Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
105K photos
8.06K videos
119 files
21.2K links
Download Telegram
#iшаҳар_Кенгашида #сессия ✍️Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов олиб борди.

🖇Кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, Шаҳар Кенгашининг "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комисси" раиси Бакир Расулов шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғининг ҳудудда атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳолати юзасидан олиб борган ишларини таҳлил қилди, мавжуд камчиликларни эътироф этди ва зарур таклиф, тавсиялар киритди.

📌"Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия" раиси Эркин Эргашев жорий йилнинг ҳозирги кун ҳолатига шаҳарда Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш,солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги бўйича қилган ишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ангрен шаҳридаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2021 йилнинг июль ойигача ҳамда Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлими томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар юзасидан олиб борилган ўргаанишлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар ва аниқланган камчиликларни ўқиб эшиттирди.
🔗Бундан ташқари, Ангрен шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Иқтисодиёт бўлими бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори ижроси жумладан, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари, амалий чора-тадбирлар режалари, ҳудудий даражада ҳал этиладиган муаммолар таҳлилини ҳам маълум қилди. ✔️Ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо берди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7