Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
Forwarded from КЎРОЙДИН
#Учрашув
#Навоийхонлик

Нурафшон шаҳрида вилоятимиздаги меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари билан учрашдик.

Мамлакатимизда айни пайтда давом этаётган навоийхонлик тадбирлари Тошкент вилоятида ҳам уюшқоқлик билан, кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг улуғ мутафаккир ижодига нисбатан алоҳида қизиқиши, бу бебаҳо адабий меросни атрофлича ўрганиб бораётганини кўриб, уларни порлоқ истиқбол кутиб турганига амин бўлдим.

Бу болажонлар орасидан эртамизнинг Алишер Навоийлари, Мирзо Бобурлари, Эркин Воҳидов-у Абдулла Ориповлари етишиб чиқишига ишонаман...
#Учрашув

Кадрлар – кўп нарсани ҳал қилади. Мамлакатимиз, хусусан, Тошкент вилоятида юқори малакали, замонавий фикрлайдиган, юксак ақл-заковат эгаси бўлган ёшларга ниҳоятда эҳтиёж катта.

Бугун Нурафшон шаҳрида Ўзбекистон Руспубликаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси битирувчилари билан учрашдик. Мазкур мулоқот давомида амин бўлдимки, вилоятимиз ёшлари – бизнинг умидларимиз академияда вақтларини беҳуда сарфлашмапти.

Уларнинг кўзида ҳаётнинг қайноқ жабҳаларида жавлон уриш истаги барқ уриб турганини, наинки истак, ҳар бир битирувчида аниқ буёғига ишни қандай ташкил этиш бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазалари борлигини кўриш – вилоят раҳбари сифатида мен учун ниҳятда ёқимли.

Ўз навбатида, битирувчи ёшларимизга қарата кўп миллатли вилоятимиз аҳолиси номидан айтаманки: “Сафимизга қайтганингиздан хурсандман, халқимиз оғирини енгил қилиш, Президентимиз бошлаб берган буюк ислоҳотларнинг ижросини таъминлашда бир-биримизга камарбастамиз”.

Ўтган вақт давомида Тошкент вилоятининг ёш раҳбар кадрларига чуқур илмий-назарий билимлар улашган, ҳаёт ва амалиёт жабҳасида таълим берган барча устозларга, академия маъмуриятига икки қўлимни кўксимга қўйиб, камоли эҳтиром билан ташаккур билдираман.

https://t.iss.one/Toshkent_viloyati_hokimi
#Ҳоким #учрашув #Спорт

Рустам Холматов бокс бўйича Тошкент вилояти терма жамоаси билан учрашди

⚡️Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов жорий йилнинг 30-октябрь — 7 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида юқори натижаларга эришган вилоят спортчилари ва мураббийлар билан учрашди.

📌Тадбирда юқори натижалар кўрсатаётган вилоят ёш спортларини рағбатлантириш, жойларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун қулай шароит яратиш муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

🤼Ўзбекистон чемпионатида Тошкент вилоятидан жами 37 нафар чарм қўлқоп усталари иштирок этган. Улардан 13 нафари ғолиб ва совриндор бўлди. Хусусан, 3 нафар спортчи олтин, 4 нафари кумуш ва 6 нафари бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринга муваффақ бўлди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Ҳоким #учрашув

Рустам Холматов жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар билан учрашди

📍Жиноят содир этган бўлса-да, бироқ ўз хатосини англаган, тегишли хулоса чиқарган, оиласи, фарзандлари бағрига қайтишига имкон бериш халқимизга хос бағрикенглик, кечиримлилик каби қадриятларнинг амалий ифодаси ҳисобланади.

🏢Вилоят ҳокимлигида секторлар раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар иштирок этган қабулда вилоят ҳокими Р. Холматов инсон учун эркинликдан, озодликдан улуғроқ неъмат йўқлиги, бир марталик бериладиган ҳаёт қадрига етиш, энг муҳими афв этилганлар Президентимиз берган имконият ва ишончини оқлаши лозимлигини таъкидлади.

🤝Қабулда Рустам Холматов афв этилганларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, саломатликларини тиклаш, ишга жойлаштириш ва шу каби бошқа ҳаётий масалаларда амалий ёрдам бериш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#учрашув

Тадбиркорлар мурожаатлари ўрганилмоқда

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#учрашув

Даврон Ҳидоятов хориж компанияси раҳбари билан янги лойиҳани муҳокама қилди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#учрашув

Хитой компанияси билан ҳамкорликда ўрдакчилик кластери ташкил этилади

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#учрашув

Бугун, 24 сентябрда Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона марказида истеъдодли ёзувчи, эссенавис, халқаро мукофотлар лауреати Шерзод Ортиқов билан "Фикр билим билан ўктам" мавзусида ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Неъмат Душаев, Ахборот-кутубхона аълочиси Гулбаҳор Сафарова, ангренлик педагог-шоира Наврўза Баҳриддинова, ҳарбийлар ва ўқувчилар иштирок этди.

Учрашув меҳмони Ш.Ортқиқов маърузасида китобхонлик маданияти, китоб танлаш ва тизимли ўқиш, эссе жанри ва тарихи ҳақида қизиқарли маълумотлар бериб ўтди.

Учрашув якунида кутубхона фондига Шерзод Ортиқовнинг Руминияда чоп этилган "Sonata lui Rahmaninov" номли янги китоби муаллиф томонидан совға қилинди.


Дилрабо ПАРДАЕВА,
Ангрен шаҳар Ахборот-кутубхона маркази ходими.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Учрашув
Бугун "Ўзбеккўмир" АЖда зарарли ёд ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини шакллантириш, терроризим, диний экстремизим, радикализим шунингдек, ахборот хуружларида хавфсизлик масалалари мавзусида маърифий учрашув ўтказилди.

"Ангрен кўмир кони" филиали марказий нозимхонаси мажлислар залида жамият Ёшлар иттифоқи Етакчилар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ва кенгаш раиси Даврон Абдураҳмонов бошқариб борган тадбирда жамият тизимидаги корхоналар ёшлари иштирок этди.

Йиғилишда сўзга Ангрен шаҳар ИИБ терроризмга қарши курашиш бўлими ходими, майор Муҳсин Сувонов, жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Анорбек Султонов ва бошқалар ёшлар диний-экстремистик гуруҳларга билиб-билмай қўшилиб қолиш ёки бўлмаса, ёт ғояларга кўр-кўрона эргашиб кетмаслиги ҳақида сўз юритиб, барчани огоҳликка чақирдилар.

Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олиб, мавзу юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Web-site I Facebook I Telegram  I Пресса I YouTube
#учрашув

Тадбиркорликка ҳамда ишбилармонларга яратилаётган қулайликлар инсон омилига заминдир. Айниқса, юртимиз ҳаётида охирги олти йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига янада кенг йўл очилди. Аҳоли турмушининг яхшиланиши, жамият, иқтисодиётнинг ривожланишида тадбиркорликнинг ўрни муҳим аҳамиятга эга. Кейинги пайтларда ишбилармон доира вакиллари орасида хотин-қизлар сони кескин ошди. Аёллар ўзини ўзи банд қилиш, қўшимча даромад топишнинг ягона механизми сифатида айнан тадбиркорлик фаолияти муҳимлигмни янада теран англадилар...

"Шахлия" МЧЖ раҳбари Шоҳиста Мадиярова Ангрен шаҳрида бир қатор маҳалла аҳолиси ва аёллари билан учрашув чоғида ана шу жиҳатдарни қайд этди.

Ўзи раҳбарлик қилаётган корхона фаолияти ва Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази тўғрисида сўз юритди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш ва унга жалб қилишнинг муҳим омилларини таъкидлади.

Юзма-юз мулоқотларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
#Раҳбар_ва_ёшлар
#Учрашув

🇺🇿 Бугун ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдугапур Ахмедов вилоят ёшлари ва ёшлар тизимидаги раҳбарлар билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашув доирасида Абдугапур Тўйчибоевич "Ёшлар кундалиги" медиа лойиҳаси журналистлари билан мулоқот қилиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

📍Юқори Чирчиқ тумани, "Astrum" IT академияси.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар
#Учрашув

🇺🇿 ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдугапур Ахмедовнинг вилоят ёшлари билан очиқ мулоқоти давом этмоқда

🔰 А.Ахмедов вилоятдаги иш фаолиятини айнан ёшлар билан учрашишдан бошлаганини, шу боис мулоқот эркин ва самимий руҳда ўтишини таъкидлади. Йигит-қизлар ўз таклифларини билдирмоқда.
🌐 Жараёнда муаммолар ечими бўйича тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва таклифлар берилди.

📍Юқори Чирчиқ тумани.


Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар
#Учрашув

ЖОНЛИ МУЛОҚОТ: ЯНГИЧА ФОРМАТ, МУАММО ВА ЕЧИМ

🇺🇿 Бугун ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Абдугапур Ахмедовниниг вилоят ёшлари билан учрашуви қандай руҳда ўтди?


Жавоб бир дақиқалик видеода.⤴️

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#учрашув

🔸 Жорий йилнинг 15июл куни Ангрен шаҳар 4-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2024йил 4апрелдаги ПФ-59 сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида шаҳардаги 46та МФЙ хоким ёрдамчилари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияга кетиш истагида бўлған фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.

🔸Учрашувда Тошкент вилояти ҳокими маслаҳатчиси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори Ш.Хамидов, Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси Ташқи меҳнат миграцияси бўлими бошлиғи С.Қўчқорхўжаев, Ангрен шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ўринбосари Ж.Хасановлар иштирок этдилар.

🔸Ташқи меҳнат миграциясига кетиш истагида бўлган фуқароларни қизиқтирган саволларга масъуллар томонидан жавоблар берилди.

🔸Шунингдек, "Онлайн маҳалла" платформасига миграция соҳасида маълумотларни тўғри киритилиши юзасидан хоким ёрдамчиларига зарур кўрсатмалар берилди.