Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#шаҳар_ Кенгаши_ сессиясида

КУН ТАРТИБИДА - МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТ МАСАЛАСИ

Бугун шаҳар ҳокимлигида Ангрен шаҳарининг 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш масаласига бағишланган Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 54-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов олиб борди. Ўзбекстон Республикасининг "Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-589-сонли Қонунига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда эркинликлар берилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Музаффар Сулкаев, шаҳар Молия бўлими бошлиғи Анвар Джаббаровлар сўзга чиқдилар ва маҳаллий бюджетнинг ҳолати, саофланган ҳаражатлар хусусида ахборот бердилар.

Таъкидланганидек, " Тошкент вилояти 2020 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги XLII/I-I-сонли қарорига асосан шаҳарга Тошкент вилояти бюджетидан ажратилган тартибга солувчи бюджетлараро трансферт 63 354, млн сўм миқдорида тасдиқланган. Шунингдек, ,шаҳар бюджетининг йўл қўйиладиган энг кам маблағлар 1 816,4 млн..сўм миқдорда белгиланган. Эндиликда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк, ер солиқлари шаҳар бюджетига тўлиқлигича ўтказиб берилади. Шу билан бирга жисмоний шахсларнинг мулкларни ижарага беришидан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғи, цемент ва оҳактошдан ташқари, алоҳида норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ,электр станцияларидан бошқа тўловчилар томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, айланмадан олинадиган солиқлар. ҳам ўтказилади.

Мазкур масала юзасидан депутат Эркин Эргашевнинг берган саволига батафсил жавоблар берилди.

Кун тартибидаги масала муҳокамасидан сўнг депутатлар тегишли қарор қабул қилдилар.

Сессия ўз ишини якунлади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#онлайн
#шаҳар_Кенгаши_сессиясида
Айни пайтда Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма тўртинчи сессияси бўлаяпти.
Сессия ишини Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши раиси Шукурулла Маҳмудов олиб бораяпти