Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi
7.97K subscribers
2.61K photos
350 videos
2.05K links
Download Telegram
Давлат активларини бошқариш агентлиги Халқаро коррупцияга қарши кураш куни арафасида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ISO 37001:2016 стандарти "Коррупцияга қарши бошқарув тизими" сертификатини қўлга киритди.

ISO 37001:2016 сертификатини олиш орқали ташкилот инвесторлар, тадбиркорлар, давлат ҳокимияти органлари ва бошқа манфаатдор томонларга жараёнларни шаффоф, қонуний ва жаҳоннинг илғор тажрибаларига мос равишда ўтказишни юқори даражада намойиш этиши мумкин.

Ўтган вақт давомида Агентлик тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича қатор ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Шунингдек амалдаги ҳужжатлар ушбу халқаро стандартга мувофиқлаштирилди.

Қайд этиш жоиз, бугунги кунда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган 26 та вазирлик, идоралар ва давлат улушига эга тижорат банкларида “коррупцияга қарши мувофиқлик тизими”ни жорий этишни назарда тутувчи “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.

Facebook | Telegram | Twitter |
“.... Тараққиёт кушандаси бўлган коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.

Сўнгги икки йилда ноқонуний хатти-ҳаракати билан давлатга 2 триллион сўм зарар етказган 1986 нафар мансабдор шахс коррупцияга оид жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилгани бу масала нақадар долзарб эканини кўрсатади.

Мазкур йўналишдаги ишларимизни тизимли ва комплекс давом эттириш учун 2021-2025 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш миллий стратегияси устида иш олиб бормоқдамиз.

Шу ўринда яна бир бор таъкидлаб айтаман: бу масала биз учун ўта муҳим ва устувор вазифа бўлиб қолади. Чунки коррупция – бу давлатимизни ич-ичидан емириб, миллий хавфсизлигимизга раҳна соладиган ғоят хатарли таҳдид ва унга қарши муросасиз кураш олиб бориш – барчамизнинг бурчимиздир.”

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табригидан
2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра,
▪️2021 йил 1 февралдан илк бор судьялик лавозимига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари интернет тармоғи орқали онлайн тарзда ёритиб борилади;
▪️судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур ишлаб чиқилади;
▪️судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар ишлаб чиқилиб, амалиётга тадбиқ этилади;
▪️Судьялар Олий кенгаши тузилмасида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади.

Фармон билан Суд ҳокимияти мустақиллигини янада кучайтириш, судьялар дахлсизлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Ёшлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров: респондентларнинг учдан бир қисми пора беришни коррупция деб ҳисобламайди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ю-Репорт платформаси билан ҳамкорликда ёшлар ўртасида сўров ўтказди. Мақсад — аҳолининг, хусусан, ёш авлод вакилларининг коррупцияга бўлган муносабатини ўрганиш.

Ўтказилган сўровда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан 15507 нафар респондент иштирок этди. Уларнинг учдан бир қисмидан кўпроғи (36 %) олий ўқув юртлари талабалари ва илмий тадқиқотчилари. 12 фоизи давлат хизматчилари, 11 фоизи таълим соҳасида ишлайдиганлар, 9 фоизи мактаб ўқувчилари, 7 фоизи тадбиркорлар, 6 фоизи ҳеч қаерда ўқимайдиган ва ишламайдиган ёшлар қатлами ва бошқа.
Батафсил: https://bit.ly/3qA7rQ5
“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ғолиблари аниқланди

Бугун Антикоррупция ҳафталиги доирасида ташкил этилган “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан ташкил этилган танлов Ўзбекистон Республикаси Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан ўтказилди.

Танлов Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси ҳамда “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар қуйидагилар:

“Энг яхши журналистик суриштирув учун”
1-ўрин
- Қобил Хидиров, “Davletovuz” телеграм канали асосчиси;
2-ўрин - Жамшид Ниязов, Kun.uz мухбири;
3-ўрин - Анастасия Павленко, “Самаркандский вестник" газетаси мухбири.

“Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн учун”
1-ўрин
– Бобур Расулов, Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг тасвирий санъат ўқитувчиси;
2-ўрин – Жанибек Бекниязов, Нукус шаҳар 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси;
3-ўрин – Муслимбек Солиев, Камолиддин Беҳзод номидаги Рассомлик ва дизайн институти талабаси.

“Энг яхши ижтимоий видеоролик учун”
1-ўрин
– Нурмухаммед Жумагулов, Мустақил ижодкор;
2-ўрин – Ерполат Оракбаев, Қорақалпоқ давлат университети юридик факультети 4-курс талабаси;
3-ўрин – Жамолиддин Қаландаров, Қурилиш вазирлиги матбуот котиби.

“Энг яхши иншо”
(ОТМ талабалари ўртасида)
1-ўрин – Нилуфар Орипова, Жиззах давлат педагогика институти Ўзбек тили ва адабиёти факультети талабаси;
2-ўрин – Дилдора Имомова, Жиззах политехника университети Архитектура ва қурилиш факультети талабаси;
3-ўрин – Ёрқинжон Ҳайитбоев, Гулистон давлат университети филология факультети 1-курс талабаси.

“Энг яхши иншо
(мактаб ўқувчилари ўртасида)
1-ўрин – Салтанат Темирхонова, Қорақалпоғистон Республикаси, Қанликўл тумани, 16-сонли мактаб, 11-синф ўқувчиси;
2-ўрин – Мохинур Ражабова, Хоразм вилояти, Хазорасп тумани,
45-сонли умумтаълим мактаби, 9-синф ўқувчиси;
3-ўрин – Барнохон Одилова, Андижон вилояти, Андижон тумани, 10-сонли ИДУМИ 11-синф ўқувчиси.

"Ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги учун"
Отабек Бакиров – Блогер, bakiro телеграм канали асосчиси;
Зафарбек Солижонов – Блогер, Zafarbek Solijonov телеграм канали ва фейсбук профили эгаси;
Фотима Жўраева – Блогер, фейсбукда фаол юзер.

"Коррупцияга қарши энг фаол тарғибот олиб борган ОАВ"
Gazeta.uz” таҳририяти;
“Mening yurtim” телеканали.

"Энг фаол нодавлат нотижорат ташкилоти"
“Истиқболли авлод” ННТ.

Батафсил: https://bit.ly/37Mb1xX

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Антикоррупция ҳафталиги” сарҳисоби

“9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан ўтказилди. 24 ноябрь — 9 декабрь кунлари Антикоррупция ҳафталиги ташкил этилди.

Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ йирик тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди. Уларда минг нафардан зиёд қатнашчилар, жумладан, 50 нафардан ортиқ халқаро экспертлар иштирок этди.

Батафсил: https://bit.ly/37Mb1xX

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Пора+қарғиш"
"Коррупцияни биргаликда енгамиз" танловининг "Энг яхши ижтимоий видеролик учун" номинациясида 1-ўрин соҳиби бўлган Нурмухаммед Жумагуловнинг ижодий иши

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Жорий йилнинг ноябрь - декабрь ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда қатор миллий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилди.

Танлов бир нечта ўринлардан иборат етти номинация бўйича ўтказилиб, якунда республика бўйича жами 17 500 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди.

Ғолибларни тақдирлаш учун совғалар давлат бюджети ёки бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан эмас, балки танлов ўтказилишида ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган халқаро ташкилотлар томонидан тақдим этилди.

Музокаралар мобайнида Агентлик томонидан номинациялар доирасида маълум бир совғалар тақдим этилиши таклиф этилган бўлсада, ҳамкор ташкилотлар томонидан танлов аввалида таклиф этилган совғалардан фарқли равишда ўзларининг харид сиёсатларидан келиб чиққан ҳолда совғалар тақдим этилди.

Агентлик коррупцияга қарши курашишга ҳиссасини қўшаётган ва танловда фаол иштирок этган барча иштирокчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва ғолиблардан юзага келган ноқулайлик ва тушунмовчиликлар учун узр сўрайди.
Агентлик ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди

14 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ва ЕИнинг 2021-2027 йиллар учун Ҳамкорлик дастурига коррупцияга қарши кураш йўналиши бўйича киритилиши режалаштирилаётган устувор масалалар муҳокама қилинди.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўриб чиқилди:

— қонунчиликни такомиллаштириш, корррупцияга қарши курашишда узоқ муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш;
— Агентлик фаолиятини институционал ва ташкилий асосларини янада ривожлантириш;
— коррупцияга қарши курашишда қўлланиладиган халқаро тажрибани фаол жорий этиш;
— соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;
— жамоатчиликда коррупцияга қарши тоқатсизлик муҳитини шакллантириш.

Батафсил: https://bit.ly/37jk0aC

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Конрад Аденауэр жамғармаси ҳамда Агентлик ўртасида ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ўртасидаги ҳамкорлик юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Агентлик директори Акмал Бурханов, ваколатхона раҳбари Ронни Хайне ва ҳар икки ташкилот масъул ходимлари иштирок этди.

Томонлар меморандум доирасида ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилишди.

Жумладан, коррупцияга қарши кураши соҳасидаги қонунчилик меъёрлари, узоқ муддатли дастурлар ва стратегиялар ишлаб чиқишда германиялик экспертларни жалб қилиш, жамоатчилик назорати ҳамда мониторингини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди.

Батафсил: https://bit.ly/34cWx9j

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган коррупцион ҳолатлар бўйича сўровнома ўтказилди

Сўровнома Савдо-саноат палатаси томонидан 2020 йил давомида тадбиркорлар ўртасида Палатанинг расмий Телеграм канали орқали ташкил этилди. Сўровда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 1267 нафар тадбиркорлар иштирок этди.

Респондентларнинг 69 фоизи коррупцион ҳолатга кўп маротаба, 9 фоизи бир маротаба тўқнаш келганлигини, 22 фоизи эса умуман дуч келмаганлигини билдиришган.

“Қайси соҳада тадбиркор кўпроқ коррупцион муносабатларга киришишга мажбур бўлади?” деган саволга тадбиркорларнинг
30 фоизи ер майдони олишда;
21 фоизи кредит ажратилишида;
17 фоизи текширув ўтказилиш жараёнида;
9 фоизи лицензия олишда деб жавоб берган.

Иштирокчиларнинг 54 фоизи охирги бир йил давомида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида мансабдор шахсларга норасмий тўлов ёки совға қилишга мажбур бўлганини таъкидлаган.

Респондентларнинг
• 51 фоизи ўзи дуч келган коррупция ҳолатлари тўғрисида ҳеч қайси органга мурожаат қилмаган;
• 11
фоизи мурожаат қилишдан қўрқади;
• 7 фоиз тадбиркорларнинг мурожаати кутилган натижани бермаган;
• 19 фоиз тадбиркорлар коррупцияга дуч келмаганини билдирган.

Тадбиркорларга “Қайси давлат органи мансабдор шахслари фаолиятингизни текшириш, ўрганиш билан қўрқитиш ёки масалангизни ҳал этишда коррупцион муносабатга киришишга мажбур қилган?” саволи бўйича ҳам мурожаат қилинган. Тадбиркорлар бу саволга:
• 17 фоизи ҳокимлик;
• 17 фоизи солиқ идоралари;
• 13 фоизи кадастр хизмати идоралари;
• 7 фоизи санитария-эпидемиология хизмати;
• 7 фоизи банклар;
• 6 фоизи прокуратура органлари дея жавоб қайтаришган.

Сўров натижаларидан келгусида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришда фойдаланилади.

Батафсил: https://bit.ly/3ntsrG0

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда Норматив-ҳуқуқий хужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг 28-моддасига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилган.

28-модданинг биринчи қисмига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг шахси сир сақланиши ҳамда ўзи ва яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланишини белгиловчи нормалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 2021 йил 8 январга қадар давом этади.

Батафсил: https://bit.ly/34JLcxB

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
Андижон вилоятидаги тендер савдоларидаги ҳолатлар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилмоқда

Куни кеча ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги бир нечта объектларнинг таъмирланиши ва қурилишига оид тендер жараёнларидаги ҳолатлар тўғрисида хабарлар тарқалди.

Ушбу масалалар бўйича коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашуви элементлари мавжуд бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, эълон қилинган ҳолатлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш бошланди.

Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ “САРДОБА ИШИ” БЎЙИЧА АХБОРОТИ

21 декабрь куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан судланувчилар М. Холматов (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Гидротехник иншоотлар қуриш дирекцияси” бошлиғи лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши бевосита давлат сирлари билан боғлиқ бўлганлиги сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўрилаяпти.

Судланувчилар Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 203-моддаси (сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 258-моддаси (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Суд жараёни давом этмоқда.

Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Жиззах вилоятидаги танлов ҳолати юзасидан сўров юборилди

Давлат харидлари соҳасидаги шартномаларнинг очиқ маълумотлар порталида эълон қилиниши натижасида тизим шаффофлашди.

Бундан ташқари оммавий ахборот воситалари, блогерлар ҳамда фаол фуқаролар саъй-ҳаракатлари туфайли мазкур соҳадаги коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳам юзага чиқмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси Жиззах шаҳрини ободонлаштириш мақсадида ўтказган танлови масаласи қатор муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолат бўйича ўрганишни бошлади.

Ўрганишлар натижалари бўйича ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

Бундан ташқари Агентлик томонидан давлат харидлари соҳасида учраётган тизимли қонун бузилиш ҳолатлари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда мазкур жараёнда юзага келаётган коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи ва жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган таклифлар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter | anticorruption.uz
29 декабрь куни соат 11:00 да Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади.
Тадбирда 2021 йилга ном берилиб, мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгиланади.
Мурожаатнома 15 та телеканалда жонли эфирда, Президентнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида онлайн ёритиб борилади.

29 декабря в 11:00 часов в Международном конгресс-центре начнется Послание Президента Шавката Мирзиёева Олий Мажлису.
Будет предложено название для 2021 года, обозначены важнейшие задачи дальнейшего развития страны, приоритеты внутренней и внешней политики.
Послание будет освещаться в прямом эфире 15 телеканалов, а также в режиме онлайн на официальном веб-сайте и официальных страницах Президента в социальных сетях.

#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #onlayn

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Ўзбек тилида:

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/227109332205283

https://youtu.be/-6fKxuFbx0k


На русском языке:

https://youtu.be/fqXMvGGyRSQ


English:

www.fb.com/ShavkatMirziyoyevsStateoftheNationSpeechLive/videos/444376883229416
2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди
www.president.uz/uz/4049

#Мурожаатнома2021