AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.42K photos
1.1K videos
10 files
5.72K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
📣 24 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Давлат меҳнат инспекцияси ва Коррупцияга қарши курашиш йўналишидаги фаолият таҳлили
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Жамолиддин Қаландаров, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: "Ўзагролизинг” АЖ Халқаро молия бозорига чиқишдаги истиқболли ютуқлари ҳамда биринчи ярим йилликда амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: "Ўзагролизинг” АЖ раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Туз ишлаб чиқарувчи корхоналарда тузнинг йодланганлигини ўрганиш натижалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Мафтуна Саидова, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟 Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларга омад ёр бўлсин!

Жорий йилнинг 26 июль – 11 август кунлари Парижда бўлиб ўтадиган 33-ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик 90 нафар спортчи иштирок этади.

Спорт ўйинларида Ўзбекистон делегацияси илк бор 19 спорт турида 75 та лицензияни қўлга киритган.

Ҳамюртларимиз футбол, камондан отиш, сувга сакраш ва аёллар кураши дастурларида Олимпия ўйинларида дебют қилади.

📌 Маълумот учун: мусобақанинг расмий очилиш маросими 26 июль куни бўлиб ўтсада, бир қанча спорт турларидаги беллашувларга бугун старт берилади.

Жумладан, Ўзбекистон делегацияси ўз иштирокини бугун футболчиларимизнинг Испанияга қарши ўйини билан бошлайди (учрашув Тошкент вақти билан 18:00да старт олади) .

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир ўзбекистонлик спортчига омад ва зафарлар тилайди. Она Ватанимиз байроғини ғолиблик шоҳсупасига олиб чиқишингизга ҳеч шубҳасиз ишонамиз! Юксак потенциалингиз билан юқори натижалар қайд этишингизга тилакдошмиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келмоқда.

Мактубларда Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида юртимиз давлатчиликни мустаҳкамлаш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш йўлида улкан ютуқларга эришаётгани таъкидланган.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилаклари, мамлакатимиз билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қатъий интилиш билдирилган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Meta компаниясининг 7200 дан ортиқ собиқ ходими билан тузилган махфийлик шартномаси ноқонуний деб топилди;

⚡️ Google компанияси Chrome'да реклама трекерларини ёпиш тўғрисидаги қарорини бекор қилади;

⚡️ Оқ уй технология компаниялари учун ўсмирлар орасида "ҳаддан зиёд ёки муаммо келтириб чиқарадиган" ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни чеклаш учун бир қатор кўрсатмалар чиқарди;

⚡️ АҚШ президенти Жо Байденнинг сенсацион янгилиги Илон Маскнинг Х ни дунёдаги "энг рақамлашган шаҳар майдони"га айлантириш амбицияларини жонлантирди;

⚡️ Бангладеш ҳукумати ва и интернет-провайдерлари оммавий норозиликлар намойишларида электр энергияси таъминоти узилишида бир-бирларини айблашоқда;

⚡️ Индонезияда блогерлар TikTok ва YouTube платформаларидаги миллионлаб обуначилари орасида нафратга йўғрилган мулоҳазаларни тарқатишмоқда, бунда на ҳокимият ёки платформа томонидан деярли қаршиликлар бўлмаяпти;

⚡️ Google хавфсиз сунъий интеллектни ишлаб чиқишга ихтисослашган янги саноат гуруҳини яратмоқда;

⚡️ Янги ҳисоботга кўра, дунё жанубида машҳур бўлган TikTok Lite версиясида сунъий интеллектдан ҳимоя воситаси мавжуд эмас, бу эса фойдаланувчиларни дезинформацияларга қарши туролмаслик ҳолатларини юзага келтиради;

⚡️ Сенатдаги беш демократ OpenAI'нинг хавфсизлик борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида жавоб олмоқчи;

⚡️ Сунъий интеллект чат-ботлари Трамп билан боғлиқ саволларга жавоб беришга қийналмоқда, бироқ СИ-компанияларининг янгиликлар ноширлари билан ҳамкорлиги вазиятни қутқариши мумкин;

⚡️ Google сунъий интеллект модели иқлимни башорат қилишни яхшилайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#IjtimoiyDavlatSari
#InsonUchun

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
📢 25 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Жорий йилнинг ўтган даврида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази томонидан амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Шавкат Хўжақулов, Марказ бўлим бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Отабек Усмонов, Қўмита ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан 1- ярим йилликда амалга оширилган ишлар натижалари
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Агентлик ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram
| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📱 Интернет универсаллиги индикаторлари: баҳолаш мезонлари, шаффофлик ва қонунийлик

Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, ЮНЕСКО ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, мутасаддилари, шунингдек, БМТ агентликлар экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хусусий сектор, фуқаролик жамияти мутахассислари, жамоатчилик фаоллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Ахборотдан фойдаланиш, институционал жавобгарлик ва оммавий ахборот воситалари компетенциясини кучайтириш орқали Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларининг имкониятларини кенгайтириш” дастури доирасида Ўзбекистонда интернет ландшафтини баҳолаш бўйича биринчи Кўп томонлама маслаҳат кенгаши (КТМК) ташкил этилди.

Ушбу Маслаҳат кенгаши"Интернет универсаллиги индикаторлари"ни баҳолайди.

📌Маълумот учун: баҳолаш 109 та асосий ҳамда 21 та контекстуал индикаторни қамраб олган.

Тадбирда сўзга чиққанлар ушбу индикаторлар юзасидан олиб борилаётган тадқиқотлар, келгусидаги мақсад ва режалар, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳисобот беришди.

Шунингдек, ҳисоботлар бўйича экспертлар фикр-мулоҳалари тингланди. Соҳага оид масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, Кўп томонлама маслаҳат кенгаши Интернетнинг барча учун очиқлиги, фойдаланиш имкониятлари, унда қонунийлик таъминланиши мониторингини олиб бориш ҳамда бошқариш бўйича сифатли ва шаффоф тадқиқотлар олиб боради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари

⚡️ Meta ходимлари компаниянинг Threads'да сиёсий контентни тарғиб қилишдан воз кечиш принципига шубҳа билан қарашмоқда;

⚡️ Хакерлар Пентагоннинг IT-провайдерларидан ҳужжатларни сиздиришди;

⚡️ Шу ҳафта Сенат "Интернетда болаларнинг хавфсизлиги тўғрисида"ги қонунни овозга қўяди, агар қонун қабул қилинса, ижтимоий тармоқлар компанияларига махфийлик бўйича ҳамда контентларга нисбатан талабларини қўяди;

⚡️ TikTok октябр ойида Ирландия ва Испанияда ўз савдо майдончасини ишга туширишни режалаштирмоқда;

⚡️ Сунъий интеллектнинг математика билан боғлиқ муаммолари СИ кучининг ноёб манбасини очиб бермоқда;

⚡️ Сунъий интеллект ёрдамда тарқатилаётган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳақидаги онлайн материаллар йирик технологияларни тартибга солишдан ҳам ортиб кетмоқда.
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM