“Антикоррупция ҳафталиги” доирасида бир қатор вазирлик ва идораларда “Очиқ эшиклар кунлари” тадбири ўтказилади.
Тадбир давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида ташкил этилади.
Очиқ эшиклар куни доирасида қуйидаги ташкилотларга соат 10:00 дан 16:00 гача ташрифлар кутилмоқда:
3 декабрь
1. Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги;
2. Давлат божхона қўмитаси;
3. Халқ таълими вазирлиги;
4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ.
4 декабрь
1. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси;
2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази);
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
4. “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ;
5. Товар-хом ашё биржаси.
Барча хоҳловчилар мазкур тадбирда иштирок этиши мумкин. Бунинг учун ушбу ариза шаклини 24 ноябрдан 30 ноябрига қадар тўлдириб юборишингиз сўралади.
Батафсил: https://bit.ly/339ExfC
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz

Агентлик халқаро кредит маблағларидан фойдаланиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлайди
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Президентнинг “Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорда “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида қуйидаги вилоятларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишдан нисбатан ортда қолаётган 21 та туманининг инфратузилмаси, коммунал соҳаси, ижтимоий объектлар ҳолатини 5 йил давомида тубдан янгилаш кўзда тутилган.
✅Фарғона – 4 та туман, 57 та маҳаллага 32 млн$;
✅Андижон – 5 та туман, 72 та маҳаллага 37 млн.$;
✅Наманган – 5 та туман, 132 та маҳаллага 66 млн. $;
✅Сирдарё – 3 та туман, 17 та маҳаллага 9 млн. $
✅Жиззах – 4 та туман, 28 та маҳаллага 20 млн. $
Ушбу лойиҳа учун Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг жами 182 миллион АҚШ доллари миқдоридаги (30 йил муддатга берилган) қарз маблағлари ва Ўзбекистон Республикасининг 1,6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига эса мазкур лойиҳа доирасида ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши жараёнида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси юклатилди.
Агентлик мазкур вазифани ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун тегишли чораларни кўради.
Батафсил: https://bit.ly/3fDrojC

Uza.uz
Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш”…
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и
Қашқадарё вилоятида ўтказилган ўрганиш натижалари маҳаллий депутатлар иштирокида муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 11–19 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятида коррупциянинг олдини олиш, молиявий интизомни кучайтириш, бюджет даромадларини ошириш, энергия ресурсларидан қонуний фойдаланиш масалалари бўйича ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш натижалари 23 ноябрь куни вилоят мутасаддилари иштирокида халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашида муҳокама қилинди.
Аниқланишича, 2020 йилнинг 9 ойи давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан коррупция билан боғлиқ 44 та ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган бўлиб, шундан судларга юборилган 16 та жиноят ишлари бўйича 28 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Ушбу жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар асосан ҳоким ўринбосари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ички ишлар, мактабгача таълим, МИБ, банк, солиқ ҳамда бошқа идоралар вакилларидан иборат эканлиги айтиб ўтилди.
Батафсил: https://bit.ly/2KHViYS

Forwarded from Олий суд | Расмий канал
БАЁНОТ
30 ноябрь куни Олий судда “Одил судловни таъминлаш – Ўзбекистонни коррупциядан холи ҳудудга айлантиришнинг муҳим омили” мавзуида ўтказилган конференция давомида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари айрим судьялар томонидан Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси талабларини бузганлик ва ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари содир этганликлари ҳолатларини қайд этди.
Фақат ҳолатлар айтилиб, кўрилган чоралар ҳақида гапирилмаганлиги сабабли, бу масала тушунмовчиликлар келтириб, қатор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.
Шу ўринда жорий йилнинг 11 ойи мобайнида ҳақиқатдан ҳам ўз фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 27 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилганлиги, шунингдек 8 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилганлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Каналга уланиш 👉@oliysuduz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупциясиз ҳаёт сари
Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда жамиятимизнинг ривожланишига тўсиқ бўлаётган - коррупция билан курашишга ҳаракат қиламиз.
Коррупция фақат бир ташкилот ёки шахснинг ҳаракати билан йўқолмайди. Аммо биргаликда коррупцияни енга оламиз.
"9 декабрь Халқаро коррупцияга қарши кураш куни"
——————
Жизнь без коррупции
Мы с партнерами боремся с коррупцией, которая является препятствием для развития нашего общества.
Коррупция не исчезнет благодаря действиям одной организации или одного человека.
Но вместе мы сможем победить коррупцию.
9 декабря - Международный день борьбы с коррупцией

1992 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун - мустақил Ўзбекистон тараққиётида беқиёс сиёсий, ҳуқуқий ва халқаро аҳамиятга молик тарихий кун бўлиб қолди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муносабатларни тартибга солиб турувчи энг асосий ҳужжат ҳисобланади. Асосий қонунимиз ўзида инсон – оила – жамият – давлат манфаатларини уйғунлаштирган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистон халқини Конституциямиз қабул қилинганлигининг
28 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади.
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий муносабатларни тартибга солиб турувчи энг асосий ҳужжат ҳисобланади. Асосий қонунимиз ўзида инсон – оила – жамият – давлат манфаатларини уйғунлаштирган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистон халқини Конституциямиз қабул қилинганлигининг
28 йиллиги муносабати билан самимий муборакбод этади.
Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ISO 37001:2016 стандарти "Коррупцияга қарши бошқарув тизими" сертификатини қўлга киритди.
ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали ташкилот инвесторлар, тадбиркорлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор томонларга жараёнларни шаффоф, қонуний ва жаҳоннинг илғор тажрибаларига мос равишда ўтказишни юқори даражада намойиш этиши мумкин.
Ўтган вақт давомида Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек амалдаги ҳужжатлар ушбу халқаро стандартга мувофиқлаштирилди.
Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 26 та вазирлик, идоралар ва давлат улушига эга тижорат банкларида “коррупцияга қарши мувофиқлик тизими”ни жорий этишни назарда тутувчи “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
Facebook | Telegram | Twitter |

“.... Тараққиёт кушандаси бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.
Сўнгги икки йилда ноқонуний хатти-ҳаракати билан давлатга 2 триллион сўм зарар етказган 1986 нафар мансабдор шахс коррупцияга оид жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилгани бу масала нақадар долзарб эканини кўрсатади.
Мазкур йўналишдаги ишларимизни тизимли ва комплекс давом эттириш учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси устида иш олиб бормоқдамиз.
Шу ўринда яна бир бор таъкидлаб айтаман: бу масала биз учун ўта муҳим ва устувор вазифа бўлиб қолади. Чунки коррупция – бу давлатимизни ич-ичидан емириб, миллий хавфсизлигимизга раҳна соладиган ғоят хатарли таҳдид ва унга қарши муросасиз кураш олиб бориш – барчамизнинг бурчимиздир.”
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табригидан

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатга кўра,
▪️2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;
▪️судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади;
▪️судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилади;
▪️Судьялар Олий кенгаши тузилмасида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.
Фармон билан Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Ёшлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров: респондентларнинг учдан бир қисми пора беришни коррупция деб ҳисобламайди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ю-Репорт платформаси билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида сўров ўтказди. Мақсад — аҳолининг, хусусан, ёш авлод вакилларининг коррупцияга бўлган муносабатини ўрганиш.
Ўтказилган сўровда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 15507 нафар респондент иштирок этди. Уларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (36 %) олий ўқув юртлари талабалари ва илмий тадқиқотчилари. 12 фоизи давлат хизматчилари, 11 фоизи таълим соҳасида ишлайдиганлар, 9 фоизи мактаб ўқувчилари, 7 фоизи тадбиркорлар, 6 фоизи ҳеч қаерда ўқимайдиган ва ишламайдиган ёшлар қатлами ва бошқа.
Батафсил: https://bit.ly/3qA7rQ5

“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолиблари аниқланди
Бугун Антикоррупция ҳафталиги доирасида ташкил этилган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан ташкил этилган танлов Ўзбекистон Республикаси Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан ўтказилди.
Танлов Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар қуйидагилар:
“Энг яхши журналистик суриштирув учун”
1-ўрин - Қобил Хидиров, “Davletovuz” телеграм канали асосчиси;
2-ўрин - Жамшид Ниязов, Kun.uz мухбири;
3-ўрин - Анастасия Павленко, “Самаркандский вестник" газетаси мухбири.
“Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн учун”
1-ўрин – Бобур Расулов, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг тасвирий санъат ўқитувчиси;
2-ўрин – Жанибек Бекниязов, Нукус шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси;
3-ўрин – Муслимбек Солиев, Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомлик ва дизайн институти талабаси.
“Энг яхши ижтимоий видеоролик учун”
1-ўрин – Нурмухаммед Жумагулов, Мустақил ижодкор;
2-ўрин – Ерполат Оракбаев, Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси;
3-ўрин – Жамолиддин Қаландаров, Қурилиш вазирлиги матбуот котиби.
“Энг яхши иншо”
(ОТМ талабалари ўртасида)
1-ўрин – Нилуфар Орипова, Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси;
2-ўрин – Дилдора Имомова, Жиззах политехника университети Архитектура ва қурилиш факультети талабаси;
3-ўрин – Ёрқинжон Ҳайитбоев, Гулистон давлат университети филология факультети 1-курс талабаси.
“Энг яхши иншо”
(мактаб ўқувчилари ўртасида)
1-ўрин – Салтанат Темирхонова, Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-сонли мактаб, 11-синф ўқувчиси;
2-ўрин – Мохинур Ражабова, Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
45-сонли умумтаълим мактаби, 9-синф ўқувчиси;
3-ўрин – Барнохон Одилова, Андижон вилояти, Андижон тумани, 10-сонли ИДУМИ 11-синф ўқувчиси.
"Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун"
Отабек Бакиров – Блогер, bakiro телеграм канали асосчиси;
Зафарбек Солижонов – Блогер, Zafarbek Solijonov телеграм канали ва фейсбук профили эгаси;
Фотима Жўраева – Блогер, фейсбукда фаол юзер.
"Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ"
“Gazeta.uz” таҳририяти;
“Mening yurtim” телеканали.
"Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти"
“Истиқболли авлод” ННТ.
Батафсил: https://bit.ly/37Mb1xX

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Антикоррупция ҳафталиги” сарҳисоби
“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан ўтказилди. 24 ноябрь — 9 декабрь кунлари Антикоррупция ҳафталиги ташкил этилди.
Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ йирик тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди. Уларда минг нафардан зиёд қатнашчилар, жумладан, 50 нафардан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этди.

"Пора+қарғиш"
"Коррупцияни биргаликда енгамиз" танловининг "Энг яхши ижтимоий видеролик учун" номинациясида 1-ўрин соҳиби бўлган Нурмухаммед Жумагуловнинг ижодий иши

Жорий йилнинг ноябрь - декабрь ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда қатор миллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилди.
Танлов бир нечта ўринлардан иборат етти номинация бўйича ўтказилиб, якунда республика бўйича жами 17 500 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди.
Ғолибларни тақдирлаш учун совғалар давлат бюджети ёки бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан эмас, балки танлов ўтказилишида ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилди.
Музокаралар мобайнида Агентлик томонидан номинациялар доирасида маълум бир совғалар тақдим этилиши таклиф этилган бўлсада, ҳамкор ташкилотлар томонидан танлов аввалида таклиф этилган совғалардан фарқли равишда ўзларининг харид сиёсатларидан келиб чиққан ҳолда совғалар тақдим этилди.
Агентлик коррупцияга қарши курашишга ҳиссасини қўшаётган ва танловда фаол иштирок этган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва ғолиблардан юзага келган ноқулайлик ва тушунмовчиликлар учун узр сўрайди.

Агентлик ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди
14 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва ЕИнинг 2021-2027 йиллар учун Ҳамкорлик дастурига коррупцияга қарши кураш йўналиши бўйича киритилиши режалаштирилаётган устувор масалалар муҳокама қилинди.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўриб чиқилди:
— қонунчиликни такомиллаштириш, корррупцияга қарши курашишда узоқ муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш;
— Агентлик фаолиятини институционал ва ташкилий асосларини янада ривожлантириш;
— коррупцияга қарши курашишда қўлланиладиган халқаро тажрибани фаол жорий этиш;
— соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;
— жамоатчиликда коррупцияга қарши тоқатсизлик муҳитини шакллантириш.
Батафсил: https://bit.ly/37jk0aC

Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамда Агентлик ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Жорий йилнинг 14 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Агентлик директори Акмал Бурханов, ваколатхона раҳбари Ронни Хайне ва ҳар икки ташкилот масъул ходимлари иштирок этди.
Томонлар меморандум доирасида ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.
Жумладан, коррупцияга қарши кураши соҳасидаги қонунчилик меъёрлари, узоқ муддатли дастурлар ва стратегиялар ишлаб чиқишда германиялик экспертларни жалб қилиш, жамоатчилик назорати ҳамда мониторингини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.
Батафсил: https://bit.ly/34cWx9j

Тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган коррупцион ҳолатлар бўйича сўровнома ўтказилди
Сўровнома Савдо-саноат палатаси томонидан 2020 йил давомида тадбиркорлар ўртасида Палатанинг расмий Телеграм канали орқали ташкил этилди. Сўровда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1267 нафар тадбиркорлар иштирок этди.
Респондентларнинг 69 фоизи коррупцион ҳолатга кўп маротаба, 9 фоизи бир маротаба тўқнаш келганлигини, 22 фоизи эса умуман дуч келмаганлигини билдиришган.
“Қайси соҳада тадбиркор кўпроқ коррупцион муносабатларга киришишга мажбур бўлади?” деган саволга тадбиркорларнинг
• 30 фоизи ер майдони олишда;
• 21 фоизи кредит ажратилишида;
• 17 фоизи текширув ўтказилиш жараёнида;
• 9 фоизи лицензия олишда деб жавоб берган.
Иштирокчиларнинг 54 фоизи охирги бир йил давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида мансабдор шахсларга норасмий тўлов ёки совға қилишга мажбур бўлганини таъкидлаган.
Респондентларнинг
• 51 фоизи ўзи дуч келган коррупция ҳолатлари тўғрисида ҳеч қайси органга мурожаат қилмаган;
• 11 фоизи мурожаат қилишдан қўрқади;
• 7 фоиз тадбиркорларнинг мурожаати кутилган натижани бермаган;
• 19 фоиз тадбиркорлар коррупцияга дуч келмаганини билдирган.
Тадбиркорларга “Қайси давлат органи мансабдор шахслари фаолиятингизни текшириш, ўрганиш билан қўрқитиш ёки масалангизни ҳал этишда коррупцион муносабатга киришишга мажбур қилган?” саволи бўйича ҳам мурожаат қилинган. Тадбиркорлар бу саволга:
• 17 фоизи ҳокимлик;
• 17 фоизи солиқ идоралари;
• 13 фоизи кадастр хизмати идоралари;
• 7 фоизи санитария-эпидемиология хизмати;
• 7 фоизи банклар;
• 6 фоизи прокуратура органлари дея жавоб қайтаришган.
Сўров натижаларидан келгусида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилади.
Батафсил: https://bit.ly/3ntsrG0