Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
121K photos
8.97K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#саҳна_ортида
БАЛЛИ, ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИ!

Маълумки,  бир неча кундан буён Ангрен шаҳар  "Истиқлол"   майдонида "Ижодкор ёшлар" жамоаси томонидан саҳналаштирилган театр томошалари кўпчиликнинг диққатини тортмоқда...

"Олмос ва Толмас" номли Янги йил эртаги орқали  каттаю кичик томошабин ўзи учун севимли қаҳрамонларни кашф этишди.

Хўш, қисқа муддатларда томошабинлар, яъни мухлислар олқишини қозона олган қаҳрамонлар аслида кимлар?
Аниқроғи, ролларни кимлар ижро этаяптилар
?

Томошаларни ҳар гал кузатганимда, беихтиёр қувноқ кўринишларда одамларнинг табассумини,  болажонларнинг шодонлиги эътиборимни тортади.

Ушбу томошалар  хушовоз хонанда, истеъдодли  санъаткор, серқирра ижодкор, саҳналаштирувчи режиссёр Исроилжон Иброҳимовнинг ижод маҳсулидир.

Ролларни эса қуйидаги ижодкорлар ижро этишмоқда:

"Ялмоғиз"  - Шоира Ибрагимова
Олмос масҳарабоз - Ифтихор Исмоилов
Толмас масҳарабоз  -  Худоёрхон Жўраев
Қуёнча  -  Ирода Хасанова.

Гулшода ХОНЮСУП қизи
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7