ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
16.3K subscribers
16.1K photos
8.7K videos
138 files
14K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғайрат Дўстов суд залида ўзидан кетиб қолди.

У Ватанга хиёнат қилмадим, хиёнатчи эмасман дея такрорламоқда. Сабаби бизга номаълум, ҳозирча.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР

❗️Заправкада газ йўқлигини танқид қилган фуқаро суд залида хушидан кетди

Ғайрат
Дўстовнинг саломатлиги билан боғлиқ ҳолат сабаб судя ишни кўришда танаффус эълон қилди

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚАМА!

Ўтирганни қама,
турганни қама,
Ҳатто миёвлаган,
Ҳурганни қама.
Кампир ҳам қолмасин,
Чол ҳам қолмасин,
Ҳассада мункайиб,
юрганни қама.

Шайтондан юзини,
Бурганни қама,
Нафснинг қангшарига
Урганни қама,
Эъзозлаб лўттивоз,
Ваъдабозларни,
Мард бўлиб сўзида
Турганни қама.

Қалб уйин виждондан,
Қурганни қама,
Қўлларин дуога,
Сурганни қама,
Олимингни қама,
шоирни қама,
Ҳақиқат йўлида,
Турганни қама.

Ўғилларинг қама,
қизингни қама,
Жадидларинг, ёруғ
юзингни қама.
Ҳеч ким қолмагандан
кейин қамашга,
Ўзингникилару, ўзингни қама!

©️Баҳодир ИСКАНДАРОВ!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошига қоп кийдириб, ертўлада сақлашган

Ғайрат Дўстов калтакланмагани, лекин бошига қоп кийдириб ертўлада сақлашганини билдирди.

“Уришмади, лекин бошимга қоп кийдириб “падвал”га туширишди”, дейди у.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Dr. Rasulev blogi
Мен уйдаги кабинетмда компютерда ишлаб ўтирган эдим. Набирам ёнимда мульт кўриб ўтирган эди. Қарасам чиқиб кетибди. Хавотир олиб, телефонимни олиб унинг исмини ёза бошладим, кейин уни 3 ёшлиги ёдимга тушиб, онасига қўнғироқ қилиб сўрадим. Ёнида экан, хотиржам бўлдим. Телефонга шунчали ўрганиб қолидикки, хатто хар бир қадамимиз телефон орқали. Бу ёғи нима бўлар экан???
КЎЗИНГНИ ЎЙНАР

Шоир Шеркамол

Гумонланиш шайтондан дерлар,
Билиб билмай дилингни ўяр.
Кўриб қўйинг эй очиқ кўрлар,
Чин ҳақиқат кўзингни ўяр.

Мақтанасиз иймонингизни,
Раҳмон билмай Раҳмонингизни,
Ичга ютинг пушмонингизни,
Чин ҳақиқат кўзингни ўяр.

Панд емоқни дейсиз забондан,
Гоҳ яхшидан, гоҳо ёмондан
Узр сўранг ўша инсондан,
Чин ҳақиқат кўзингни ўяр.

Йўл сўраса йўлни ёпасиз,
Сўз дегунча тилни чопасиз,
Айтинг асли кимдан хафасиз,
Чин ҳақиқат кўзингни ўяр.

Журъатимни осмон санаманг,
Сийратимни ёмон санаманг,
Юрагимни қонга бўяманг,
Чин ҳақиқат кўзингни ўяр.

Жоиз келса айтсин-да сўзни,
Ўтга ташланг фонийда ўзни,
Ўймоқчиман ёлғончи кўзни,
Чин ҳақиқат кўзингни ўяр.

Шеркамол бир ўлиб кўрмаган,
Ҳурлар билан бўлиб кўрмаган,
Кўнглига бахт солиб кўрмаган,
Чин ҳақиқат кўзингни ўяр.

🦁 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда “аризачи” Бош прокуратура департаменти ходимларини чув тушириб, тезкор тадбирдаги пулни олиб қочди

Жабрланувчи ролини ўйнаган йигит департаментнинг Навоий вилояти бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, “фирибгар” ундан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш учун 700 доллар талаб қилаётганини билдирган. Ўтказилаётган тезкор тадбирда йигит унга тақдим қилинган 700 доллар пул ва овоз ёзиш мосламасини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Суд ҳукми билан Ж.С. Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” банди, 237-моддаси (ёлғон хабар бериш) 2-қисми “а, б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

Ш.И. эса Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 237-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари билан айбли деб топилиб, 2 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИИБга олиб келинган фуқарони уриб ўлдирган ходимга суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри ИИБ биносида судланувчининг акасини калтаклаб, унинг ўлимига сабаб бўлган ИИБ ходими 9 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Фото
⚡️Расман: Она тили ва тарих ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама бериш тўғрисида кўрсатма берилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш тўғрисида 2024 йил 19 декабрь куни ҳудудий ММТБларга юқоридаги фотодаги кўрсатма хатни юборган.

❗️Эслатиб ўтамиз, устама Б+, А ва А+ ва эски баҳолаш асосида 80 ва ундан юқори балга эга сертификатлар учун қўлланилади.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғайрат Дустов озод этилди.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💲Халқ банки 2024 йил 3 декабрда ўтказган тендер натижалари:

📍 Мақсад: Сурхондарёнинг 4 та туманидаги биноларини таъмирлаш;
📍 Қанча: жами 2 млрд. сўм;
📍 Ғолиблар: ХФ Чинор, SURXON KELAJAKTRANS МЧЖ ва FARRUX ERKIN OGLI ХК.

#Халқбанки

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ғайрат Дустов суд залидан озод қилинди.

Апелляция суди дастлабки инстанция қарорини бекор қилди.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Абдулла Орипов

ТАФСИР
Тузумлар ўзгарса ҳам,
Инсон ўзгармас экан.
Тизимлар ўзгарса ҳам
Инсон ўзгармас экан.
Жаҳолат даврида ҳам
Авлиё - авлиёдир.
Кафолат даврида ҳам
Анбиё - анбиёдир.
Балки даврон йўриғи
Аслан тўғри бўлгайдир.
Лекин минг бор дод дема,
Ўғри - ўғри бўлгайдир.
Ҳар қадамда бир масжид
Қурганинг билан, инсон,
Инсоф бермаса, ҳеч ким
Муслим бўлмас ҳеч қачон.
Кўпкарига кирганнинг
Халоллик эрур дарди.
Лекин улар сафида
От сурар бир номарди.
Гоҳида садоқатли
Дўстларинг қолиб бир ён,
Йўлин топиб, қўйнингга
Кириб олгайдир илон.
Мўмин деб атар ўзин
Гоҳ яхши ҳам, ёмон ҳам.
Қайси бири ҳақ эрур?
Ўзи билгайдир Эгам.
Тузумлар ўзгарса ҳам
Инсон ўзгармас экан.
Тизимлар ўзгарса ҳам
Инсон ўзгармас экан.
Шул боисдан Пайғамбар
Уммат ғамин еганлар,
Аллоҳдан бошқасига
Сиғинмагин , деганлар.
1996

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тайинлов

Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ғайрат Дўстовнинг судига кириш учун энг катта мужодалани Antikorrupsiya ОАВ жамоаси берди десам, адашмаган бўламан.

Жахонгир Туляганов тўполон қилишни бошлаганида ҳатто менам чеккага қочиб кетдим қўрққанимдан. Олдида турган кучишлатарларнинг бизга ташланиб кетиши, ҳаммамизни тиқиши ҳеч гап эмасди исташса.

Отасига раҳмат шу йигитни.

Тимсоҳнинг оғзидаги одамни юлиб олишда катта хизмат қилди.

Фаррух Самарқандий

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7285847.pdf
2.3 MB
🤩Высшая школа тингловчиларига улкан имтиёзлар тақдим этилди

Эндиликда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби тингловчиларининг лавозими ва ўртача иш ҳақи ўқишнинг бутун даври мобайнида сақланади.

Шунингдек, магистратурага киришда чет тили сертификати ҳам талаб қилинмайди!

Давлат хизматчилари, олға ўқишга!

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Балиқчи туманидан Бегалиэв Ҳурматилло Мадумар ўғлининг видео мурожаати эълон қилинмоқда.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани фуқаролик суди маъмурияти назоратга олади деб умид қиламиз. Мурожаатчининг рақами +998770409298

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газ заправка ортидан масъулларга ўзининг эътирозларини танқидий фикр билан билдирган Ғайрат Дўстов воқеасидан баъзи саволлар мавжуд.

1. Нега Ғайрат Дўстовнинг бошига қоп кийдирилган эди?
2. 15-сутка жазо олган Ғайрат Дўстов биринчи кунни "Панелъный"да ўтказган бўлса, эртаси куни эса ГУВДга олиб кетилган нега?
3. Апелляция судигача ГУВДда қолган Ғайрат Дўстов нега "Панелъный"да эмас, балки ГУВДда жазо муддатини ўтказди?
4. Маъмурий жавобгарлик ортидан 15-суткага тортилган фуқаролар "Панелъный"да муддатни ўташ керак эмас эдими?
5. Энг асосий масала эса маъмурий қамоқ жазоси қаерда ўтаттирилиши керак аслида?
6. Ғайрат Дўстовга қилинган воқеалар билан қолганларни ҳам шундай жазолай оламиз деган шама мавжудми?
7. Камига эса судя Ғайрат Дўстовни бошига қоп кийгизган ИИБ ходимлари устидан тақдимнома киритилиши таъминланишини ҳам истамади нега?

P.s: Яна бир қатор саволлар бор-ку, эртага манга ҳам ёпишиб олиб 15-сутка бериб юборишмасин. Лекин нима бўлганда ҳам Апелляция суди ҳам биринчи инстанция судининг хатосини тан олишни истамади гўё.

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM