Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
105K photos
8.06K videos
119 files
21.2K links
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#2021_йил_1_апрелдан:

🔰 Қуйидагиларга рухсат берилади:

заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга;

аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни сотишга;

қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга.

🚫 Шунингдек, нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш талаб этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
​​#Биласизми | #2021_йил_1_апрелдан

1 апрелдан нималар ўзгарди?

🔸Ветеринар-шифокорлар
учун шифокорларга тенглаштирилган даражада ойлик маошлар тўланади. БАТАФСИЛ

🔸Олис ва чекка ҳудудлардаги почта алоқаси объектларида давлат хизматлари аутсорсинг асосида ташкил этилади. БАТАФСИЛ

🔸Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади. БАТАФСИЛ

🔸Автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи тадбиркорлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ўтказиши мумкин. БАТАФСИЛ

🔸Маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг ярми қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

🔸Республика “Қоракўлчилик” уюшмаси аъзоларига ўзлари томонидан импорт қилинган қўй бош сонининг 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат этилади. БАТАФСИЛ

🔸Заргарлик буюмларини электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади. БАТАФСИЛ

🔸Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. БАТАФСИЛ

🔸Давлат органларининг ижро интизомига масъул бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш мажбурий тартибда келишилади. БАТАФСИЛ

🔸2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилади. БАТАФСИЛ

🔸Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузганлик учун жавобгарлик амалга киритилади. БАТАФСИЛ

🔸Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилинади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot