурайё Сидиқжонова, "Ўзтрансгаз" АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида намунали жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Музифа Султонова, Жамоат хавфсизлиги департаменти ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Янги Ўзбекистон метрологияси: таҳлил ва ижобий натижалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Лазизбек Саидорипов, Ўзбекистон миллий метрология институти директори
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
📢 26 декабрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Қиш мавсумида истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан барқарор таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Фируза Турғунова, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ бошқарма бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБнинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир фаолияти натижалари
⚫️Вақти: 11:00
⚫️Иштирок этади: Шуҳрат Орипов, "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Соҳада халқаро молия институтлари маблағлари асосида амалга оширилган ишлар ва бу борадаги истиқболли лойиҳалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нодир Хожамов, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
📢 27 декабрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2024 йил сарҳисоби
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Давлат фуқаролик хизматида илк маротаба синовдан ўтказилган мослашувчан иш режими натижалари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2024 йилда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан эришилган ютуқлар, ишончли ESG рейтинги ҳамда электр энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичлари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Пахлавон Нурматов, Трансформацияни амалга ошириш, яшил иқтисодиёт ва ESG тамойилларини жорий қилиш офиси бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Илмий ва инновацион фаолиятни рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Муқаддас Фаёзова, Инновацион ривожланиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
🖋Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади – Ш.Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент давлат педагогика университети ва "Янги Ўзбекистон" университети биноларининг қурилиши билан танишди.
Мен аввал айтганимдек, бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт бўлса, бири – маънавиятдир.

Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади. Билимли ёшлар боболаримизга муносиб кенг фикрли, миллий ғурурли, етук инсонлар бўлади.

Шунинг учун янги шаҳримиз қурилишини маърифат масканларидан бошлаяпмиз. Булар юз йилга татигулик маънавият, маърифат, илм ўчоғи бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
📢 30 декабрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Аҳолини электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Маҳфуза Сувонова, "У́збекистон миллий электр тармоқлари" АЖ Электр тармоқларидан фойдаланиш бош бошқармаси муҳандиси

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Байрам кунлари фавқулодда вазиятларни олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш
⚫️Вақти: 11:00
⚫️Иштирок этади: Мурод Содиқов, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM