ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
16.1K subscribers
15.4K photos
8.36K videos
123 files
12.8K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot
Download Telegram
Ўзбекистон Халқ устаси Махаматали Юнусов оила аъзолари,  набиралари билан сайловда иштирок этди

Бугун эрта тонгданоқ мамлакатимиз бўйлаб муҳим сиёсий жараён -  Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бошланиб, сайловчилар ўзлари танлаган номзодга овоз бермоқда.

Фурқат туманидаги "Уста Юсуфжон наққош"  оилавий корхонаси уста-наққоши, Ўзбекистон Халқ устаси, "Эл-юрт ҳурмати"  ордени соҳиби Махаматали Юнусов ҳам оила аъзолари, набиралари билан 1196-сайлов участкасида бўлиб, сиёсий тадбирда фаол иштирок этди.

Фурқат туманидаги 1196-сайлов участкасида 2 минг 398 нафардан ортиқ овоз берувчи рўйхатга олинган.

- Бугунги Президент сайловига овоз бериш жараёнида яқинларим, оила аъзоларим билан биргаликда иштирок этдим. Мен оилам, фарзандларим ва ўз келажагим учун овоз бердим. Барча тумандошларимизни бугунги жараёнда фаол иштирок этишга  чорлайман, - дейди уста-наққош.

11-Фарғона округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.
So'x tumani Hushyor MFY hududi joylashgan 873-saylov uchastkasi hududida yashaydigan Ashurova Salomatxon ona 100 yosh bilan yuzlashganlar, ular ham saylovda faol ishtirok etdilar.
Ўзбекистон туманилик 103 ёшли Бибинисо момо овоз берди

Барча юртдошларимиз қатори Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани аҳолиси ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этмоқда.

Сайловнинг юқори савияда ва уюшқоқлик билан ўтишини таъминлаш учун барча сайлов участкаларида зарур шароитлар яратилди. Сайловда 143 минг 900 нафар Ўзбекистон туманилик сайловчи иштирок этиши кўзда тутилган.

Тумандаги 8-мактаб биносида жойлашган 957-сайлов участкасида Каримобод ва Даҳанақақир маҳалласида яшовчи 1 минг 730 нафардан зиёд сайловчи овоз беради. Мазкур участкада ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг юксак фаоллигида ўтмоқда. Участка ҳудудидаги сайловчиларнинг 38 нафари беморлиги, кексалиги ва бошқа сабабларга кўра, уйида овоз бериш истагини билдирган.

Жумладан, Каримобод маҳалласида яшовчи 103 ёшли Бибинисо она Тиллоева ҳам бугун уйида туриб, Президент сайловида қатнашди.

Кайвони онахон участкага бора олмаслиги сабабли, унинг илтимосига кўра комиссия аъзолари овоз беришини шу хонадонда ташкил этишди.

Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳалол меҳнат қилиб, ҳозирда кексалик гаштини сураётган пиру-бадавлат онахоннинг атрофида 7 нафар набира, 10 нафардан ортиқ эваралар парвона.

- Юртимизнинг эртанги куни, невара, эвараларим бахти учун ўзим энг яхши деб билган номзодга овоз бердим, - дейди ёшли Бибинисо она Тиллоева.

11-Фарғона округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.
A.Saydaliyev: – “Mamlakatimiz rivoji, xalqimiz farovonligi hamda ertangi kunimizga befarq emasmiz!”

“Farg’ona hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” AJ bosh direktori Azizbek Saydaliyev Farg’ona shahrining “Beshbola” mahalla fuqarolar yig’inida tashkil etilgan 27-saylov uchaskasida ovoz berdi.