AOKA - Rasmiy kanali
12.6K subscribers
8.39K photos
1.1K videos
10 files
5.7K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
💬 Матбуот котиблари фаолиятида узвийлик ва уйғунлик: холисликни таъминлашдаги аҳамияти

IV Миллий конференция доирасидаги Медиа-форум кун тартибига кўра панел сессиялар давом этмоқда.

Биринчи сессия ахборот хизматларининг компаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари, сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари юзасидан бўлиб, унда матбуот котиблари тажрибалари асосида ахборот узатишдаги янгича ёндашувлар тўғрисида тақдимот қилишди.

📌 Жумладан, Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов ва Коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот котиби Шерзод Сапаров ахборот тарқатишда ҳаққонийлик ва очиқлик тўғрисида кейслар билан маълумот беришди.

Хусусан, матбуот котибининг журналистдан фарқли равишда ахборот тақдим этиш мезонлари санаб ўтилди, Очиқлик индексида шаффоф ва холис фаолият қандай акс этиши тушунтирилди.

📌 Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Тўлаганов ҳамда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Отабек Юлдашев ахборот узатиш жараёнида касбий нормаларга риоя қилиш қоидалари юзасидан тажрибалари билан ўртоқлашишди.

📌 Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев ва Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ўз фаолиятларида ОАВ ва кенг жамоатчиликка ахборот-маълумот етказишда ҳуқуқий нормаларга риоя қилиш, содда, тушунарли тилда қизиқарли контент тайёрлаш, “кўрув”лар сонини ошириш усуллари, шунингдек, суд жараёнларини ёритиш механизмлари ҳақида маълумот беришди.

📌 “Дунё” ахборот агентлиги директори Омонулла Файзиев ҳамда Фанлар академияси матбуот котиби Гулноза Шарафова ахборот хизматлари ва ОАВ ходимлари, медиа вакиллари билан ишлашда сифат устуворлигини сақлаб қолиш, кўп томонлама ҳамкорлик қилиш, ижтимоий тармоқлар учун контент тайёрлашда эътибор қаратиш шарт бўлган жиҳатларни батафсил изоҳлашди.

Панел сессиядаги ҳар бир чиқишлар савол-жавоблар билан коструктив ва баҳсларга бой бўлди.

Сессия йиғилишлари долзарб мавзуларда давом этмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM