Anvar Suyunov
92 subscribers
4.53K photos
277 videos
1.25K links
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси -- Матбуот котиби Анвар Суюновнинг расмий канали!
Download Telegram
Давлатимиз раҳбари Жиззахга ташрифи давомида вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Шу билан Президентимизнинг ҳудудга ташрифи якунланди.

Во время поездки в Джизак Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией новых проектов, запланированных к реализации в области. На этом поездка Президента в регион завершилась.

#Mirziyoyev #safar #Jizzax #rejalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from VETLEGNEWS
#ҳудудларда

Ҳукумат қарори ижроси ўрганилди

Самарқанд вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг Булунғур туманидаги ижроси ўрганилди.
Мулоқот давомида мутахассис ва тадбиркорларга замонавий сўйиш корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар берилди. Ветеринария рухсатномасисиз уй шароитида чорва молларини сўйиш каби ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш, ҳукумат қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш хусусида фикр алмашилди.
Forwarded from VETLEGNEWS
#факт_ва_фикр

Эътибор – ислоҳотларнинг бош мезони

Сўнгги йилларда юртимизда ветеринария ва чорвачилик соҳаларини ривожлантиришга оид давлатимиз раҳбарининг 5 та фармон ва 33 та қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 50 та қарори қабул қилинган бўлиб, уларда соҳани ривожлантириш бўйича мақсад ва вазифалар акс этган.
Мазкур ҳужжатларда чорвачилик тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, наслчилик ишларини ташкил этиш, чорва моллари зотини яхшилаш орқали подада наслли моллар улушини ошириш, шуниндек, чорвачилик маҳсулотларини барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилган.
Таъкидлаш керак, ушбу норматив ҳужжатлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат сиёсатини юритишида асосий дастуриламал ҳисобланади.
Forwarded from VETLEGNEWS
#биласизми

Хабардор бўлган маъқул

Чунки, давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 30 январдаги “Чорвачилик ва паррандачиликни қўллаб-қувватлаш, соҳада юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2025 йил 1 апрелдан 2028 йил 1 январга қадар чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари томонидан бюджетга тўланган қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизини ҳар ойнинг 25 санасига қадар қайтариш тартиби жорий этилган.
Ушбу тартиб ишлаб чиқарилган гўшт, сут, парранда гўшти ҳамда тухумни реализация қилишдан тушган умумий тушум жами товар ва хизматларни реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил қиладиган чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига нисбатан татбиқ этилади.
Наслчилик корхоналари учун фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни 50 фоиз пасайтирилган ставкада тўлаш шаклидаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2028 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Forwarded from VETLEGNEWS
#жараён

Сирғалаш тадбирлари олиб борилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижросига доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилоятида чорвачилик субъектлари ва аҳоли хонадонларидаги қорамолларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ишлари давом этмоқда. Ҳайвон ва унинг эгаси тўғрисидаги маълумотларнинг электрон ахборот тизими шакллантирилмоқда.
Масалан, Бандихон тумани “Тангимуш” ветучасткасида аҳоли хонадонларидаги чорва моллари клиник кўрикда ўтказилиб, идентификация ва сирғалаш тадбирлари олиб борилди.