AOKA - Rasmiy kanali
12.4K subscribers
8.43K photos
1.1K videos
10 files
5.73K links
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.

▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐 https://aoka.uz
Download Telegram
UZ: Коронавирус касаллиги бўйича энг муҳим рақамлар.

__________________

RU: Самые важные цифры по коронавирусной болезни

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#uydaqoling

Карантин даврида уйда қолиб, қандай ишлар билан машғул бўлиш мумкин?

Батафсил👇
https://bit.ly/2UYaBhg
​​❗️Бугун, 3 апрел куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги Штабда бир қатор брифинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан:

🔻 Соат 12:00 да

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси,

🔻 Соат 13:30 да

Адлия вазирлиги,

🔻 Соат 14:30 да

Ички ишлар вазирлиги,

🔻 Соат 15:00 да

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

🔻 Соат 16:00 да

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.

* Брифинглар режасида айрим ўзгаришлар бўлиши мумкин.

@aoka_uz
AOKA - Rasmiy kanali
​​❗️Бугун, 3 апрел куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги Штабда бир қатор брифинглар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан: 🔻 Соат 12:00 да Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, 🔻 Соат…
❗️Сегодня, 3 апреля, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций запланирована серия брифингов.

Участники:

🔻 12:00 — Государственная инспекция санитарно-эпидемиологического надзора при Кабинете Министров;

🔻 13:30 — Министерство юстиции;

🔻 14:30 — Министерство внутренних дел;

🔻 15:00 — Министерство физической культуры и спорта;

🔻 16:00 — Министерство по чрезвычайным ситуациям.

@aoka_uz
UZ:
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланганлар сонининг ортиши

__________________

RU:
Рост числа инфицированных коронавирусом в Узбекистане

@aoka_uz
КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ


🌎 Коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони дунё миқёсида 1 миллиондан ортди, 218 771 бемор тузалди, 54 137 нафари вафот этган — John Hopkins University

⚡️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Covid-19 қайд этилиш ҳолатлари ортаётганидан чуқур хавотирдаNew York Times

🇮🇱 Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яков Лицман ва унинг рафиқаси коронавирус инфекциясини юқтириб олишди, улар карантинга жойлаштирилди — Reuters

🇧🇪 Германия хусусий лабораториялар ёрдамида 1 миллион фуқарода Covid-19 мавжудлигини текшириш учун тест ўтказди — Bloomberg

🇺🇸 АҚШда ишсизлар сони 10 миллионга етди — Washington Post

🇪🇸 Испания коронавирусга қарши кураш бўйича қатъий чоралар эълон қилинганидан сўнг қарийб 900 000 ишчи ўрнини қисқартирдиBBC

⚡️ Африка давлатлари ижтимоий тармоқларда коронавирус ҳақидаги ёлғон ахборотларга қарши курашиш учун Facebook ва WhatsApp каби техник гигантлар билан кучларни бирлаштирмоқда Reuters

📲 Вируснинг тез тарқалиши билан бир қаторда ижтимоий тармоқларда Covid-19 ҳақида ёлғон маълумотларнинг кўпайиши кузатилмоқда — Reuters

🇬🇷 Юнонистон ҳукумати апрел ойи коронавирус тарқалишига қарши курашда муҳим ой бўлишини инобатга олган ҳолда, фуқароларни карантин тадбирларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди — Reuters

🇺🇳 БМТ ҳисоб-китобларига кўра, карантин натижасида 1,25 миллиард бола уйда, чунки давлатлар ўқув муассасаларини ёпишган. Бутун дунёда карантин вақтида ота-оналар пул ишлаш билан бирга болалар билан ҳам шуғулланиб, иккита вазифани бажаришмоқда — World Economic Forum

🇪🇺 Корхоналар ходимларни ишдан бўшатишларини олдини олиш мақсадида Европа комиссияси режа таклиф қилди. Унга кўра, иш беручи иш ўринларини эмас, балки иш вақтини қисқартиради, ҳукумат эса ойлик маош орқали фарқини тўлайди — Reuters

🇵🇹 Португалия парламенти Covid-19 туфайли фавқулодда ҳолатнинг яна 15 кунга узайтирилишини маъқуллади. Мамлакатда коронавирусдан зарарланганлар 9034 нафар, улардан 209 таси вафот этган — National Post

🇰🇬 Қирғизистоннинг Ўш вилоятида коронавирусдан биринчи ўлим қайд этилди — News-Asia

🇦🇺 Австралия бош шифокори профессор Брендан Мерфининг тасдиқлашича, бутун дунёда коронавирусдан зарарланганларнинг ҳақиқий сони 5-10 миллионга яқин бўлиши мумкин — The Chronicle

🇵🇭 Филиппин президенти Родриго Дутерте полиция ва ҳарбийларга Covid-19 пандемияси сабаб жорий этилган чекловларни бузган, айниқса тартибсизлик келтириб чиқарганларни отишга рухсат бердиBloomberg

@aoka_uz
МИРОВЫЕ НОВОСТИ О КОРОНАВИРУСЕ


🌎 Общее количество зараженных коронавирусом по всему миру превысило 1 миллион человек, 211 775 выздоровели, 53 160 погибли — John Hopkins University

⚡️ВОЗ глубоко обеспокоена, ростом подтвержденных случаев Covid-19 — New York Times

🇮🇱 Министр здравоохранения Израиля Яков Лицман и его жена заразились коронавирусом, они помещены в карантин — Reuters

🇧🇪 Германия с помощью частных лабораторий протестировала 1 миллион граждан на наличие Covid-19 — Bloomberg

🇺🇸 В США количество безработных выросло до 10 миллионов человек — Washington Post

🇪🇸 Испания сократила почти 900 000 рабочих мест после объявления строгих мер по борьбе с коронавирусом — BBC

⚡️Страны Африки объединяют усилия с технологическими гигантами, включая Facebook и WhatsApp, для борьбы с дезинформацией о коронавирусе в социальных сетях — Reuters

📲 В связи с быстрым распространением вируса, наблюдается рост ложных сведений по социальным сетям про Covid-19 — Reuters

🇬🇷 Власти Греции предупредили граждан, о необходимости соблюдения карантинных мер, в связи с тем, что апрель будет решающим месяцем в борьбе с распространением коронавируса — Reuters

🇺🇳 По оценкам ООН, в результате карантина 1,25 миллиарда детей находятся дома, поскольку страны закрыли учебные заведения. По всему миру родители выполняют двойную работу, занимаются с детьми, зарабатывая при этом на жизнь во время карантина — World Economic Forum

🇪🇺 Чтобы предотвратить увольнение работников из предприятий, Европейская Комиссия предложила план, согласно которому работодатели сокращают рабочее время, а не количество рабочих мест, а правительство оплачивает разницу в зарплатах — Reuters

🇵🇹 Парламент Португалии одобрил продление чрезвычайного положения еще на 15 дней по причине Covid-19. В стране 9034 случая коронавируса, среди которых 209 человек погибли — National Post

🇰🇬 Первая смерть от коронавируса зафиксирована в Кыргызстане, Ошской области — News-Asia

🇦🇺 Главврач Австралии профессор Брендан Мерфи утверждает, что реальное число случаев коронавируса во всем мире может быть около 5 -10 млнThe Chronicle

🇵🇭 Президент Филиппин Родриго Дутерте разрешил полицейским и военным стрелять на поражение по тем, кто нарушит введенные из-за пандемии COVID-19 ограничения, особенно если они устроят беспорядки — Bloomberg

@aoka_uz
Соат 12:00 да АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов иштирокида брифинг ўтказилади.

📍Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

👉 https://youtu.be/rl2EgH6sirU

@aoka_uz
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан банклар фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Карантин режими туфайли ишхонам ёпилган. Мен белгиланмаган даврга вақтинчалик уйдаман ва менинг банкда кредитим бўйича қарздорлигим бор. Ҳозирда банклар томонидан имтиёзлар берилаётгани ҳақида маълумотлар ёритилмоқда. Қандай имтиёзлардан мен фойдаланишим мумкин?

Коронавирус туфайли туризм корхонамиз фаолияти вақтинча тўхтатилган. Банкдан кредитимиз бор, лекин бугунги кунда умуман тушумимиз йўқ. Бу ҳолатда банкка кредит бўйича тўловларни (асосий қарз ва фоиз тўловлари) кечиктириш юзасидан мурожаат қилсак қандай имтиёзлар берилади?

❗️2020 йилнинг 1 октябрига қадар барча кредит ташкилотларига:

молиявий қийинчиликларга учраган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг кредитлари бўйича асосий қарз тўловларини ҳамда пул оқимлари фоиз тўловларини қоплаш учун етмаган тақдирда фоиз тўловларини кечиктириш;

муддати ўтган қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик тавсиялари берилди.

ҲУРМАТЛИ МИЖОЗЛАР!

✔️ Кредитларингиз бўйича тўловлар муддатларини узайтирмоқчи бўлсангиз, бунинг учун банкка ташриф буюриш ҳожати йўқ.

Ҳозирда тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавйи қабул қилиш тизимлари яратилган бўлиб, ушбу хизматлар тўғрисидаги маълумотлар тижорат банкларининг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ёритилмоқда.

📍Яъни Сиз мурожаатни масофайи (онлайн) топширсангиз, банклар ўрнатилган тарибда кўриб чиқиб, кредитингиз бўйича тўловлар муддатларини узайтириб беради.

〰️〰️〰️〰️〰️

Деярли аксарият йирик тижорат банклари жисмоний шахслар кредитлари бўйича тўлов муддатларини кейинги 2-3 ой муддатга автоматик тарзда кечиктириш (кредит таътили бериш) ҳақида маълум қилди.

Карантин даври тугагач, ушбу берилган имтиёзлар хар бир мижоз — жисмоний шахс бўйича индивидуал равишда кўриб чиқилади ва кейинчалик мижозларнинг молиявий ҳолати ва пул оқимларидан келиб чиқиб, ушбу тақдим этилган имтиёз даврини узайтириш ёки тўхтатиш масалалари кўриб чиқилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Аввал маълум қилганимиздек, АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қуйида брифинг давомида фуқароларнинг банклар фаолиятига оид муҳим саволларига қайтарилган жавобларни тақдим этамиз.

Ҳозирги вазиятда нақд пул ушлаш — жуда хафли дейишяпти. Банкоматларда "cash in", яъни картани нақд пул орқали тўлдириш операциясини амалга ошириш функцияси мавжудми?

❗️Банклар томонидан республика миқёсида жами 5 мингдан ортиқ банкомат жойларга ўрнатилган бўлиб, улардан 948 таси cash in/out функцияли банкоматлар ҳисобланади.

📎 Уларнинг 548 донаси — Узкард тизими банкоматлари ва 400 донаси — "HUMO" тизими банкоматлари. Мазкур банкоматлар орқали мижозлар нақд пул маблағларини банк карталарига кирим қилиш имкониятига эга.

〰️〰️〰️〰️〰️

Банк картамни дўкондаги кассирга берган эдим, аммо кассир картамнинг паролини нотўғри териб, блокка тушуриб қўйди. Карантин пайтида блокка тушган карталарни блокдан ечиш бўйича тушунтириш беринг. Банкка паспортим билан боришим шартми?

❗️Авваламбор, Сиз айтаётган "парол" — банк картаси эгасининг шахсий идентификация рақами ҳисобланиб, савдо нуқталари орқали тўловларин амалга ошириш жараёнида ШИР-кодни шахсан киритишингиз тавсия этилади.

Ҳозирда блокланган банк карталарини блокдан чиқариш бўйича тижорат банклари томонидан мурожаатларни масофавий (онлайн) тарзда қабул қилиш имконияти мавжуд.

✔️ Бунда тижорат банклари ахборот коммуникация тизимлари орқали келган мурожаат эгаси, яъни мижознинг зарурий реквизитлари масофадан туриб идентификация қилинади. Идентификациядан ўтган мижознинг мурожаати шу заҳоти кўриб чиқилиб, унинг банк картаси блокдан олиниб ташланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен тадбиркорман. Бугунги карантин даврида импорт шартномаси бўйича тўловларни банкка бормасдан амалга оширса бўладими? Одатда банклар ташқи савдо операциялар бўйича тўлов ҳужжати асл нусхасини сурайди. Ҳозирги ҳолатда нима килишимиз керак?

❗️Импорт шартномалари бўйича тўловларни интернет-банкинг тизими орқали, яъни банк клиентга уланган ҳолда масофадан туриб ўз ҳисобварақингиздан ташқи савдо операциялари бўйича тўловларни амалга оширишингиз мумкин.

Ҳозирда бу хизмат аксарият тижорат банкларида жорий қилинган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Абидов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

📍Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

👉 https://youtu.be/I-6UvmpBm5Y

@aoka_uz
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

20 мартдан буён оилавий уй карантинидамиз. Эртага уй карантини тугайди. Менга меҳнатга лаёқатсизлик маьлумотномаси бериладими?

❗️Коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар, шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

📎 Асос — "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент фармони.

▪️Коронавирус инфекцияси билан зарарланган ёки карантинга жойлаштирилган, шунингдек, 14 ёшга тўлмаган боланинг ота-онаси бўлган ходимлар билан меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш ТАҚИҚЛАНАДИ!

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен ишлайдиган пахта хомашёси етиштирувчи корхонада қарийб 2000 киши ишлайди. Ҳозир айни пахта экиш мавсуми, бир кун кеч экилган чигит корхонага, давлатга катта зарар етказади. Автомашиналар учун махсус рухсатномалар (стикерлар) олиш учун 30 дан ортиқ ариза топширилганди, лекин рухсат берилмади. Қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирувчиларни ҳам рухсатнома олувчи корхоналар рўйхатига киритиш ёки бошқа тартиб ишлаб чиқиш иложи борми?

❗️Республика махсус комиссиясининг рухсатнома (стикер) олиш ҳақидаги Қарори вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситалари ҳаракатланишни чеклаш мақсадида чиқарилган, қарор қишлоқларга, туман марказларига тааллуқли эмас!

✔️ Шунинг учун чигит ёки бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экишга бу тартиб, ўйлайманки, таъсир кўрсатмайди.

Амалиётда қайсидир соҳага ёки корхонага рухсатнома олиш зарурати мавжуд бўлса ва тартибда назарда тутилмаган бўлса, бошқа янги тартиб ишлаб чиқиш эҳтиёжи йўқ. Сабаби — тартибди аниқ белгилаб берилган, Махсус комиссиянинг кўрсатмасига асосан, Адлия вазирлиги томонидан алоҳида рухсатномалар расмийлаштирлиши ҳам мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Мен карантиндаман, машинамда белгиланган тезликни оширганим учун 1 млн 115 минг сўм жарима тўлашим керак эди. Бугун жаримани ихтиёрий тўшашим мумкин бўлган охирги кун. 10 кундан бери карантиндалигим учун жаримамни тўлолмаяпман, нима қилсам бўлади?

❗️Куни кеча Президентимиз томонидан "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Фармон имзоланди.

▪️Мазкур Фармонга кўра, карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари КАРАНТИН МУДДАТИ ТУГАГУНГА ҚАДАР УЗАЙТИРИЛАДИ!

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

📍Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=t96WzT8_LQI

@aoka_uz
🌎 Коронавирусдан зарарланганларнинг умумий сони дунё бўйича 1.088.878 кишини ташкил этади, 225438 - соғайганлар, 58382 нафар бемор вафот этди- John Hopkins University

❗️Халқаро валюта фонди коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда молиялаш бўйича 85 та мамлакатдан сўров қабул қилди - ХВФ раҳбари Кристалина Георгиева.

📲Google бутун дунё бўйлаб ижтимоий изоляция даражасини мониторинг қилиш учун фойдаланувчилар яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни бошлайди. Шу тарзда компания давлатларга Covid-19 тарқалишига қарши курашишга ёрдам бермоқчи - Google

🇺🇸АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази барча америкаликларни уйдан чиққанда ниқоб тақишга чақирмоқда - New York Times

🇸🇬Сингапур Covid-19 ортишини секинлаштириш учун янада жиддий чораларни кўрмоқда. Ўқув муассасалари ва аксарият корхоналар ёпилади - Bloomberg

🇩🇪Германияда коронавирус тарқалиш суръатини секинлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ўз самарасини кўрсата бошлади. Шунга қарамай, карантин режими кучайтирилмоқда, аҳоли ижтимоий масофага риоя қилмаса 500 евро (5 миллиондан юқори) миқдорида жаримага тортилиши мумкин – Daily Mail

❗️Covid-19 одамларни бир-бирига нисбатан меҳрибон бўлишга ундамоқда. Сахийлик ва раҳм-шафқат туйғулари бутун дунёда намоён бўлмоқда. Ишонамизки, меҳр-оқибат бугунги қийин вақтда одамларни қутқаради - CNN

⚡️Массачусетс технология институтининг тадбиркорлик экотизими замонавий технологик стартапларни ишлаб чиқариш орқали Covid-19 муаммосини ҳал қилишга ёрдам беради - Массачусетский технологический институт

❗️Дунё миқёсида аёллар карантин даврида уй шароитида зўравонлик ортишига дуч келишмоқда - Reuters

⚡️The Guardian нашри Covid-19 ҳақида узлуксиз ахборот оқими кўпайган бир даврда ижобий янгиликларга бағишланган махсус рубрика ташкил этди.

⚡️Гамалеи номидаги эпидемиология, микробиология илмий тадқиқот институтининг Бош илмий ходими Виктор Зуевнинг фикрича, коронавирус нисбатан паст патогенликка эга, карантин эса вирус тарқалишини тўхтатиш учун энг самарали восита ҳисобланадиРИА новости

🇺🇸АҚШ ҳукумати сифат сертификатига эга бўлмаган дезинфекция воситалари савдоси ортаётгани ҳақида маълум қилди. Чакана савдо сотувчилари бундай маҳсулотларни сотиш учун жавобгарлик мавжудлиги ҳақида огоҳлантирилди – New York Times

👨‍💻Болаларга онлайн одоб-ахлоқ, интернетдан фойдаланиш қоидалари ва фойдали иловаларни ўргатиш зарур - New York Times

📲Google бир неча йил аввал болалар учун хавфсиз интернет-платформаларни яратиш мақсадида «Be Internet Awesome» лойиҳасини ишга туширди. У ўзига ота-оналар учун кенгайтирилган ўқув дастурлари, ресурслар ва болалар учун таълимий-саргузашт ўйинларни қамраб олган.

@aoka_uz
🌎 Общее количество зараженных коронавирусом по всему миру составляет 1.118.921 человек, 226769 - выздоровели, 58937 погибли - Johns Hopkins University

❗️МВФ получила запрос от 85 стран мира на чрезвычайное финансирование в связи пандемией коронавируса - Глава МВФ Кристалина Георгиева.

📲Google начнет использовать данные о местоположениях пользователей для мониторинга уровня социальной изоляции по всему миру. Так компания пытается помочь странам в борьбе с распространением Covid-19 - Google

🇺🇸Центр по контролю и профилактике заболеваний США призывает всех американцев носить маску, когда они покидают свои дома - New York Times

🇸🇬Сингапур принимает более строгие меры по замедлению роста Covid-19. Учебные заведения и большинство предприятий будут закрыты - Bloomberg

🇩🇪Меры, принятые в Германии для замедления темпов распространения коронавируса, начинают давать эффект. Тем не менее режим карантина усилен, жители могут быть оштрафованы на 500 евро (свыше 5 млн сум) за нарушение социальной дистанции – Daily Mail

❗️Covid-19 заставляет людей быть добрее друг к другу. Щедрость и сострадание всплывают по всему миру. Мы верим, что доброта - это то, что спасет людей в это непростое время - CNN

⚡️Предпринимательская экосистема Массачусетского технологического института поможет решить проблемы по Covid-19 посредством разработок современных технологических стартапов - Массачусетский технологический институт

❗️Женщины по всему миру в период карантина сталкиваются с возросшим уровнем бытового насилия - Reuters

⚡️Издание The Guardian посвятило специальную рубрику позитивных новостей в период непрерывного информационного потока про Covid-19.

⚡️Коронавирус обладает сравнительно низкой патогенностью, а карантин - это самое эффективное средство, чтобы остановить распространение вируса, считает главный научный сотрудник НИИ эпидемиологии и микробиологии имени Гамалеи Виктор Зуев – РИА новости

🇺🇸Власти США сообщают о росте продаж дезинфицирующих средств с отсутствием соответствующих сертификатов качества. Розничные торговцы получили предупреждение о наличии ответственности за реализацию таких товаров – New York Times

👨‍💻Необходимо обучать детей онлайн этикету, правилам использования интернета и полезных приложений - New York Times

📲Google несколько лет назад запустила проект «Be Internet Awesome» с целью создания для детей безопасной интернет-платформы. Она включает в себя обширную учебную программу, ресурсы для родителей и образовательно-приключенческие игры для детей.

@aoka_uz
Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бошланади.

📍Брифинг "УзРепорт", "Ўзбекистон 24" телеканаллари ва "Ўзбекистон 24" радиоканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

👉 https://www.youtube.com/watch?v=qNPKKBNf0X4

@aoka_uz
Аввал хабар берганимиздек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Қуйида брифинг давомида фуқароларнинг муҳим саволларига қайтарилган жавобларни тақдим этамиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бизнинг корхона халқаро почта алоқа хизмати, яъни чет элга почта етказиб бериш ва почта қабул қилиш билан шуғулланади. Бизнинг фаолиятимизда автотранспорт воситалари учун рухсатнома талаб этиладими?

❗️Махсус комиссия қарори билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар РЎЙХАТИнинг 17-бандида алоқа хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, "Ўзбекистон почтаси" АЖ, "Ўзбектелеком" АК ва унинг ташкилотлари ҳамда "ЎЗИНФОКОМ" ягона интегратори" МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситаларига рухсатнома шарт эмаслиги белгиланган.

Сизнинг ташкилотингиз халқаро почта алоқа хизмати кўрсатиши инобатга олинса, рухсатнома талаб этилмайди.

✔️ Лекин бир нарсага эътибор қаратиш жоиз — ҳозирда Ўзбекистоннинг хориж давлатлари билан авиа, темир йўл ва автомобиль қатновлари тўхтатилган.

Шунингдек, тартибда алоҳида белгиланган хизмат автомашинасида фақат хизмат фаолиятини амалга оширишда фойдаланилади. Шахсий манфаатда фойдаланиш қатъият ТАҚИҚЛАНАДИ!

〰️〰️〰️〰️〰️

Корхонамиз ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Карантин сабабли корхона фаолияти вақтинча тўхтатилган. Ишчиларимизнинг ҳам ишга чиқиш истаги йўқ. Лекин бизга деярли ҳар куни юқори органлардан корхонамизни ишлатишимиз лозимлигини айтишмоқда. Биз ишлаганмиз билан, бозорлар ва йўллар ёпилган. Ишлаб чиқарган маҳсулотимизни кимга ва қаерга сотамиз?

❗️Меҳнат қонунчилигига кўра, корхонада меҳнат муносабатлари ходим ва иш берувчи ўртасидаги белгиланади. Агарда айтиб ўтилганидек, иш берувчи томонидан корхона фаолияти вақтинча тўхтатилган бўлса, БОШҚА ҲЕЧ КИМ сизларни ишга чиқишга мажбур қилиши МУМКИН ЭМАС!

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники