⚡️ АЛИМЕНТ ТЎЛАМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МАВЖУДМИ?
❇️ Савол: Мени икки нафар фарзандларим бор, каттаси 9 ёшда, кичкинаси эса 5 ёшда. Собиқ турмуш ўртоғим билан ажрашганмиз. Алиментга ариза берганман лекин собиқ турмуш ўртоғим алимент тўламаяпди. Собиқ турмуш ўртоғим алимент тўламаётгани учун жавобгарликка тортиладими?
✅ Жавоб: Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга мувофиқ алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс ушбу келишувда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг айби билан қарз вужудга келган бўлса, айбдор шахс кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмай қолган алимент суммасининг ўндан бир фоизи миқдорида алимент олувчига неустойка тўлайди.
Алимент олувчи алимент ўз вақтида тўланмаганлигида айбдор алимент тўлаши шарт бўлган шахсдан алимент тўлаш мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлик оқибатида етказилган барча зарарларнинг неустойка билан қопланмаган қисмини ундиришга ҳам ҳақлидир.
Алимент тўламаганлик учун жавобгарлик
🔵 Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, яъни қарздорнинг даромадлари ва мулкий аҳволи ҳақида нотўғри маълумотлар берганлик, ижро ҳужжатини йўқотганлик, ундирувни қарздорнинг иш ҳақидан ҳамда унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолиш учун юборилган ижро ҳужжатларини ижро этиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш тартибини бузганлик, шунингдек қарздор ўзининг янги иш, ўқиш жойи, пенсия ва бошқа даромадлар олиш жойи ҳақида маълум қилмаганлиги жавобгарликка сабаб бўлади.
🟢 Муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлашни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш, шунингдек суд ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Алимент тўлашдан бош тортганлик учун жавобгарлик
🟣 Вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.
🔵 Моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жавобгарликка сабаб бўалди.
🟢 Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жавобгарликка сабаб бўлади.
🔴 ЭСЛАТМА: Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилинади.
#юрист_маслаҳати

БОҒЧА РЕМОНТ БЎЛСА БИЗГА ҲАҚ ТЎЛАНАДИМИ?
Юристга мурожаат:
Бизнинг боғча ремонт бўлиш арафасида турибди, Агар бузилса ишчиларга маош бериладими? Нечадир фоиз миқдорида ёки йўқми, кредит олганмиз уни тўлашга қийналамизку ишсиз қолсак шуни билиб беришнинг иложи йўқми, олдиндан раҳмат жавоб учун.
📌 ЖАВОБ:
✔️ Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил ходимнинг аризасига кўра берилиши мумкин, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у ўн икки ойлик давр мобайнида жами уч ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
❗️ Яъни бу ҳолатда агар Сиз рози бўлмасангиз, иш берувчи Сизни мажбурлаб иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқара олмайди яъни ушбу таътил ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади
Асос: Меҳнат кодекси 150-моддаси.
👉 Майли Сиз ўзаро келишув асосида иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқдиз ҳам дейлик? Таътил тугади, бироқ ремонт ҳали тугамаган? Бу ҳолатда нима бўлади?
❗️ Ходимнинг айбисиз бекор туриб қолинган вақтда унинг ўртача иш ҳақи сақланади. Яъни бизнинг фикримизча боғча ремонти тугагунча Сизнинг ўртача иш ҳақингиз сақланиши зарур. Асос: Меҳнат кодекси 159-моддаси.