AOKA - Rasmiy kanali
12.5K subscribers
8.4K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сайлов натижалари расман тасдиқланди

✈️Сайлов кодексининг 96 (1) моддасига асосан сайловда иштирок этган сайловчилар овозларининг етти ва ундан кўпроқ фоизини олган барча сиёсий партияларга берилган овозлар сони 75 га бўлинган ҳолда сайлов коэффициенти аниқланди.

✈️ Шунга кўра сайлов коэффициенти 199 282 этиб белгиланди.

✈️Ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатасининг 75 та депутатлик ўрни сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 26 та депутатлик ўрни.

✈️Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партиясига – дастлабки тақсимотга кўра 14 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон экологик партияси – дастлабки тақсимотга кўра тўққизта депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Халқ Демократик партияси – дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Адолат социал демократик партиясига дастлабки тақсимотга кўра 12 та депутатлик ўрни.

✈️ Дастлабки тақсимотга кўра жами 73 та депутатлик ўрни тақсимланди.

✈️ Тақсимланмай қолган депутатлик ўринлари иккита бўлиб, сайлов коэфициентига бўлингандан сўнг аниқланган соннинг қолдиқ қисми каттароқ бўлган сиёсий партияларга биттадан мандат бериш орқали тақсимланди.

✈️ Яъни Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясига биттадан ўрин тақсимланди.

✈️ Юқоридагиларга кўра, ягона сайлов округи бўйича қонунчилик палатаси сайловида депутатлик ўринлари сиёсий партиялар ўртасида қуйидагича тақсимланди:

✈️Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон либерал демократик партияси 26 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси 14 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Халқ демократик партияси 13 та депутатлик ўрни;

✈️Ўзбекистон Адолат-социал демократик партияси 12 та депутатлик ўрни;

✈️ Ўзбекистон экологик партияси 10 та депутатлик ўрни.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АОКА Ички аудит хизмати томонидан Наманган вилоятидаги тизим ташкилотларда ўтказилган ички аудит тадбири якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Агентлик ички аудит хизмати бошлиғи А.Саломов раислигида ўтказилган йиғилишда Агентликнинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоятлар, туман (шаҳар) АКМлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари иштирок этди.

Йиғилишда Ички аудит хизматининг жорий йил иш режасига асосан ўтказилган ички аудит тадбири натижалари баён қилинди.

2022 йилда Ички аудит хизмати томонидан вилоят тизим ташкилотларида "Молиявий аудит" асосида амалга оширилган ўрганишларда аниқланган камомад ва ноқонуний харажатлар каби қатор молиявий хатоликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, хато-камчиликларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ўз вақтида кўрилган зарурий чоралар сабаб, жорий йилда бу каби молиявий хатоликлар аниқланмади.

Бироқ, соҳавий мутахассисларнинг иш фаолияти, лавозим мажбуриятларининг бажарилиши каби самарадорлик кўрсаткичлари юзасидан жорий ўрганишларда бартараф этилиши лозим бўлган баъзи хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланди ҳамда ушбу хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Йиғилишда, шунингдек, ўтган давр давомида ўз иш фаолиятини ижобий томонга яхшилашга эришган Давлатобод, Чортоқ, Мингбулоқ, Наманган ва Поп туман АКМлар алоҳида эътироф этилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️Норвегия болаларни ҳимоя қилиш учун ижтимоий тармоқлардаги минимал ёш чегарасини 15 ёшгача оширади;

⚡️YouTube бош директори Лесли Миллер платформа сайлов арафасида дезинформация билан қандай курашишини тушунтирди;

⚡️Польша радиостанцияси радиобошловчиларни сунъий интеллект бошловчиларга алмаштирди;

⚡️АҚШ президенти сунъий интеллектга оид миллий хавфсизлик тўғрисида меморандум имзолади;

⚡️Google сунъий интеллект ёрдамида таҳрирланган фотоларга кўпроқ шаффофлик қўшаётганини маълум қилди, лекин бу ҳали ҳам етарли эмасдек гўё;

⚡️Мексикалик тикторлар контент модерациясини четлаб ўтишда зўравонлик тўғрисида хабар қилиши мумкин бўлган кодларга эга;

⚡️Мьянма аҳолиси Starlink ёрдамида Интернетдаги жиддий узилишларга қарши курашмоқда;

⚡️Google'даги барча янги кодларнинг тўртдан бир қисми сунъий ақл ёрдамида яратилган, кейин муҳандислар томонидан текширилади ва қабул қилинади;

⚡️Gartner таҳлилчиларига кўра, сунъий интеллект агентлари иш жойини инқилоб қилиш имкониятига эга, бироқ улар ҳали ҳам қисқа муддатда кутилган натижаларга эриша олмайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢31 октябрь, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Соҳани янада ривожлантириш борасида ўтган 9 ойда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Нурбек Саломов, Спорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Халқаро молия институтлари иштирокидаги амалга оширилаётган лойиҳалар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Огулнур Атаева, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори

🖋 №1413 Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисида

🖋 №1414 Ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисида

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Банклар ва назорат органлари QR-код ёрдамида фирибгарлик ҳолатлари сони ортиб бораётгани ва уларни аниқлаш қийинлашаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда;

⚡️ X фойдаланувчиларга уларнинг истагига қарамай сиёсий контентларни тақдим этмоқда;

⚡️ YouTube'нинг реклама ва обуна даромадлари биринчи марта 50 миллиард доллардан ошди;

⚡️ Meta компаниясининг Llama модели Open Source Initiative – очиқ сунъий интеллект таърифига мувофиқ эмас, чунки сунъий интеллект тизимлари ўз таълим маълумотларини очиқлаши шарт;

⚡️ Буюк Британияда бир эркак сунъий интеллект ёрдамида болаларга нисбатан зўравонлик тасвирларини яратиш учун ҳақиқий болалар тасвирларидан фойдалангани учун 18 йилга озодликдан маҳрум этилди;

⚡️ ChatGPT эндиликда веб-иловада эски чатларни излаш имконини беради;

⚡️ Сунъий интеллектни аниқлаш бўйича Pangram Labs стартапига кўра, Medium блог платформасидаги 47% контент сунъий интеллект томонидан яратилган;

⚡️ Meta аслида катта имкониятли генератив сунъий интеллектни ишлаб чиқарувчи компания ҳисобланади.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 1 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти ва 2024 йилги 1-стипендия танловининг якуни
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: “Эл-юрт умиди” жамғармаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Республика топонимика хизмати бошқармаси томонидан 2024 йил 9 ойи давомида бажарилган ишлар ҳамда нотўғри талқин қилиниб, кўп танқидга учрайдиган номлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Дилноза Камолова, Давлат кадастрлари палатаси Республика топонимика хизмати бошқармаси бошлиғи
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ҳисоб палатаси томонидан 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларида бюджет харажатларининг самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Сардор Усмонов, Ҳисоб палатаси масъул ходими
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢4 ноябрь, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Куз мавсумида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Сабина Садинова, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: "Ўзбеккосмос" агентлиги фаолияти тааллуқли янги Қонун ва Фармоннинг мазмун-моҳияти
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Нодирбек Муқимов, Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги масъул ходими
😉😉😉😉😉

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷 Истанбул: "Болалик – бу байрам" (“Çocukluk Şenliktir!”) китоб ярмаркаси

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📖 Деновда ҳарбий хизматчилар учун китоб савдо-ярмаркаси ташкил этилди

Сурхондарё вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги ҳамда Денов тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Хайробод гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Ҳар бир аскарга битта китоб” шиори остида китоб савдо-ярмаркаси ўтказилди.

Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳарбий ҳизматчилар янги нашрдан чиққан миллий ва жаҳон мумтоз адабиёти намуналари, замондош ижодкорлар асарлари, илмий-оммабоп, болалар китоблари билан танишиш ва харид қилиш имконига эга бўлишди.

Ярмарка доирасида ҳарбийлар қизиққан китоблар ҳақида суҳбатлар ташкил этилди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM