"Сардоба иши" бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган
Жорий йилнинг 1 май куни юз берган “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва натижада катта ер майдонларини сув босиши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг 207-моддаси, 258-моддасида назарда тутилган жиноятлар аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, терговда тергов, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилди.
Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига даҳлдор 17 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка тортилиб, айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Акмал Бурханов,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

Паркент тумани ҳокимлигининг ҳаракатларида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари аниқланганлиги ҳолати юзасидан
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигининг “Mega Karer” МЧЖдан “Captiva” русумли автомашина сотиб олинганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига терговга қадар текширув ўтказиш бўйича сўров юборилган эди.
Ушбу масала юзасидан прокуратура идоралари томонидан Паркент туман ҳокимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув тадбирлари ўтказилган.
Текширишлар давомида “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талаби бузилгани, хусусан автомашина сотиб олишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.
Натижада туман ҳокимининг автомашина сотиб олиш тўғрисидаги фармойиши бекор қилинган ва “Mega Karer” МЧЖ томонидан 260 млн. сўм пул маблағлари туман ҳокимлиги ҳисоб рақамига қайтариб ўтказиб берилган. Ҳозирда Тошкент вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув давом этмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида ҳисобот берилди
Бугун Коррупцияга қарши курашиш агентлигида ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирокида илк матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Агентлик раҳбари Акмал Бурханов томонидан кенг жамоатчиликка ўтган вақт давомида бажарилган ишлар ҳамда келгуси режалар ҳақида ахборот берилди.
Жумладан, Агентлик томонидан амалга оширилаётган халқаро ҳамкорлик йўналишлари, тузилмага малакали ходимларни ишга қабул қилиш жараёнлари, фаолиятга доир қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари, “комплаенс назорат” тизимини жорий этилишидаги вазифалар каби муҳим мавзуларга тўхталиб ўтилди.
➥Батафсил: https://anticorruption.uz/uzc/item/2020/10/06/178

Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморлар статистикаси юзасидан
Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.
Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.
Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.
Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.
Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.
Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz

Ўзбекистон ва Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.
Мулоқот давомида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, Акмал Бурханов Ўзбекистонда янги ташкил этилган Агентлик фаолияти, бугунги кундаги долзарб вазифалар, амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.
Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Алик Шпекбаев Ўзбекистонда сўнгги йилларда ушбу йўналишдаги ислоҳотлар, шу жумладан янги тузилма ташкил этилганини алоҳида эътироф этди.
Мулоқот якунларига кўра, икки давлат Агентликлари ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш ва унинг доирасида қатор йўналишлар бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.
➥Батафсил: https://bit.ly/2GtFUxz

Қонунчиликка давлат хизматида коррупциянинг олдини олишга қаратилган янги нормалар жорий этилади
Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш ва соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан қонунчиликка қатор янги механизм ва нормаларни киритиш таклиф этилмоқда.
Жумладан, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ишларини якунлаш ва уни қисқа муддатда Парламентга киритиш белгиланди. Мазкур қонун билан “совға” тушунчасига аниқлик киритилади ҳамда давлат хизматчилари томонидан совға олиш ва бериш тартибини белгиловчи “Совға сиёсати” деб номланган алоҳида боб билан тўлдирилади.
Бундан ташқари, давлат органларида коррупция ҳолатлари ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда давлат хизматчиларининг давлат хизмати обрўсига путур етказувчи хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик чорасини белгилаш мақсадида қонун билан тартибга солинадиган Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ишлаб чиқилади ва унда давлат хизматчилари учун чекловларнинг аниқ рўйхати белгиланади.
Яна бир муҳим ўзгариш — Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган фуқаронинг ҳимояси кафолатланиб, унинг шахси сир сақланиши тўғрисидаги норма билан тўлдирилади.

Давлат Статистика қўмитасининг веб-сайти янгиланмоқда, шу сабабли баъзи техник носозликлар кузатилмоқда
Ижтимоий тармоқларда Давлат Статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарлар тарқамоқда.
Мазкур ҳолат давлат харидлари жараёнларининг очиқлиги ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу масала юзасидан тезкор ўрганишлар олиб борди.
Аниқланишича, ҳозирда Қўмитанинг new.stat.uz веб-сайти янгиланмоқда ва шу сабабли унинг фаолиятида баъзи техник камчиликлар кузатилмоқда. Ушбу носозлик тез орада бартараф этилиши маълум қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Ижтимоий тармоқларда Давлат Статистика қўмитасининг янгиланган new.stat.uz сайти рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари, таъсисчилари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни тўхтатганлиги тўғрисида хабарлар тарқамоқда.
Мазкур ҳолат давлат харидлари жараёнларининг очиқлиги ҳамда коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ушбу масала юзасидан тезкор ўрганишлар олиб борди.
Аниқланишича, ҳозирда Қўмитанинг new.stat.uz веб-сайти янгиланмоқда ва шу сабабли унинг фаолиятида баъзи техник камчиликлар кузатилмоқда. Ушбу носозлик тез орада бартараф этилиши маълум қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик кенгайтирилмоқда
Бугун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Малайзиянинг коррупцияга қарши курашиш комиссияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда икки давлат коррупцияга қарши курашиш тизими, идоралараро ҳамкорлик, шу жумладан, томонлар ўртасида алоқаларнинг ҳуқуқий асоси – ўзаро англашув Меморандумини имзолаш масалалари муҳокама қилинди.
Самимий ва очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда малайзиялик ҳамкасблар Ўзбекистонда коррупцияга қарши янги агентлик ташкил этилганидан мамнун эканларини, унинг фаолиятини йўлга қўйишда ўзаро ҳамкорлик қилишга, эксперт ва консультатив кўмак кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.
Мулоқот якунида ҳар икки томон ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар малакасини ошириш бўйича тегишли лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этишга келишиб олишди.
➥Батафсил: https://bit.ly/3kCe4hh

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Малайзиянинг коррупцияга қарши курашиш комиссияси вакиллари билан онлайн учрашув ўтказилди.
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Ўзбекистонда кенг кўламли Антикоррупция ҳафталиги ўтказилади
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кунини юртимизда кенг нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда ноябрь–декабрь ойлари давомида Антикоррупция ҳафталиги ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ҳафталик доирасида бугунги кунда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маҳаллий ва халқаро экспертларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, шунингдек истиқболдаги долзарб вазифалар ва тенденцияларни муҳокама қилишга қаратилган халқаро ва минтақавий анжуманлар ташкил этилади.
Бундан ташқари, вазирлик ва идораларда ОАВ ва кенг жамоатчилик вакиллари учун очиқ эшиклар куни, ёшлар иштирокида ижтимоий сўров ва акциялар, шунингдек коррупцияга қарши курашишни тарғиб этишга қаратилган танловлар ўтказилади.
➥Батафсил

#Тайинлов
У.Тухташевани Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Тухташева Умида Абдиловна Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Жамоатчилик билан алоқалар, мурожаатлар билан ишлаш ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У. Тухташева 1978 йилда туғилган, маълумоти олий, 2003 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар, У. Тухташева Тошкент давлат юридик университетининг Жиноий одил судлов факультети декани лавозимида фаолият юритган.

Т.Хайдаровни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 ноябрдаги ПҚ-4873-сон қарори билан Хайдаров Талъатжон Солиевич Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг ўринбосари – Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Т. Хайдаров 1980 йилда туғилган, маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар, Т. Хайдаров Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ички хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
Фуқаролар, жамият ва давлатнинг ўзаро яқин ҳамкорлигини ўрнатиш, шунингдек давлат органлари ва муассасалари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда.
Ушбу жараёнда шаффофликни таъминлаш мақсадида Жамоатчилик кенгашга аъзолик танлов асосида амалга оширилади.
Танловга икки йўналишда ҳужжатлар қабул қилинади:
- Сиёсий партиялар, ННТлар, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан тавсия этилган номзодлар;
- Фуқаролар якка тартибдаги аризасига кўра.
Номзодларни танлашда уларнинг коррупцияга муросасиз муносабатда эканлиги инобатга олинади. Жумладан, номзод аввал коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар иштирокчиси бўлмаганлигига алоҳида урғу берилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тиббиёт муассасаларида коррупция ҳолатларини ўрганади
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини такомиллаштириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасини шаффоф тизимга айлантириш, шифокорларнинг ҳалол, пок ишлашлари учун тегишли чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, тизимда ҳамон порахўрлик ва таъмагирлик ҳолатлари учраётгани қайд этилди.
Шу муносабат билан, давлатимиз раҳбари томонидан мазкур салбий иллатга барҳам бериш юзасидан Коррупцияга қарши кураш агентлиги зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.
Хусусан, Агентлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда тиббиёт муассасаларини коррупциядан тозалайди, ҳар бир шифохона раҳбарининг ўз вазифасига лойиқ эканини ўрганади.

Соҳалар ва идораларда коррупцияни келтириб чиқараётган сабаб ва омиллар танқидий таҳлил қилинди
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар уни келтириб чиқараётган омиллар ва уларни олдини олишга бағишланган идоралараро йиғилиш ўтказилди.
Тадбирда Президентимиз ташаббуси ва қатъий сиёсий иродаси билан мамлакатимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётгани таъкидланди.
Ҳуқуқий асосларни яратишга эътибор берилиб, сўнгги тўрт йилда 70 дан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилинди.
Шу билан бирга, айрим соҳаларда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишда тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлиги кўрсатилди. Хусусан, республикамизда ўтган икки йилда 1986 нафар мансабдор шахслар коррупциявий жиноятларни содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бундай жиноятлар оқибатида етказилган моддий зарар миқдори 2 трлн. сўмдан ошган.
Комиссия йиғилиши қизғин муҳокамалар билан кечди. Сўзга чиққан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қуйидаги масалаларга эътибор қаратди:
"Коррупцияга қарши курашишда очиқлик ва ошкорилик, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликнинг ўрни муҳим. Мана бугунги йиғилиш ва унда соҳалар, вазирликлар бўйича ошкор этилаётган коррупцион ҳолатларнинг ўзиёқ коррупцияга қарши курашишдаги ислоҳотларнинг амалий ифодаси бўлмоқда.
Шу билан бирга Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидаги асосий йўналишларга эътибор қаратиш лозим деб ҳисоблайди:
Биринчидан, қонунчиликни такомиллаштириш. Бунда энг аввало коррупцион жиноятларга жазо муқаррарлигини таъминлаш лозим.
Иккинчидан, АКТ ривожланган сари коррупцион жиноятларнинг замонавий, янги турлари пайдо бўлмоқда. Бу каби ҳолатларга қарши курашишнинг самарали усулларини қўллаш бўйича ҳам иш олиб бормоқдамиз.
Учинчидан, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини давлат харидлари, қурилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларига ҳам қўллаш чоралари кўриляпти."

Telegraph
Соҳалар ва идораларда коррупцияни келтириб чиқараётган сабаб ва омиллар танқидий таҳлил қилинди
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда коррупция ҳолатлари кузатилаётган соҳалар уни келтириб чиқараётган омиллар ва уларни олaдини олишга бағишланган идоралараро йиғилиш…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов
“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловида иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!
📣 Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармалари томонидан “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилмоқда.
Танловнинг асосий номинациялари:
✅ «Энг яхши ижтимоий видеоролик»
✅ «Энг яхши журналистик суриштирув»
✅ «Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн»
✅ «Энг яхши иншо»
✍️ Танловда иштирок этиш истагини билдирганлардан мазкур ариза шаклини тўлдиришлари ва ўз ижодий ишларини илова қилишлари сўралади. Ижодий ишлар 2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябрига қадар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бўлиши лозим.
🏆 Ғолибларни кўплаб қимматбаҳо совғалар кутмоқда: видеокамера, компьютер, телевизор, замонавий смартфон ва бошқалар.
❗️Унутманг, танловга аризалар 2020 йилнинг 30 ноябрига қадар қабул қилинади.
➡️Танлов шартлари ҳақида батафсил.

#Внимание_конкурс
Примите участие в конкурсе «Победим коррупцию вместе!» и выиграйте ценные подарки!
📣 Конкурс «Победим коррупцию вместе!» проводится Национальным советом по противодействию коррупции, Агентством по противодействию коррупции, Министерством юстиции, Программой развития ООН, Управлением ООН по наркотикам и преступности.
Основные номинации конкурса:
✅ «Лучший социальный видеоролик»
✅ «Лучшее журналистское расследование»
✅ «Лучшее произведение изобразительного искусства и графический дизайн»
✅ «Лучшее сочинение»
✍️ Желающим принять участие в конкурсе необходимо заполнить данную форму заявки и приложить свои творческие работы. Творческие работы должны быть опубликованы в СМИ и социальных сетях с 1 января по 30 ноября 2020 года.
🏆 Победителей ждет множество ценных подарков: видеокамера, компьютер, телевизор, современный смартфон и другие.
❗️Помните, заявки на конкурс принимаются до 30 ноября 2020 года.
➡️Подробнее об условиях конкурса.

“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолибларини қандай совғалар кутмоқда?
☝️ "9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан ўтказилаётган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолиблари қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
🎥 “Энг яхши ижтимоий видеоролик”
1-ўрин — Экшн-камера
2-ўрин — Экшн-камера
3-ўрин — Профессионал фотоаппарат
🎤 “Энг яхши журналистик суриштирув”
1-ўрин — Apple MacBook
2-ўрин — Smart TV 49''
3-ўрин — Замонавий смартфон
🖼 “Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн" (тасвирий санъат асари, карикатура, иллюстрация, плакат, баннер, комикс)
1-ўрин — График планшет 24''
2-ўрин — Ультрабук
3-ўрин — Планшет
✍️ “Энг яхши иншо” (талаба ва ўқувчилар ўртасида)
1-ўрин — Ультрабук
2-ўрин — Планшет
3-ўрин — Замонавий смартфон
Танловда иштирок этишни истовчилардан мазкур ариза шаклини тўлдиришлари ва материалларни илова қилишлари сўралади.
❗️Шошилинг, аризалар 2020 йил 30 ноябрга қадар қабул қилинади.
Танлов шартлари ҳақида батафсил.

“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловида махсус номинация эгаларини ҳам қимматбаҳо совғалар кутмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармалари томонидан “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилмоқда. Танлов асосий ҳамда қуйидаги махсус номинациялардан иборат:
✅ «Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун» (блогер, ижтимоий тармоқ гуруҳи, саҳифа, каналлар)
✅ «Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ»
✅ «Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти»
☝️Мазкур номинациялар бўйича ғолиблар ҳакамлар ҳайъатининг коррупцияга қарши курашда фаоллик кўрсатаётган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, ОАВ ва ННТ орасидан ўрганиш ва мониторинг йўли билан аниқланади.
2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябрига қадар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар мониторинг объекти ҳисобланади.
🏆 Ғолибларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда!
➡️Батафсил

2020 йил 9 ойи давомида коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ҳақида маълумот
2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 454 та жиноят ишлари бўйича 647 та мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар фаолият юритган соҳалар кесими бўйича таҳлил натижалари қуйидагича:
▪️7 нафар — ҳоким ўринбосарлари;
▪️1 нафар — прокуратура тизими ходими;
▪️1 нафар — Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
▪️13 нафар — Мажбурий ижро бюроси;
▪️1 нафар — адлия тизими ходими;
▪️59 нафар — ИИВ;
▪️6 нафар — ДСҚ;
▪️1 нафар — ДБҚ;
▪️2 нафар — Миллий гвардия;
▪️3 нафар — Мудофаа вазирлиги;
▪️57 нафар — Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
▪️8 нафар — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
▪️15 нафар — Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
▪️89 нафар — Халқ таълими вазирлиги;
▪️36 нафар — Мактабгача таълим вазирлиги;
▪️34 нафар — тижорат банклар раҳбар ходимлари;
▪️184 нафар — уставида давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари;
▪️130 нафар — бошқалар.
2020 йилнинг 9 ойи давомида коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд. сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Батафсил: https://anticorruption.uz/uzc/item/2020/11/18/193