Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
7.46K subscribers
2.22K photos
295 videos
1.85K links
Download Telegram
Ноябрь-декабрь ойларида мактабларда коррупцияга қарши курашиш мавзуларига бағишланган махсус дарслар ўқитилади

Куни кеча Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Халқ таълими вазирлиги ва БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувдан мақсад - ноябрь-декабрь ойларида халқаро ташкилот экспертлари иштирокида ҳудудлардаги мактабларда коррупцияга қарши курашиш мавзуларига бағишланган махсус дарсларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилиш бўлди.

Учрашув якуни бўйича ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида дарсларни гибрид шаклда (офлайн ва онлайн) ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Туркия ОАВ вакиллари учун интервью берди

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов Туркиянинг “Daily Sabah” журнали шарҳловчиси, TRT World телеканали журналисти Оруч Мерве Шебнемга интервью берди.

Учрашув давомида М.Шебнем Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг шаклланиши, ҳозирги кунда ушбу йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги саволларига батафсил жавоблар олди.

Бундан ташқари суҳбатда Агентликнинг келгусидаги режа ва мақсадлари, шунингдек, мамлакатда коррупциянинг олдини олишга доир қонунчилик асосларининг такомиллаштирилиши сингари масалалар тўғрисида фикр алмашилди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизими такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 22 октябрь куни “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔹Қарорга кўра, 2021 йилда амалдаги 190 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади.

🔹Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тартиби жорий этилади. Жумладан:

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда коррупциявий омилларни аниқлаш бўйича намунавий шаклдаги саволнома (чеклист) тўлдирилиб, лойиҳа қабул қилингунигача бўлган босқичларда унга илова қилинади;

2022 йил 1 январдан илмий ташкилотлар ва ОТМ вакиллари ҳамда жисмоний шахслар – мустақил экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши илмий ва мустақил экспертизадан ўтказиши мумкин.

❗️Экспертизадан ўтказиш натижалари бўйича хулосалар тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий кўриб чиқилади.

Қарорда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ҳам бошқа давлат ташкилотлари билан биргаликда амалга ошириладиган бир қатор вазифалар белгиланган:

1️⃣ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳаларида ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганиш мақсадида мутахассисларнинг ушбу давлатларга ташрифларини уюштириш юзасидан таклифлар киритиш;

2️⃣Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирокида кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинглар ўтказиб бориш;

📋 Қарор билан шунингдек, қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида аниқланган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупция қарши курашиш агентлиги Нагоя иқтисодиёт университети билан ҳамкорликни йўлга қўяди

Жорий йилнинг 26 октябрь куни Коррупция қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов Япониянинг Нагоя иқтисодиёт университети Президенти Сабури Харуони қабул қилди.
Учрашув чоғида Ўзбекистон ва Нагоя иқтисодиёт университети ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, С.Харуо Ўзбекистонда инновацион япон марказини ишга тушириш, шунингдек, япон университетларидан бирининг филиалини ташкил этиш каби ўз режаларини билдириб ўтди.

Мулоқот сўнггида ҳамкорлик истиқболлари белгиланиб, келгусида давлат хизматчилари учун тренинг ва семинарлар ташкил қилиш, қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида япониялик эксперт-маслаҳатчини жалб этиш масаласини кўриб чиқишга келишиб олинди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести (18-22 октябрь кунлари)

Қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

"Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчиларининиг даромадлари ва мол-мулкини декларация қилиш тизими жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПФ-6257-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида, Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига давлат хизматига қабул қилиш ҳамда унда фаолият олиб боришда қариндош-уруғчилик, суистеъмолчиликларнинг олдини олишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар:

▪️19 октябрь
Халқаро медиа-холлда бўлиб ўтган “Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги: Ўзбекистон тажрибаси ва хориж амалиёти” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

▪️19 октябрьҚозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди.

▪️20 -21 октябрь«Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари учун даромадларни ва мол-мулкни электрон декларация қилиш тизимини яратиш ва бошқариш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

▪️21 октябрьКоррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Жаҳон банки вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

▪️22 октябрьКоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Қувайт шаффофлик жамияти раҳбари Мажид Аль-Мутейрийни қабул қилди

Халқаро ҳамкорликка оид бошқа тадбирлар :

🌎 Агентлик, БМТ ГЖБ ва Халқ таълими вазирлиги ўртасида мактабларда коррупцияга қарши дарсларни ўқитиш масаласини муҳокама қилиш юзасидан онлайн учрашув бўлиб ўтди;

🌎 Европа Кенгаши томонидан Руминия тажрибасига асосан "Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимлари учун даромад ва мол-мулкни электрон декларация қилиш тизимини яратиш ва бошқариш" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди;

🌎 Агентлик вакилларидан иборат делегациянинг 11-15 октябрь кунлари Словения Республикасига ташрифи доимий ёритиб борилди. Жумладан, Агентлик директори А.Бурхановнинг словениялик етакчи экспертлар билан учрашуви, Словения Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби, доктор Станислав Рашчан ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги делегацияси ўртасидаги музокаралар тафсилотлари эълон қилинди.

Шунингдек, мазкур ҳафта давомида :

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси раҳбари лавозимига ишга қабул қилиш бўйича очиқ танловнинг якуний босқичи ўтказилди. Барча жараёнлар Интернет тармоғи орқали онлайн трансляция қилинди.

📥 Агентликка юридик шахслар томонидан 135 та хат-ҳужжат, жисмоний шахслардан 79 та мурожаатлар келиб тушган.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича Эстония тажрибаси ўрганилди

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Европа Кенгаши ҳамкорлигида давлат органлари ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар учун давлат хизматида ҳалолликни таъминлаш, шу жумладан одоб-аҳлоқ қоидаларига оид онлайн семинар ташкил этилди.

Вебинарда 55 дан ортиқ давлат ташкилоти ва маҳаллий ҳокимликлар тузилмасидаги коррупцияга қарши курашиш масалаларига масъул бўлган ходимлар иштирок этдилар.

Тадбирда халқаро эксперт Айве Певкур томонидан Эстониянинг соҳага оид қонунчилиги, амалиёти, давлат хизматида ахлоқий хулқ-атворни тартибга солиш масалаларида батафсил маълумот берилди.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси ва Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизмати ўртасида уч томонлама англашув Меморандуми имзоланди

Жорий йилнинг 28 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А.Бурханов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Тим Торлотни қабул қилиб, Агентлик ва дипломатик ваколатхона ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Учрашувда, шунингдек Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизматининг Ўзбекистондаги Лойиҳалар менежери Майкл Галлахер ҳам (онлайн) иштирок этди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва «Минтақавий мулоқот» халқаро нодавлат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилмоқда

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Агентлик ва “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти вакиллари ўртасида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик доирасида бир қатор янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан,

▫️ “Минтақавий мулоқот” ва АҚШнинг  Наркотик моддалар халқаро айланмасига қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти Бюроси кўмагида Американинг бир қатор ташкилот ва идоралари (АҚШ Федерал суд маркази, Этика бюроси, Федерал қидирув бюроси, Федерал савдо маркази) билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш;

▫️ Коррупцияга қарши курашиш соҳасида сунъий интеллект имкониятларидан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш учун халқаро экспертни жалб этиш;

▫️Ҳамкорликда қўшма тадқиқотларни ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Агентлик томонидан Наманган, Хоразм, Навоий вилоятларида давлат харидларини амалга оширишда қонунчиликка риоя этилиш ҳолати ўрганиб чиқилди

Куни кеча АОКА да Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот котиби Д. Очилова иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилиндики, Наманган вилоят ҳокимлиги Инжиниринг компанияси буюртмачилигида «tender.mc.uz» махсус ахборот порталида жойлаштирилган умумий қиймати 4,7 млрд сўмлик 3 та соғлиқни сақлаш муассасалари ўрганилганда, тендер ғолиблари белгиланмасдан туриб, қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланди.

Хоразм вилоятида 8 та ҳолатда жами 3,7 млрд сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун талабларига зид равишда жойлаштирилганлиги аниқланди.

Навоий вилоятида буюртмачилар томонидан 5 та ҳолатда умумий қиймати 1,8 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари танлов (тендер) савдолари ўтказилмасдан, пудрат шартномалари тузилмасдан бажарилганлиги аниқланди.

➡️ Батафсил

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Жамоатчилик кенгаши фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама этилди

Жорий йилнинг 29 октябрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора–тадбирлар ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Дастлаб Жамоатчилик кенгашлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тартиби муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, мазкур баҳолаш тизими жамоатчилик кенгашлари томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлигини аниқлаш ва уларнинг янада очиқ, шаффоф ва ошкора фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятининг ҳафталик дайджести ( 25-29 октябрь кунлари)

Қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича қуйидагилар амалга оширилди:

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида”ги ҳамда “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик назоратини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низом лойиҳалари ишлаб чиқилди.

Коррупцияга қарши ички назорат (комплаенс) тизимига оид маълумотлар қўлланмаси” ишлаб чиқилди;

Агентлик томонидан Марказий банк ҳамда “Ипотека-банк” АТИБ билан биргаликда “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, тасдиқланди.

Ўтказилган учрашув ва музокаралар:

▪️26 октябрь
Коррупция қарши курашиш агентли ҳамда Нагоя иқтисодиёт университети ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласида учрашув бўлиб ўтди.

▪️27 октябрь Давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича Эстония тажрибаси ўрганилди.

▪️27 октябрь Агентлик ҳамда Европа Кенгаши ҳамкорлигида давлат органлари ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгашлар учун давлат хизматида ҳалолликни таъминлашга қаратилган семинар ташкил этилди.

▪️28 октябрь Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси ва Ҳукуматлараро Ҳамкорлик Хизмати ўртасида уч томонлама англашув Меморандуми имзоланди.

▪️29 октябрьАгентлик директори А.Бурханов “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти раҳбари М.Север билан учрашди.

Шунингдек, мазкур ҳафта давомида :

📋 Коррупцига оид жиноятларни содир этган шахсларнинг реестрини ишга тушириш мақсадида тегишли давлат органлари вакиллари иштирокида онлайн йиғилиш бўлиб ўтди;

📋 Корея Республикаси Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан ўтказиладиган халқаро онлайн ўқув курсларида Агентлик вакиллари иштирок этди;

📥 Агентликка юридик шахслар томонидан 234 та хат-ҳужжат, жисмоний шахслардан 60 та мурожаатлар келиб тушган.

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
«Open Data Challenge 2021» хакатонига старт берилди

“Open Data Challenge 2021”
хакатони - бу танлов бўлиб, унда иштирокчилар 2021 йил 3 декабрдан 5 декабргача очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда онлайн форматда иловалар ишлаб чиқишлари талаб этилади.

Бу йилги хакатон 4 та йўналишда ўтказилади:
✔️давлат;
✔️ ижтимоий;
✔️ бизнес соҳалари;
✔️ коррупцияга қарши курашиш.

Иштирокчилар юқоридаги йўналишлардан бири бўйича «One Million Uzbek Coders» сертификатига эга бўлиши лозим.

❗️Шунингдек, жорий йилда аввалги «Open Data Challenge» хакатонларида ишлаб чиқилган лойиҳалар учун (2018 йилдан 2020 йилгача) соврин жамғармаси 6000 АҚШ долларидан иборат «Open Data Cup» мусобақаси ташкил этилди.

Танлов совринининг умумий жамғармаси :
💰 55 000 АҚШ доллари

👉 Иштирокчилар қуйидаги ҳаволалар орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин:
🔹 Хакатон учун
🔹 Танлов учун

🗓 Аризалар топширишнинг охирги муддати: 2021 йил 1 декабрь

➡️ Хакатон ва танлов ҳақида батафсил маълумот

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Агентлик вакилининг коррупцияга қарши курашишга оид халқаро вебинардаги иштироки

4 ноябрь куни Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги вакили БМТ Тараққиёт Дастури Глобал билим алмашинуви Сеул сиёсат маркази ва БМТ ТДнинг “Тинч ва инклюзив жамиятлар учун глобал коррупцияга қарши кураш дастури” томонидан ташкил этилган "Коррупцияни олдини олишнинг самарали механизмлари: Корея ва БМТ ТД ҳамкорлари тажрибасидан олинган сабоқлар" халқаро вебинарида маъруза билан иштирок этди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
Бундан буён ҳам коррупцияга қарши курашишда давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситалари сафарбар этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида коррупция масаласига тўхталиб ўтар экан, сўнгги беш йилда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилганини қайд этди.

Хусусан, Сенат раиси раҳбарлигида Коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ташкил этилгани,  шунингдек Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳам фаол иш олиб бораётгани таъкидланди.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
⚡️“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловига старт берилмоқда!

Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ва Халқаро ташкилотлар “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловини ўтказмоқда.

Танлов номинациялари:
Энг яхши ижтимоий видеоролик;
Энг яхши мақола (блог,пост) муаллифи;
Дастурий маҳсулот (веб-сайт, мобил илова) яратиш бўйича энг яхши концепция, ғоя;
Энг яхши ижтимоий ролик сценарийси;
Коррупциявий хавф-хатарларга оид энг яхши таҳлилий материал ва инновацион ғоялар.

❗️Унутманг, танловга материаллар
30 ноябрь кунига қадар қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ҳар бир номзод ўз ижодий материалларини қуйидаги ариза шаклини тўлдириш орқали ўзбек, рус, қорақалпоқ, инглиз тилларида жўнатиши мумкин.

Ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Танлов шартлари ва талаблари билан танлов Низомида тўлиқ танишишингиз мумкин.

➡️ Батафсил ⬅️

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz