Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
121K photos
8.98K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#Ёшлар_фестивали
#ёш_китобхон
#мутолаа
ЁШ КИТОБХОНЛАР
🔹Ангрен шаҳар Ёшлар агентлиги , Республика маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлими, шаҳар ХТБ билан ҳамкорликда "Ёш китобхон" кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди.
❇️Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги "Буюк алломаларнинг ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3271-сон Қарори ижросини таминлаш ва шу орқали ўсиб келаётган ёш авлодни китобхонлик ва мутолаага жалб қилишдан иборат. 🔗"Ёш китобхон танловида 3 та тоифада бўлиб, асосан 10-14, 15-19 ҳамда 20-30 ёўлилар иштирок этишади. Худди шундай тадбир ташкил этилиб, унда 300 нафар ўқувчи қамраб олинди.
Алижон Юсупов
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov) via @like
#ёшлар_фестивали

"Дукент" маданият маркази олд майдонида "Янги Ўзбекистон учун, Ёшлар бирлашайлик!" фестивали доирасидаги "Она Ватаним - нурли маконим" номли галаконцерт кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Концерт дастури аввалида Маданият бўлими томонидан тайёрланган "Урушнинг номи ўчсин" номли саҳна кўриниши, "Шанс" шоу балет халқ жамоасининг "Журавли" рақси намойиш этилди. "Дукент" ва "Кончи" маданият марказлари бадиий ҳаваскорлик жамоалари, "Замин" халқ театри жамоаси ҳамда шаҳримизда ижод қилиб келаётган хонандалар Аброр Маматов, Жавоҳир Эрматов, Воҳиджон Абдувалиев, Жамшид Ибрагимов, Барно Абдуваҳобова, Фахриддин Қорабоев, Феруза Нурматовалар ўз дастурлари билан иштирок этди. Тадбирни олиб борган суҳандон Абдуазим Шаханов ҳам дукентликларнинг кайфиятини кўтаришга ўз ҳиссасини қўшди.

@angrenmadaniyat
Forwarded from ANGRENMADANIYAT (Ilhom Mahkamov)
#ёшлар_фестивали

27 июн куни соат 19:00 да Ангрен шаҳар "Шимолий боғ" (Адлия бўлими ва "Форум" супермаркети оралиғида)ҳудудида 30 - июн - Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" фестивали ўтказилади.

🎤 Фестивалда таниқли эстрада хонандалари Шоҳрух, Абдували Ражабов, Ёдгор Мирзажонов, Шароф Муқимов, "ZO'R TV" телеканали бошловчиси Маъруфхўжа Умаров ҳамда бошқа эстрада юлдузлари иштирок этади.

🎪Фестивал доирасида "Шапито" цирк жамоаси, дорбозлар жамоаси томошалари, ҳарбий қисм кўргазмалари намойиш этилади.

Умумий овқатланиш шаҳобчалари, турли кўргазмалар ва аттракционлар Сизнинг хизматингизда бўлади.

Тадбирлар 12 июлгача давом этади.

@angrenmadaniyat