Жорий йил 17-26 октябрь кунлари халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги шиори остида "Ренессанс-холл"да қатор халқаро форумлар, учрашувлар ва мулоқотлар бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинган эди.
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутаҳассиси Сара эл-Аттар, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасининг коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Ҳамди Туршужу, Хитой ва Марказий Осиёни ўрганиш маркази директори Сяотун Чжан, Халқаро валюта жамғармаси таҳлилчиси Юежу Чжао, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўринбосари Мадамин Сафаров, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нозима Муратова, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамот фонди васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълими маркази” НТТ директори Беруний Алимов, ОАВлари, журналист ва блогерлар ҳуқуқлари бўйича консултант, юрист Мадина Турсунова каби хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида навбатдаги Форум ўтказилди.
"Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" мавзусидаги Форумда иштирокчилар ахборот сиёсати ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқ ва муваффақиятлар, келгусидаги долзарб вазифалар юзасидан маъруза қилишди.
Хусусан, АОКА директори А.Ходжаев соҳадаги муҳим ўзгаришлар, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан қонунчиликда мустаҳкамланган енгилликлар, имтиёзлар, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чоралари, ҳуқуқлар, тартиб-таомиллар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтди.
Шу жумладан, мамлакатдаги ахборот соҳасидаги 8 та қонунни унификациялайдиган ягона "Ахборот кодекси" лойиҳасининг шакллантириш босқчилари ва унда Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ равишда қатъий белгиланадиган тамойил-мезонлар юзасидан тушунтириш берди.
Биринчи сессияда Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлашнинг бугунги ҳолати, ислоҳотлар ва уларнинг натижалари бўйича мулоҳаза ва хулосалар баён қилинган бўлса, иккинчи сессияда Янги Ўзбекистонда демократик қадриятлар кенгайишида сўз эркинлигининг роли юзасидан фикрлар билдирилди.
Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги тадбирлар мамлакатда вужудга келаётган мутлақо янги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий макон ва муҳит, давлат ташқи ва ички сиёсатининг устувор вазифалари тўғрисида мулоқот қилишга муҳим майдон бўлмоқда.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏2
Биз Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича махсус бўлим фаолиятини йўлга қўйгани учун миннатдорлик билдирамиз. Мактаблардан тортиб олий ўқув юртлари, давлат ишчилари учун мўлжалланган ўқув муассасаларигача ҳозирги вақтда медиасаводхонликни синфларда жорий қилиш устида иш олиб бормоқда.
ЎЗбекистонда амалга оширилаётган медиасаводхонлик саъй-ҳаракатларида малакали мутахассисларга талаб-эҳтиёж мавжуд. ЮНЕСКО АОКАга, умуман ҳукуматга медиасаводхонлик бўйича стратегия ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
〰️〰️〰️〰️
Халқаро ҳафталик доирасидаги "Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва ОАВ, ижтимоий тармоқларнинг кенг ривожланиши - демократик қадриятларни кенгайтириш йўлида" халқаро конференцияси
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ўзбекистон ички давлат бошқаруви ва ташқи фаолият бўйича доимийлик ва уйғунликка эришганлиги сабабли ана шундай юқори эсишга эришмоқда.
Ўзбекистон минтақавий ва глобал даражада муҳим ўринга эга. Минтақавий барқарорликни сақлаш ҳамда халқаро инвестицияларни, жумладан Хитой, АҚШ ва Европа Иттифоқи ва бошқа давлатларни жалб қилишда Ўзбекистон жозибадорлиги ортиб бормоқда.
〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ўзбекистондаги иқтисодий-сиёсий ислоҳотлар бугунги натижаларга эришишга сабаб бўлди. Ўзбекистон барча ислоҳотларни параллел равишда амалга ошириш кераклигини амалий кўрсатди.
Ушбу ислоҳотларнинг асосини инсоларнинг фуқаролик жамиятининг эркинлигини таъминлаш ташкил этади.
Бу учлик: давлат-бозор-жамиятнинг ўзаро боғлиқлигидир. Эндиликда Ўзбекистон жамиятга эркинлик бермоқда. Одамларга фикрларини эркин билдириш имконияти, давлат тузилмалари билан мулоқот майдони яратилмоқда.
Бу эса юқоридаги учликни янада кучли қилмоқда. Яъни эркинлик уйғунлик,узлуксизлик ва яхлитликни шакллантирди. Айнан шу сабаб биз ҳам ички тузумда ва халқаро-дипломатик муносабатларда ривожланишни кўряпмиз.
〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
📌 Маълумот учун, МСК томонидан хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг 325 нафар вакиллари, жумладан ЕХҲТ ДИИҲБ Миссиясининг 236 нафар қисқа муддатли кузатувчилари, бошқа халқаро ташкилотларнинг 13 нафар кузатувчилари, 25 та хорижий давлатларнинг 76 нафар кузатувчилари аккредитациядан ўтказилди.
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3
Иқлим ўзгариши муаммоси жуда жиддий бўлиб, нафақат сиёсий чоралар, балки фуқароларнинг фаол иштирокини ҳам талаб қилади.
Ўзбекистонда ахборот олишни таъминлаш борасида жуда муҳим қадамлар қўйилди. Охирги бир неча йил ичида медиавий муассасалар сони 16 тадан 48 тага кўпайди. Улар 12 тилда ахборот беришади. Демак, мамлакатнинг барча аҳолиси маълумот олиш имкониятига эга.
Бу борада ижтимоий тармоқлар ҳам жуда муҳим ўрин тутади. Қисқа вақтда фаол блогерлар сони 240 фоизга ошди. Улар ўз платформаларида иқлим ўзгариши муаммоларини муҳокама қиладилар, турли ечимлар топишга ҳаракат қиладилар ва ҳукуматга ўз таклифларини берадилар. Табиийки, бундай ташаббусларни қўллаб-қувватлаш зарур, чунки улар бевосита жамоатчиликдан чиқаётган тавсиялардир.
〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Ўзбекистон 2030 йилга келиб муқобил энергия манбаларидан катта миқдорда электр энергияси ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу жуда катта мақсад, лекин жамоатчиликнинг тўғри қўллаб-қувватлови билан унга эришиш мумкин.
Қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш катта миқдордаги тўғридан-тўғри ва хорижий инвестицияларни талаб қилади. Бу барқарор иқтисодий ўсишни таъминлайди ва мазкур мақсадларга эришиш ҳукумат, бизнес ва жамият ўртасидаги мулоқотни талаб қилади.
Ўзбекистоннинг энергетика бозорини кузатар эканман, фуқаролар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, муқобил манбалардан фойдаланиш борасидаги ислоҳотларни тўғри амалга оширишда жуда фаол иштирок этаётганини кўряпман. Бу эса янада ошкоралик, қонун устуворлигини талаб қилади ва Ўзбекистон бу борада аллақачон жуда яхши натижаларга эришган.
Барқарор келажакка ўтиш нафақат сиёсий чора-тадбирлар ёки технологиялар, балки жамоатчилик иштироки, ишонч ва, албатта, ҳар бир иштирокчининг масъулиятини талаб қилади.
〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 21 октябрь – Ўзбек тили байрами!
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси ватандошларни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан қутлайди!
Ўзбек тилининг қадим тарихи ёрқин келажакка зиё бўлиб, мангу яшнасин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги жамоаси ватандошларни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллиги билан қутлайди!
Ўзбек тилининг қадим тарихи ёрқин келажакка зиё бўлиб, мангу яшнасин!
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Асаджон Ходжаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори:
❤️ Давлат тилини ривожлантириш ва иш юритишнинг барча тизимларида жорий этиш, халқаро доирадаги нуфузини ошириш борасида ҳали олдимизда катта вазифалар турибди. Ўйлайманки, ушбу устувор вазифаларга ҳар биримиз миллий манфаатларимиз ҳимояси сифатида алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз бу борадаги ишларимизни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларда изчил давом эттирамиз.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤5🔥1
Бўлиб ўтган мулоқотлар қимматли маълумотларга бой бўлди деб айта оламан. Биз панел сессияларда Ўзбекистоннинг барча соҳаларда иқтисоддан тортиб, сўз эркинлигигача бўлган йўналишлардаги ютуқлари билан танишдик.
Очиқлик сиёсати, сўз эркинлиги билан боғлиқ кўплаб ташаббусларни ҳам кўрдим ва булар албатта ижобий ўзгаришлар. Бунга эса мамлакатда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар сабаб деб ўйлайман. Сабаби аҳоли турмуш тарзи яхшиланишини мамлакатдаги кўплаб соҳаларнинг ривожланиши билан боғлиқ.
Бу ерда Ўзбекистоннинг энг яхши соҳа етакчилари тизимдаги ўзгаришлар тўғрисида мазмунли нутқ сўзлашди ва бу жуда ҳам қизиқарли бўлди.
Мамлакатингизда сиёсий журналистиканинг ҳам оммалашаётганини кўрдим, буни ҳам алоҳида эътироф этиш даркор. Чунки улар аҳолига мамлакатдаги сиёсий ўзгаришларни етказишда муҳим рол ўйнайди.
〰️〰️〰️〰️
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👏2
Бугун Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “INFOLIB OʻZBEKISTON-2024” ҳафталигининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда АОКА, Миллий кутубхона раҳбарияти, ахборот-кутубхона марказлари нашриёт-матбаа мутахассислари, таниқли ёзувчи ва шоирлар, публицистлар, китобсевар мухлислар, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Агентлик директори А.Ходжаев тантанали маросимни қутлов сўзлари билан очиб беришда иштирокчиларни Ўзбек тили байрами билан самимий муборакбод этди ва давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Китобхон миллат” ғоясини амалга ошириш ишлари ҳақида тўхталди:
“Китобхон миллат” ғоясини, китоблар тарғиботини амалга оширишда кутубхоначиларнинг ўрнингиз беқиёс. Шу билан бирга, 60 нафарга яқин ташаббускор фуқароларимиз томонидан ташкил этилган хусусий кутубхоналар жамиятда мутолаа маданиятини юксалтиришда, китоб ўқиш кўникмасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Демак, эндиги вазифамиз фаол кутубхоначилар ва кутубхона ташкил этган ташаббускор фуқароларимиз тарғиботи билан жиддий шуғулланишимиз керак. Шу мақсад йўлида фаол кутубхоначиларнинг ишларини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар кенг тарғиб қилишимиз мақсадга мувофиқ.
Тадбирда, шунингдек, ёзувчи ва шоирлар, жамоатчилик вакиллари сўзга чиқиб, ҳафталик доирасида ташкил этиладиган амалий семинарлар, очиқ мулоқотлар, миллий форум ва турли дастурлар кутубхоначилик, ноширлик ҳамда болалар адабиёти йўналишидаги долзарб муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидлашди.
Маълумот учун: ҳафталикдан 30 дан ортиқ тадбир, шу жумладан, давра суҳбатлари, ижодкорлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, маҳорат дарслари, танловлар ва концерт дастурлари ўрин олган.
Шунингдек, ҳафталик доирасида ёш авлодни китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон кутубхоначилари – янги куч, янги имкониятлар, янги марралар” шиори остида IV Ёш кутубхоначилар форуми ўтказилади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM