AOKA - Rasmiy kanali
12.1K subscribers
8.57K photos
1.12K videos
10 files
5.82K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
📌 Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP 29)да билдирган асосий таклиф ва ташаббуслар

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Байден маъмурияти БМТнинг кибержиноятчиликка қарши кураш тўғрисидаги баҳсли шартномасини қўллаб-қувватлайди;

⚡️ Вьетнам ижтимоий тармоқларда фаолият юритувчи компанияларга фойдаланувчиларнинг идентификация маълумотларини тақдим этиш мажбуриятини юклайди;

⚡️ Малайзиядаги янги маълумотларни қайта ишлаш марказлари минглаб иш ўринларини яратади ва электр энергияси ҳамда сув танқислиги хавфини бартараф этади;

⚡️ Бугунги кунда етакчи сунъий интеллект моделлари мавжуд мезонларга шунчалик мос келадики, сунъий интеллект ишлаб чиқувчилар ўсишни кузатиш учун янги ички мезонларни яратишларига тўғри келмоқда;

⚡️ Янги тадқиқотлар сунъий интеллект одамлар ўйлаганидек 2024 йилги сайловларни барбод қилмаган бўлса-да, сайловчиларнинг воқеликка бўлган ишончини пасайтирганини кўрсатмоқда;

⚡️ Олимлар сунъий интеллект ҳақиқий кўринадиган жуда кўп сохта экспериментал маълумотларни яратишга қодирлигидан хавотирда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 14 ноябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш борасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Соатмурод Қулмирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги департамент раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ TikTok миллий хавфсизлик хавотирлари ҳолатида ҳам хитойлик ходимларни ёллашни кўпайтирди;

⚡️ Meta келгуси йил бошида Threads'да рекламани жорий этишни режалаштирмоқда;

⚡️ АҚШ президентлигига сайланган Дональд Трамп аввалги позициясини ўзгартириб, TikTok'ни мажбурий сотишдан қутқармоқчи;

⚡️ Meta компанияси европалик Instagram ва Facebook фойдаланувчиларига Европа Иттифоқи тартибга солувчи органлари талабларига мувофиқ "камроқ персонлаштирилган реклама" олиш имкониятини тақдим этишни режалаштирмоқда;

⚡️ Ticketmaster маълумотларини бузган хакерлар 50 миллиард ёзувларни ўғирлашда айбланмоқда;

⚡️ Guardian ирқчилик ва фитна назарияларига "ишора қилиб", Х ижтимоий медиа платформасини тарк этади;

⚡️ Корпоратив сунъий интеллект билан шуғулланувчи Writer компанияси C серияси доирасида 200 миллион доллар жалб қилди;

⚡️ Илон Маск xAI учун янги улкан суперкомпютерни қанчалик тез яратгани билан рақобатчиларни ҳайратда қолдирди, бу эса ўта катта ўлчамли маълумотларни қайта ишлаш марказлари пойгасини рағбатлантиришга ёрдам берди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢15 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Мамлакатимизда маданий меросни ҳимоя килиш, оммалаштириш йўналишидаги ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Моҳинур Имомова, Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Соҳада жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Анвархон Акабиров, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Илон Маск ҳукумат жараёнларини геймификация (ўйинга айлантириш) қилмоқчи ва экспертлар буни оқилона маркетинг стратегияси дейишмоқда;

⚡️ Meta компанияси WhatsApp ва Instagram'ни сотиб олгани учун судга тортилади;

⚡️ Трамп TikTok иловасини тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши овоз берган Вакиллар палатаси аъзоси Гаэтсни Бош прокурор лавозимига номзод қилиб кўрсатмоқда;

⚡️ Pew Researh маълумотларига кўра, Х дан фойдаланиш бироз пасаймоқда, WhatsApp эса ўсиб бормоқда;

⚡️ The Wall Street Journal ўз мақолаларининг сунъий интеллект ёрдамида яратилган резюмеларини синовдан ўтказади, улар янгилик сюжетларининг бошида "Асосий лаҳзалар" графасида акс этади;

⚡️ Сунъий интеллектга эга Perplexity қидирув тизими шу ҳафтада ўз платформасида рекламаларни синовдан ўтказишни бошлайди;

⚡️ Сунъий интеллект билан шуғулланадиган етакчи компаниялар: OpenAI, Google ва Anthropic сунъий интеллектнинг янада мукаммал моделларини яратишга ҳаракат қилмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢18 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Судда соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиладиган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Азиз Обидов, Олий суд ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: 2024 йил ўтган даврида тизимда коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Алишер Болтабоев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

Байроқ қадим-қадимдан ҳар бир халқда мустақиллик, озодлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган.

🇺🇿 Байроғимиздаги ҳар бир ранг, ҳар бир белги ўзига хос маънога эга:

Мовий ранг – куч-қудратни, тинчлик ва барқарорликни ўзида акс эттиради;

◽️Оқ ранг – поклик, беғуборликни ифодалаб келган;

Яшил ранг – яшариш ва янгиланиш рамзи, шунинг баробарида она табиатимиз, асрий қадриятларимиз, иймон-эътиқодимиз тимсоли ҳисобланади.

Қизил чизиқлар томиримиздаги аждодлар қони – мангулик нишонасидир.

🌜 Навқирон ярим ой тасвири бизнинг тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ. Айни пайтда у қўлга киритилган мустақиллигимиз рамзи ҳам.

Давлат байроғимиздаги 12 юлдуз тасвирини ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзи сифатида тушуниш лозим.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Давлат бошқарув академиясида матбуот котиблари учун малака ошириш курси ташкил этилди

Қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида, юқори тажрибага эга маърузачилар иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Бугун Давлат бошқарув академиясида ахборот хизматлари раҳбарлари учун ташкил этилган малака ошириш курсининг очилиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни очиб берган ДБА ректори Адҳам Бекмуродов матбуот котиблари билан ишлаш Бошқарув академиясида янги йўналиш эканлигини қайд этиб, бундан кўзланган мақсад мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни халққа очиқ ва шаффоф, холис, тезкор етказишда етакчи рол ўйнайдиган матбуот котибларининг нафақат ўз соҳаларида, балки бошқа тармоқларда ҳам кўникмаларини ошириш эканлигини таъкидлади.

⚡️ Ўқув дастурларида ахборот хизматлари раҳбарларининг уч йўналишда малака ва билимларини такомиллаштириш назарда тутилган:

⚡️Сиёсат-иқтисодиёт, халқаро муносабатлар, интеграция жараёнлари;

⚡️Ахборот билан ишлаш;

⚡️Бошқарув, шахсий компетенцияни ривожлантириш.

Суҳбат ва тренинг шаклида ўтказиладиган машғулотларда тингловчи-матбуот котиблари маҳаллий ва глобал миқёсдаги амалий мисоллар асосида муҳим мавзу ва йўналишларда таълим олишади.

📆 Ўқувлар жорий йилнинг 27 ноябрига қадар давом этади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM