ANTIKORRUPSIYA/расмий 🇺🇿
16.4K subscribers
15.7K photos
8.51K videos
128 files
13.3K links
Цензурага йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Конституция 82 модда

Мурожаат учун
👇👇👇👇👇👇
@anticorruptiongroup_bot
Download Telegram
#диққат #тарқатинг


Чирчиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ва Чирчиқ шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий маркази давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиалига (туғруқхона) нега ҳалигача аргос орқали раҳбар тайинланмади? Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси Тўрақул Арзикулов аргос орқали раҳбар тайинлаш ишлари нима бўлди? Аргосдан дарак борми ёки қуруқ гапдан иборат эдими аргос?

Obuna bo'ling
@antikorruz
#диққат #тарқатинг

Ҳурматли раҳбар ва раҳбар бўлишга интилаётган шахслар ходимларга кўп ишониб қолма. Сабаби раҳбарлик бир муддат, шу муддат давомида ходимларни ёлғон гапларига ишониб адолатсизлик қилма. Эртага бари учун жавоб бериш ҳам борлигини унутмаслик керак. Ходимларим яхши деб ҳам кўп мақтанма. Раҳбарликдан кетсанг, ортингдан яхши ном билан эмас. Аксинча устингдан мағзава ағдаришга доим тайёр турувчилар ҳам аслида шу 90% ходимлар бўлади. Бу нарсаларни эса амалда гувоҳи бўлмоқдаман. Амалдаги раҳбарни соясига салом берган кимсалар лавозимдан кетган раҳбарни ортидан мағзава ағдариб юрибди. Бундай одамларни кўзи кўргани билан қалби кўр бўлар экан. Ходимларига ишониб ишлаган қанчадан қанча раҳбарларни кўрдим. Лавозимидан олиб ташлашди холос. Айтмоқчи бўлганим сўнгги пушаймон ўзингга душман бўлиб қолмасин. Эртага шундай ходимларга ишонганинг учун афсусланмаслик учун доимо фикрингга эга бўлгин. Бу лавозим ҳам ўткинчи, қошиқлаб йиғган обрўйингни кимларгадир ишониб литрлаб тўкма. Ушбу сўзларни эса доимо ёдингга тутгин Абдуллаев!!!

P.s: Ушбу сўзларни айтган инсон раҳбарлик лавозимида йиллар давомида ишлаб келган. Ушбу сўзлардан жуда катта таассурот олсанг арзийди. Бундай фикрлари билан маслаҳат берган ушбу танишимга ташаккур! Келажакда ушбу сўзлар ас қотиши турган гап. Ўз фикрингга эга бўл дейилгани эса ҳақиқат. Инсонлар ўз фикрига эга бўлган инсонларни ҳурмат қилиши тайин. Ушбу постни раҳбарларга жўнатиб қўйинг!

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
t.iss.one/antikorruz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Инсон соғлиғига зомин бўлаётган светофор, ёхуд масъуллар эътиборсизлигими? Жорий йилнинг 18-июнь куни 21:30 атрофларида Чирчиқ шаҳар Фурқат кўчасида (9-мактаб чорраҳаси) Cobalt ва Matiz иштирокида жуда аянчли йўл транспорт ҳодисаси бўлган. Cobalt автомашинаси катта тезликда Matiz автомашинасини уриб юбориши сабаб матиз машинаси аянчли ҳолатга келиб қолган. Видеода кўришингиз мумкин. Қурбонлар йўқ, фақат соғлиқ ортидан жабрланган ҳайдовчилар бўлди. Светофор ишламаслиги ортидан келиб чиққан бу йўл транспорт ҳодисаси нега ҳеч кимни қизиқтирмаябди? Нега ҳеч ким светофорни тўғрилашни ўйламаябди? Ўқув йили бошланганда эса айнан шу кўчада мактаб болаларини машина уриб юбориши ҳолатлари ҳам кузатилади. Айнан шу светофорни тартибга солиб керакли йўл белгилари ва тезликни камайтирувчи мосламаларни ерга ўрнатиш зарур деб ҳисоблайман. Чирчиқ шаҳар ҳокими Муроджон Абдураҳимов бу масалага бефарқ бўлмайсиз деган умиддаман. Ушбу масалада давлат шерикчилигида асосида керакли йўл белгилари, тезликни камайтирувчи мосламаларни ва радарларни қўйиб бера оладиган тадбиркор ҳам мавжуд. Мана шундай Йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш барчамизни бурчимиз деб ҳисоблайман.

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
@antikorruz
#диққат #тарқатинг

ANTIKORRUPSIYA OAV эълон қилган танқидий пост юзасидан Тошкент тиббиёт академияси Чирчиқ шаҳар филиали баннердаги хатони тўғрилаб қўйишибди. Катта хатолар ҳам майда хатолардан келиб чиқади аслида. Ўз вақтида эътибор қаратилгани мақтовга лойиқ.

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
@antikorruz
#диққат #тарқатинг

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазири Асилбек Худоёровга тааллуқли постимдан сўнг тўғриси эзиб юборишди. Постни ўчиришимни илтимос қилиб бугун айрим танишлар олдимга келишди. Бир нарсага тушуна олмай қолдим. Бу ерда Асилбек Худоёров танқидни кўтара олмайдиган раҳбар деб тушуниш керакми ёки мандан илтимос қилаётганларни кети очилиб кетишидан қўрқиб постни ўчиришимни сўрашмоқдами? Нима бўлганда ҳам ҳеч қандай пост ўчирилмайди. Қолаверса ҳеч кимга миллатчилик қилиш ваколати берилмаган. Асилбек Худоёров танқидларга эътибор қаратмаса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси Тўрақул Арзикулов жим бўлса. Тизимдаги айримлар эса хоҳлаганини қилса нима кераги бор Вазир билан бошқарма раҳбарини?!

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/antikorruz
#диққат #тарқатинг

Чирчиқ шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий маркази давлат муассасининг Тошкент вилояти филиалидаги (туғруқхона) Катталар реанимациядаги бир оёғи ердан узилган ҳамшира бор эмиш. Ҳамшира қонунни атайлаб бузиб қўйганми ёки билмасдан бу эса манга қоронғи. Ушбу масала юзасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий маркази давлат муассасасининг Тошкент вилояти филиали раҳбари Гавҳар Абдусамиковна билан суҳбатлашилди. Ушбу ҳамширанинг хатосига ҳар тарафлама холис ўрганиб қонуний чора кўрилиши ҳақида Блоггер Абдуллаев томонидан оғзаки сўровнома киритилди. Ушбу масалани тез орада бартараф этиши бўйича муносабат билдирган Гавҳар Абдусамиковнага ҳам ташаккур. (Агар қонуний чора кўрилмаса, муаммони оммага кўрсатишга мажбур бўламиз.) Қолаверса ушбу лавозимда вақтинча раҳбарлик фаолиятини юритаётган Гавҳар Абдусамиковнани доимий раҳбар этиб тайинлаш ҳам манфаатли қарорлардан биттаси бўлар эди. Сиз нима дейсиз Тўрақул Арзикулов....

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/antikorruz
Forwarded from Blogger Abdullayev (Abdullayev)
#диққат #тарқатинг

Тиббиёт тизими ҳақида танқидий фикрлар билан бўлишиб келганман. Лекин бир нарсани инкор эта олмайман. Тиббиёт ходимлари орасида ўзлигини унутмаган инсоф билан ҳаракат қиладиган виждонли кадрлар саноқли бўлса ҳам мавжуд. Тез тиббий ёрдам Чирчиқ шаҳар бўлимининг ушбу суратдаги икки ходимига ташаккур. Қолаверса Тез тиббий ёрдам Чирчиқ шаҳар бўлими раҳбари Бегзод акага ҳам ташаккур. Биз доимо ҳалол ва виждонли бўлган кадрларни қўллаб қувватлаймиз. Мана бу икки ходимни эса самимийлигига тан бердим!

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Forwarded from Blogger Abdullayev (Abdullayev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Янги кулба дарз кетган хароба кулбага айланди. Чирчиқ шаҳрида шундай бино мавжудлиги ва у ерда фуқароларга хизмат кўрсатилаётганини билармидингизлар? Ушбу видео бир йил аввал эълон қилинган эди. Афсуски бугунга келиб ҳам ҳеч нарса ўзгармаган эмиш...

𝐌𝐚𝐧𝐳𝐢𝐥𝐢𝐧𝐠𝐢𝐳𝐧𝐢 𝐲𝐚𝐪𝐢𝐧 𝐪𝐢𝐥𝐮𝐯𝐜𝐡𝐢 𝐌𝐨𝐛𝐢𝐥𝐞 𝐭𝐚𝐱𝐢 +998702010505

Сифатли ва ишончли қурилиш Art house Global @global_house

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
https://t.iss.one/+P8S52SBhMmQwMTBi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

Халқ банкининг Чирчиқ шаҳар филиалининг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорнинг кредит тўлов пулларини ўзлаштириб ва унга тегишли бўлган кўчмас мулк қонунга хилоф тарзда сотиб юборилган, натижада айбдорлар жиноий жавобгарликдан қутилиб қолган, тадбиркор бўлса ўз мулкидан ажраб қолган. Мана сизларга банкнинг асл юзи ва ундаги ўйинлар. Эртага 22-июнь куни соат 18:00да ANTIKORRUPSIYA OAV @antikorruz журналистика суриштирувининг "Ҳақиқат излаб" кўрсатувида кенг жамоатчиликга ҳавола этамиз. Ҳурматли обуначилар ушбу видеоларни қисмларга бўлиб эълон қилишга қарор қилдик.

Obuna bo'ling
@antikorruz
#диққат #тарқатинг

Яқинда бир танишим банкдан ипотекага уй оламан деса ойлигинг кам деб бекор қилишибди. Айнан шу танишим яна бола пули нега чиқмади деса ойлигинг кўп дейишибди... Хуллас ипотекага уй оламан десанг ойлигинг кам, бола пули десанг ойлигинг кўп. Бу ишлар ҳам аслида бир носни мазасидай кайфда...
Бу постдан сўнг айрим банкчилар билан иқтисодиётчилар реанимацияга тушиб қолмаса бўлди..

©Blogger Abdullayev

Obuna bo'ling
@antikorruz