#Биласизми
Чет давлатларда турган фуқаролар сайловдан камида 15 кун олдин Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёзма тарзда ариза бериши керак.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг saylov.mfa.uz сайти орқали электрон мурожаат қилиши ҳам мумкин.
Шунга кўра, хориждаги УСК сайловчиларни овоз бериш вақти ҳамда жойи тўғрисида хабардор қилади.
Овоз бериш УСК жойлашган давлатнинг маҳаллий вақти билан 8:00 дан 20:00 гача давом этади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one.ao_agmk

💰 Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
🧾 Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида белгиланади.
☑️ Байрам ёки дам олиш кунидаги иш учун ходимнинг хоҳишига қараб ҳақ тўланадиган бошқа дам олиш куни (отгул) берилиши ҳам мумкин.
-----
#Знаете_ли_вы_что
Сверхурочные работы, работа в выходные и праздничные дни оплачиваются не менее чем в двойном размере.
Точный размер оплаты устанавливается коллективным договором.
За работу в праздничный или выходной день также может быть предоставлен другой оплачиваемый день отдыха (отгул), по желанию работника.
agmk.uz | YouTube | Facebook | Telegram

💰 Тадбиркорлик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга асбоб-ускуна ёки меҳнат қуроллари (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик, қурилиш ускуналари, компьютер жамланмаси ва бошқалар)ни харид қилиш учун БҲМнинг 40 бараваригача миқдорда субсидия ажратилади.
🔘 Бунда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
➖ Васийлик кенгаши раиси номига ариза;
➖ тадбиркорлик субъекти гувоҳномаси ёки ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код);
➖ асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг тури, миқдори, товарнинг маркаси, тахминий харид нархи.
Манба:Ҳуқуқий ахборот канали

🔰 Ходим қуйидаги ҳолатларда ишга қўйилмайди:
➖ мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганда;
➖ ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаганда;
➖ карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда профилактик эмлашдан ўтиш рад этилганда;
➖ алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида.
❌ Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.
➡️ Ходим ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарар иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.
Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.
Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.
Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.
Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆
agmk.uz | YouTube | Facebook | Telegram
Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди
Батафсил инфографикада👆
agmk.uz | YouTube | Facebook | Telegram
#Биласизми
✅ Давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида ишлаётган нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 500 талик рўйхатига киритилган хорижий ОТМларини тамомлаган ёки уларда илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.
➡️ Устамалар миқдори билан юқоридаги жадвал орқали батафсил танишишингиз мумкин.
❗️Ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан 30 ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин.

✅ Иш берувчи ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун Меҳнат кодексида белгиланган интизомий жазо чораларини (ҳайфсан, жарима, ишдан бўшатиш) қўллашга ҳақли.
⏩ Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим.
🔘 Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
❗️Ходим қўлланилган интизомий жазодан норози бўлган тақдирда 3 ой муддат ичида судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этишга ҳақли.
☑️ Ходимлар меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар бўйича судга мурожаат қилганларида суд харажатларини тўлашдан озод этиладилар.

🔰Иш берувчи қуйидаги ходимларни ишга қабул қилишда ва кейинчалик тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт:
🔸18 ёшга тўлмаганлар;
🔸60 ёшга тўлган эркаклар, 55 ёшга тўлган аёллар;
ногиронлар;
🔸ноқулай ишларда, тунги ишларда, транспорт ҳаракати билан боғлиқ ишларда банд бўлганлар;
🔸озиқ-овқат саноатида, савдо ва бевосита аҳолига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тармоқлардаги ишларда банд бўлганлар;
🔸мактаблар, боғчалар ва бошқа муассасаларнинг болаларга таълим ёки тарбия бериш билан машғул бўлган педагог ва бошқа ходимлари.
☑️ Тиббий кўрикдан ўтиш учун ходимлардан пул ундирилмайди, тиббий кўрикларни ўтказиш вақтида ходимнинг иш жойи (лавозими) ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
❗️Ходимлар тиббий кўриклардан ўтишдан бўйин товлашга ҳақли эмас.

📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
‼️ Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
-----
#Знаете_ли_вы_что
📝 Привлечение работников к работе в праздничные (нерабочие) дни по распоряжению работодателя допускается только по основаниям, установленным коллективным договором, а если он не заключен, – работодателем по согласованию с профсоюзным комитетом или иным представительным органом работников.
☑️ Работа в праздничные (нерабочие) дни допускается в местах, где по производственно-техническим условиям и иным обстоятельствам приостановка работ невозможна, на работах, требующих обслуживания населения, а также на неотложных ремонтных и погрузочно-разгрузочных работах.
💰 Работа в выходные и праздничные дни оплачивается не менее чем в двойном размере.
‼️ Продолжительность ежедневной работы (смены) накануне праздничных (нерабочих) дней уменьшается для всех работников не менее чем на один час.
Каналга уланиш
👇👇👇
https://t.iss.one/ao_agmk

✅ Солиқ тўловчининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/ao_agmk
-----
#Знаете_ли_вы_что
✅ Доходы налогоплательщика, направляемые на обучение (собственное, а также образование детей или мужа (жены), не достигших 26-летнего возраста) в профессиональные (профессиональные школы, колледжи, техникумы) и высшие образовательные организации, не подлежат налогообложению.
Подписаться на канал 👇👇👇 https://t.iss.one/ao_agmk

Кимлар санаторий-курортларга бепул йўлланма олиши мумкин?
🔰Қонунчиликка мувофиқ қуйидаги ногиронлар ва кексалар тоифасига бепул санатория-курорт йўлланмалари тақдим этилади:
▫️ уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинлари (бева эрлари);
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
▫️ Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
▫️ ядро полигонларида ҳарбий хизматни ўтаган шахслар;
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I-гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
▫️ ёлғиз кексалар;
▫️ пенсионерлар.
📁Йўлланма олиш учун қуйидаги ҳужжатлар Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ҳудудий бўлинмаларига топширилиши лозим:
▫️ ариза;
▫️ паспорт нусхаси;
▫️юқоридаги фуқароларнинг имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар (ногиронликни тасдиқловчи, пенсионерлар учун гувоҳнома ва б.);
▫️ тиббий хулоса.
🔄 Йўлланмаларни бериш даврийлиги қуйидагича.
✅ ҳар йили (навбат асосида):
▫️ уруш ногиронларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахсларга;
▫️ Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек Чернобиль ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахсларга;
▫️ ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган
▫️ шахсларга;
▫️ ёлғиз кексаларга;
✅ 2 йилда 1 маротаба (навбат асосида):
▫️ уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахсларга;
▫️ ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бева хотинларига (бева эрларига);
▫️ I ва II гуруҳ ногиронлари, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахсга;
✅ санаторийларда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда 3 йилда 1 маротаба (навбат асосида) — пенсионерларга.
❗️Йўлланмалар 12 кунга, йўлланмаларнинг амал қилиш муддати бошланишидан камида 10 кун олдин берилади.

❗️ Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади
📝 Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.
✅ Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:
▫️фамилияси, исми ва отасининг исми;
▫️шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
▫️яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
▫️шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.
☑️ Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:
▫️меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;
▫️иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;
▫️иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);

▫️иш берувчиларнинг банк реквизитлари;
▫️иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).
🌐 agmk.uz |🌐 YouTube |📱 Facebook |✉ Telegram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
🔰 Иш берувчи қуйидаги ходимлар илтимосига кўра тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилашга мажбур:
▫️ҳомиладор аёллар;
▫️14 ёшга тўлмаган боласи (16 ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёллар, ҳомийлигида шундай боласи бор аёллар;
▫️оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд шахслар.
❗️Тўлиқсиз иш вақтида ишлаш ходимнинг йиллик асосий меҳнат таътили муддатини, меҳнат стажини ҳисоблашни ҳамда бошқа меҳнат ҳуқуқларини бирон бир тарзда чеклашга асос бўлмайди ва ишланган вақтга ёки ишлаб чиқарилган маҳсулотга мутаносиб равишда ҳақ тўланади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.
Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter

✅ Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

❗️ Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳаракатлар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳисобланади:
➖ мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш;
➖ мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш;
➖ мурожаатларга ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик;
➖ мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш;
➖ жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик.
⚠️ Ушбу ҳаракатларни содир этиш мансабдор шахсларга 300 минг сўмдан 900 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✅ Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:
▫️ 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;
▫️ 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;
▫️ 5 йилдан 10 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;
▫️ 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;
▫️ 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

✅ Олий таълим муассасалари, техникум ёки коллежларда кечки ёки сиртқи таълимда ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида қатнашиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолдa қуйидаги муддатларда ўқув таътиллари берилади:
🔹ОТМда кечки таълимда ўқиётган 1-2-курс талабаларига – камида 20 кун, техникум ёки коллежларда – камида 10 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса – камида 30 кун;
🔹ОТМда кечки таълимда 3-4-курсларда ёки ундан юқори курсларда ўқиётганларга – камида 30 кун, техникум ёки коллежларда – камида 20 кун, ОТМ ва техникум ёки коллежларда сиртқи таълимда ўқиётганларга эса камида 40 календарь кун.

☑️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter
☑️ Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш, ёритиш учун электр энергиясидан хўжасизларча фойдаланиш:
➖мансабдор шахсларга БҲМ 5 бараваридан 15 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Web-site|YouTube|Facebook|Telegram|Instagram|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
✅ Технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ ҳолда ташкилот, якка тартибдаги тадбиркор ходимларининг сони (штати) ўзгарганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдиришга доир имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
🗂 Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда айрим ходимларга афзаллик берилади.