ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
16.4K subscribers
15.9K photos
8.6K videos
132 files
13.6K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар устоз бўлмаса...

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жазо

Чиноз тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима қўлланилди:

Ёшлик МФЙ бўйича Мамадалиева Севара Тураевна;
Аҳиллик МФЙ бўйича Салматов Баҳодир Одил ўғли;
Мевазор МФЙ бўйича Ибрагимов Дилмурод Махаматжон ўғли;
Чорвадор МФЙ бўйича Усманов Сайдохрол Собирович;
Хўжа МФЙ бўйича Шертоев Элдор Равшанбек ўғли;
Соҳибкор МФЙ бўйича Ахмедов Сардор Бахтиер ўғли;
Ойдин МФЙ бўйича Зайниддинов Хусниддин Рихситилла ўғли.

Сабаблари:

берилган вазифларни лозим даражада бажармаган;
аҳолига ажратилган имтиёзли кредитларни ундиришда сусткашликка йўл қўйган.

#Тошкентвилояти #Чиноз

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖУРНАЛИСТИК СУРИШТИРУВ...

Фарғонадаги ёқилғи қуйиш шохобчаси билан боғлиқ барча тафсилотлар тез кунда расмий каналларда эълон қилинади, бизни кузатишни давом этинг.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5000$ пора билан прократура терговчиси қўлга тушди.

Obuna bo‘ling...
👇👇👇
🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёзувчининг вазифаси муаммони ҳал қилиш эмас, балки уни кўрсатишдир.

© Антон Чехов

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
                                 Пародиялар
                  ИШЁҚМАС

Ландовурга оддий одат бу:
Ҳафсала йўқ ҳатто юришга.
Нафас олиб турса бўлгани,
Жазм топмас хаёл суришга.

                 НОШУКР

Доим нафсин ғамини ейди,
Ҳатто тўйгач, нимадир ейди.
Кўп қатори нафас олар, лек
Ҳаво менга етмади, дейди.

                 НАСИҲАТ

- Ўғлим, уйда китоб бор, ўқи,
Бизга унинг фойдаси теккан.
Мен улфатим олдига кетдим,
Ош қилмоққа маслаҳат экан.

Фармон Тошев
2024 йил 23 декабрь

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқ шаҳар Камалак МФЙ ҳудудида жойлашган мана бу газ қуйиш шохобчаси ҳозирда ишламаётган бўлса ҳам хавфсизлик ва эҳтиёткорлик чоралари кўрилиши зарур! Ушбу газ қуйиш шохобчасига газ Бўстонлиқ туманидан етказиб берилади. Сабаби эса Ҳудудгаз таъминоти Чирчиқ шаҳар бўлими газ етказиб беришдан бош тортган! Аслида ушбу газ қуйиш шохобчаси аҳоли яшайдиган пунктлардан 150-метр узоқликда қурилиши керак. Бу газ қуйиш шохобчаси эса ҳеч қанақасига 150-метр узоқликда қурилмаган. Қолаверса Чирчиқ тиббиёт техникумида сал кам 700-нафардан ошиқ талабалар таълим олади. Кўп қаватли уйлардаги аҳоли сони билан ҳисобга оладиган бўлсак деярли 1500-нафарга яқин фуқаролар тақдири аянчли якун топмаслиги учун ҳам масъулларни кўзини катта очиб ҳаракатни бошлаши керак. Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов ва 4-сектор раҳбари Аброр Ҳамдамов ушбу масалага жиддий эътибор қаратади деб умид қиламиз. Расмий муносабат берилишини кутиб қоламан.

Obuna bo'ling
🦅ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
Мақоламизга инновацион ёндашув


ХОРАЗМ ЭКОЛОГИЯСИНИНГ РАДДИЯСИГА АНТИРАДДИЯ

18.12.24 да каналимизда эълон қилинган мақола https://t.iss.one/antikorruz/34364 юзасидан авваламбор шуни таъкидлаш жоиз-ки, Эрматова Сайёра томонидан ёзилган аризалар тазйиқ ва босим остида ёзилгани шундоқ билиниб турибди. Йигирма йилдан бери шу соҳада ишлаб келаётган, ўз устида ишлаётган, олийгоҳда сиртдан таълим олаётган, ўнлаган сертификатлар соҳибаси, атиги бир миллион саккиз юз сўмча маош олаётган бош мутахассисни "ҳе йўқ, бе йўқ", дабдурустдан, ариза ёздирилган куннинг ўзидаёқ ишдан бўшатиб, тўғрироғи ҳайдалиб юборилишини қандай тушуниш мумкин!? С.Эрматованинг соғлигида муаммолари бор экан, бу "легионер", Хоразмга ротация қилинган бошлиқ ўз ишига содиқ ходимасига соғлигини тиклаб олишга, жуда бўлмаса меҳнат таътилига чиқишга нега имкон бермади!? Бошқарма касаба уюшмасининг ва комплаенс назорат хизматининг хабари бўлганми, нега розилик бердилар!?
Йигирма йиллик тажрибага эга бўлган мутахасисни кўчага улоқтирилишига нега бефарқ ва лоқайд муносабатда бўлинди!?
Давлатимизда аёл қадр-қиммати улуғланаётган, жамиятда гендер тенглик таъминланаётган ва бу муваффақиятларимиз халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилаётган бир пайтда, бир нечта кредитлари бор бўлган, боқувчиси йўқ аёл мутахассисни руҳий ва иқтисодий зўравонлик таҳдиди остида ўз ҳоҳиши билан ариза ёздиришга, шахсий буюмларини кавлашга, меҳнат шартномасида кўзда тутилмаган ишларни қўшимча иш ҳақи тўловисиз бажартиришга, кадрларни ўз ҳоҳишича вилоят бўйлаб ротация қилишга, йўриғига юрмаганларни ишдан бўшатишга мажбур қилиш, йиғди-йиғдилар қилиш, энг ташвишли ва хавотирлиси эса, неча ўн йиллар давомида шаклланган Хоразм экология тизими кадрларини тўзғитиш ҳисобига бошқармани кучсизлантириш учун "шер юрак"ни валломат К.Шерматов жаноблари қаердан олди экан!?
Юқоридаги ҳолатлар экология, бандлик вазирликлари, Бош прокуратура, касаба уюшмалари федерацияси, оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, аёлларни реаблитация ва мослаштириш маркази, Хоразм вилоят ва Урганч шаҳар ҳокимликлари бир муштипар аёлнинг ўз севган, ардоқлаб ишлаётган иш жойида меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқларини тиклаш-таъминлаш мақсадида биз билан ҳамкорликда чуқур ўрганишлар олиб боришларига умид қиламиз!
Ҳа, айтганча, бошқарманинг шу йил 30-сентябрь куни ўтказилиши керак бўлган матбуот анжумани номаълум узрли сабабларга кўра номаълум муддатга кейинга қолдирилди, бу ҳақдаги билдириш ўз каналида эмас, балки, Хоразм диалог гуруҳида арзимасдай хатолик билан жойлаштирилди, бироқ, ҳанузгача бу кечиктирилган матбуот анжумани ўтказилмади! АОКАнинг бир неча марта огоҳлантиришларига тупуриб қўйишган чоғи... Янги раҳбар эса бошқа "иш"лар билан машғул... Матбуот котиби ҳам унинг йўриғидан чиқа олмаса нима қилсин!? Шу ўринда барча матбуот котиблари АОКА штатларига киритилишини таклиф қиламиз ва бу ҳақда Агентлик фикрини кутиб қоламиз.
Бу мавзу мантиқий якунига қадар назоратга олиниб, мунтазам ёритилиб борилади.
Раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

Энди ҳоким бобо нима десалар шу деб, ноқонуний топшириғини қилиб қўйманглар, қамалиб кетишларинг мумкин.

PS

Бу дегани, хоким туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарини ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбарини тайинлашга ёки уни лавозимидан бўшатишга ҳақли эмас дегани.

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

Марказий Америкадаги Гондурас давлатида ўқитувчи айтилган вазифани ёзиб келмаган ўқувчини қаттиқ койиб сабабини сўради:
— Нега ёзиб келмадинг?
— Китобда ёзилганлар қониқтирмади.
— Қандай?
— Китобда давлатимиз бой дейилибди, лекин биз мактабга лой кечиб келамиз, бизда табиий бойликлар нефть, газ кўп дейилган, лекин онам халигача ўчоққа таппи ёқади, аждодларимиз буюк инсонлар эди, маданият бешиги бўлганмиз, дейилган лекин бешиклигимизча қолиб кетдик, бошқалар эса ривожланишди...

Устоз лол қолди...

🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатчининг муаммосига ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг устувор вазифасидир
Давлат бошқаруви академиясида давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасида сўзлаган нутқи, “2025 йил - атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилиниши муносабати билан 800 дан зиёд ижро ҳокимияти органлари ва секторлар раҳбарлари олдида турган вазифаларни ўрганиш бўйича ташкил этилган навбатдаги ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда раҳбар кадрларнинг аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.
Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев ўз маърузаси билан иштирок этиб, раҳбар кадрларнинг эътиборини маҳаллий ҳокимликлар томонидан фуқароларнинг мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига қаратди.
🦅 ANTIKORRUPSIYA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM