Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак

Бугунги кунда Президентимиз
ва Ҳукуматимиз томонидан белгиланган устувор вазифалар ижроси Ангрен шаҳрида ҳам таъминланмоқда. Хусусан, камбағалликни қисқартириш ва карантин вақтида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов 1-сектордаги "Кимёгар", "Янги ҳаёт" ва "Майдон" МФЙларида бўлди.
Унда асосан эҳтиёжманд оилалар ҳамда карантин туфайли вақтинча ишламаётган фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг оилавий шароитларини ўрганди
ва беморлар ҳолидан хабар олди юзма-юз мулоқотда бўлди.
Маҳаллага
ва хонадонларга ташриф давомида оилаларга кўмак бериш ҳамда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш орқали аҳолининг турмуш дадаражасини яхшилашга қаратилган аниқ чора-тадбирларни белгилади.
Батафсил🎥 видеолавҳада
Каналга уланиш
▶️@angrenhokimligi_7
#vahimasizkarantin
#саховат_ва_кўмак
Халқимизга хос эзгу фазилатлар кундан-кунга ўз аксини кўрсатмоқда. Хайр-эҳсон, саховат-мурувват каби эзгу амалларнинг барчаси одамларни бир-бирига янада жипслаштиради.
⚡️Азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган бу хислатлар айни кунларда қанчадан-қанча одамларнинг ёруғ кунларга умидини, турмушимизнинг янада фаровон бўлишга ишончини ошириши шубҳасиз.
⚡️Бугун эрта саҳар чоғида “Соғлом” маҳалла ҳудудида жойлашган “Эрвали бува зиёратгоҳи”да эзгу ниятлар билдирилиб, дуога қўл очилди.

⚡️Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов ташаббуси билан зиёратгоҳда жонлиқ сўйилиб, гўшти эса эҳтиёжманд
ва кам таъминанган, карантин пайтида қийналиб қолган оилаларга тарқатилди.
⚡️Шаҳар имом-хатиби Яҳёхон Бобохонов Яратгандан юртга тинчлик, элу-халққа саломатлик, хонадонларга фаровонлик, ўтганлар хотирасини шод этишни сўраб Қуръони тиловат ўқиди.

@angrenhokimligi_7
#изҳор
#саховат_ва_кўмак
MINNATDORMIZ...
"Assalomu alaykum. Biz Toshkent viloyati Angren shaxrida," Yangi Jigariston" qishlog'ining "Marxamat" ko'chasida istiqomat qilamiz. Biz biroz karantin vaqtida oziq-ovqatdan qiynalayotgan edik.
Sizlarga mingdan ming rahmat! Bizga oziq-oqat uchun mahsulotlar yetkazib berganligingiz uchun "Yangi Jigariston" fuqarolar yig'iniga hamda shaxrimiz Hokimiga o'z minnatdorchiligimizni bildiramiz!
@angrenhokimligi_7
#саховат_ва_кўмак
#хайрия
#ваҳимасизкарантин

"САХОВАТ ВА КЎМАК" ҚЎЛЛАНМОҚДА

Албатта, ҳозирги кунда сахийликка, меҳр-мурувватга бағрини кенгроқ очаётган ҳамшаҳарларимизга таҳсинлар айтилмоқда.

Бугун "Ипотека-банк" АТИБ Ангрен филиали бошқарувчиси Санжарбек Муродов раҳбарлигидаги аҳил жамоа Ангрен шаҳар "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармасининг (банк коди 00461 20212000604243329002) ҳисоб рақамига етти миллион уч юз йигирма олти минг олти юз олтмиш икки сўм беғараз ёрдам сифатида маблағ ўтказди.
- Инсонийлик белгиси саналган хайр- саховат кўрсатиш аслида ота-боболаримиздан қолган юксак фазилатдир, - дейди "Ипотека-банк" АТИБ Ангрен филиали Санжарбек Муродов. - Бугун бизнинг меҳнат жамоамиз, қолаверса, бутун халқимиз вужудига ана шу ҳикмат янада чуқурроқ сингганки, буни нафақат шаҳримиз балки, юртмиздаги қўли очиқ саховатли инсонларнинг меҳр- мухаббатида акс этаётганлигида кўришимиз мукин.

Дарҳақиқат, айни карантин даври, эпидемилогик вазият одамларни бир-бирига янада жипслаштирди. Меҳр-мурувват, оқибат, саховат каби қадриятлар янада қадр топди.

Ўз ихтиёри билан "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати жамғармасини қўллаётганлар қалби фақат эзгуликка йўғрилган дейиш, айни ҳақиқат.
@angrenhokimligi_7
#саховат_ва_кўмак

Муносиб улуш қўшдилар

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати лойиҳаси кўплаб корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги ҳам ушбу лойиҳага муносиб улуш қўшдилар.

Шоҳрух Баймаков - Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари:

- Пандемияга қарши курашишда аҳолини ижтимоий ҳимоялашда шаҳар ҳокимлиги ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам кўрсатишни муҳим деб билади.
Шу мақсадда Ангрен шаҳар ҳокими ўз ойлик иш ҳақининг юз фоизини, ҳоким ўринбосарлари эллик фоизини, аппарат ходимлари эса беш кунлигини "
Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатининг махсус жамғарма ҳисоб-рақамига ўтказдилар.
@angrenhokimligi_7
#уйда_қолинг
#саховат_ва_кўмак

⚡️Бугун Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган.

Кутилмаганда келган бундай кўнгилсизлик вақтида бир-биримизга суянчиқ бўла олиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир!

🚚 Тошкент вилояти Янгийўл туман ҳокими У.Ялгашев ва сектор раҳбарлари биргаликда Сирдарё вилоятига зарурий озиқ-овқатлар ортилган юк мошинасида "Саховат ва кўмак" ёрдамини жўнатишди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#уйда_қолинг
#саховат_ва_кўмак

⚡️Бугун Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган.

Кутилмаганда келган бундай кўнгилсизлик вақтида бир-биримизга суянчиқ бўла олиш энг муҳим вазифаларимиздан биридир!

🚚 Тошкент вилояти Янгийўл туман ҳокими У.Ялгашев ва сектор раҳбарлари биргаликда Сирдарё вилоятига зарурий озиқ-овқатлар ортилган юк машинасида "Саховат ва кўмак" ёрдамини жўнатишди.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Янгийўлда
#саховат_ва_кўмак

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракати доирасида вилоят 3-сектор раҳбари Янгийўл шаҳрида бўлди.

Шаҳардаги Бахт ва Янгибоғ маҳаллаларида оғир ижтимоий аҳволда яшаётган ва карантин даврида доимий даромад манбайидан ажралган ҳамда ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилаларга 14 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Мазкур тадбир давомида аниқланган аҳоли муаммоларини ўрганиб чиқиш ва уларни зудлик билан бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

ИИББ Ахборот хизматиhttps://t.iss.one/tviib
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#саховат_ва_кўмак
#Сардобага_ Ангрендан ёрдам

⚡️ Сирдарё вилояти Сардоба туманида рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли талофатдан зарар кўрган аҳоли моддий-маънавий қўллаб-қувватланмоқда.

⚡️ Хусусан, Ангрен шаҳри аҳолисининг сардобаликларга инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилди.

⚡️ Хайрли ишларга шаҳримиз аҳолиси, тадбиркорлар билан бир қаторда мурувват ёрдами юборилишидан аввал "Top oil" МЧЖ қўшма корхонаси ҳам ("Маселко") муносиб ҳисса қўшди.

▶️Батафсил🎥видеолавҳада
Каналга уланиш▶️
@angrenhokimligi_7
#саховат_ва_кўмак

Президентимиз ташаббуси билан
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати "Маҳалла" хайрия жамғармаси Ангрен шаҳар бўлими қошида ташкил этилди.

"Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисоб рақамига жорий йилнинг 14 май куни ҳолатига 178 млн 172 минг сўм маблағ туширилган.

Жамғарма томонидан шаҳардаги кам таъминланган, ногиронлиги бўлган, моддий кўмакка муҳтож ва карантин даврида оғир ижтимоий шароитга тушиб қолган хонадон вакилларига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари сектор раҳбарлари ва маҳалла масъуллари орқали етказиб берилади.
@angrenhokimligi_7
#уйда_қолинг
#саховат_ва_кўмак

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини кўплаб тадбиркорлар қўллаб-қувватламоқдалар. ЎзЛиДеП аъзоси - "EXZELL" хусусий фирма раҳбари Ғайрат Хасанов ташаббус кўрсатди. "Янги ҳаёт", Майдон" маҳаллаларида 6 та оилага ташриф буюриб, ўз ихтиёри билан озиқ -овқат маҳсулотлари қутиларини тарқатди..

Шунингдек, "Quvvat" МЧЖ раҳбари, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати
Вадим Ли "Боботоғ" ва "Истиқлол" маҳаллаларидаги 10 та хонадонга саховат қутиларини тарқатди.
@angrenhokimligi_7
#Саховат_ва_кўмак
#Тошкент_тумани

Вилоятимизда "Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида эзгу ишлар амалга оширилмоқда

Вилоятимизнинг Тошкент туманида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, туман бўйича рўйхатга олинган 1138 та эҳтиёжманд оилага жами 591 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

📌Шунингдек, “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлардан ташқари саховатпеша ҳомийларимиз томонидан кўрсатилаётган кўмаклар эвазига, 202 та оилага жами 648 млн сўмлик турли ҳилдаги ёрдамлар кўрсатилди.

⚡️Қолаверса, “Yurak-Amri” саховат лойиҳаси фаоллари томонидан “Чувалачи” маҳалласида истиқомат қилувчи 1 нафар фуқаронинг жарроҳлик амалиёти (операция) учун 6000 минг АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилиб, “Аҳиллик” маҳалласида ижарада яшовчи фуқарога уй-жой олиб берилди.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram
#саховат_ва_кўмак
#уйда_бўлинг
Саховатпешалик халқимизга хос эзгу фазилат. Бугунги синовли кунларда мурувватини аямаётган юртдошларимиз қанчадан-қанча одамларнинг дуосини олмоқдалар.
Саховатпешалар омон бўлсинлар!
#саховат_ва_кўмак

Карантин даврида аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ортиб, талаб эътиборга олинаяпти.
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракатини кўплаб юртдошларимиз қўллаб-қувватламоқда.
Эҳсон ва хайрли амаллар давом эттирилаяпти. "Боғи сурҳ" МФЙ даги 2 та оилага маҳалла масъул хрдимлари томонидан озиқ-овқат
маҳсулотлари тарқатилди.
@angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак
#сектор
#Ангрен
"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, подполковник О.Эргашев "Улуғбек" маҳалласидаги 79 та эҳтиёжманд оила учун ажратилган озиқ-овқат маҳсулотларини етказиш билан бирга аҳолининг эҳтиёжманд қатламини камбағалликдан чиқариш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва томорқа ер майдонидан даромад олиш, берилаётган кредитдан самарали фойдаланиш тўғрисида тушунтиришлар олиб борди ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар белгилади.
#саховат_ва_кўмак

САРДОБАГА ҲАЁТ ҚАЙТМОҚДА

💠Тошкент вилояти ҳокимлиги зиммасига Сардоба сув омборидаги тошқиндан талофат кўрган бир неча уй-жойларни таъмирлаш вазифаси қўйилган эди.

🏗Ушбу аҳоли яшаш жойлари Оқолтин туманидаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, бугун бу ерда қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

🔸Ҳукуматимиз топшириғига кўра, Тошкент вилояти зиммасига тошқиндан талофат кўрган 17 гектар майдондаги 128 та хонадонларни таъмирлаш вазифаси юклатилган.

📌Бунинг учун вилоят “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан 34 миллиард 687 миллион сўмлик маблағ сарф этилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда 8 та қурилиш-пудратчи ташкилот бунёдкорлик юмушларида иштирок этмоқда.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак
#эътибор_ва_эъзоз
#инсон_қадри

Мамлакатимизда ҳар бир байрам нишонланишида энг аввало, халқимизга хос қадриятлар эпидемиологик вазиятда янада яққол кўзга ташланди.

Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ангрен шаҳрида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати орқали 51 та маҳалла даги 560 та эҳтиёжманд оилага айём қувончи улашилди.

Жумладан, шаҳримизда 4 та сектор кесимида коронавирус пандемияси шароитида "темир дафтар" рўйхатига киритилган эҳтиёжманд оилалар яъни, 1-секторда 15 та маҳалладаги 191 та оиладаги 679 нафар оила аъзоси, 2-секторга бириктирилган 11 та маҳалладаги 116 та оиладаги 535 нафар оила аъзоси, 3-сектордаги 16 та маҳалладаги 118 та оиладаги 543 нафар оила аъзоси, 4-сектордаги 9 та маҳалладаги 135 та оиладаги 553 нафар оила аъзоси моддий қўллаб-қувватланди.

Хайрия маблағлари шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шукурулла Маҳмудрв ҳамда сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар томонидан ҳар бир хонадонга етказиб берилди.
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саховат_ва_кўмак

Пандемия шароитида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига кўрсатилаётган ғамхўрлик, мурувватдан одамларимизнинг қувончи чексиз.

"Геолог" маҳалласида яшовчи Умида Юлдашева ҳам бугунги кунга шукроналик келтириб, берилаётган кўмакдан мамнун.
@angrenhokimligi_7
#саховат_ ва_кўмак
#4_сектор
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ

🔎Ангрен шаҳар 4-сектор раҳбари Қаҳрамон Матқобулов ташаббуси билан сектор ҳудудида кам таъминланган ижтимоий ҳимояга мухтож , "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи 4 та эҳтиёжманд оилага "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди қошида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатилди.

📌Касаллиги туридан келиб чиқиб оила аъзоларининг даволаниши ҳамда зарур дори-дармонлари учун пул маблағлари фуқароларнинг номларига расмийлаштирилган пластик карталарга ўтказиб берилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#саховат ва кўмак

Меҳр-мурувват, саховат ва биродарлик инсоннинг зийнатидир.

Халқимизда муҳтожларга, боқувчисини йўқотганларга, жисмоний заифликка эга бўлганларга меҳр улашиб, уларга доимий равишда кўмак бериб келинади.

Ангрен шаҳар "Маҳалла" хайрия жамоат фонди бўлинмаси қошида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳам моддий ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашининг жорий йил 5 ночбрдаги VI-32-32-10-148-K/2 сонли қарорига асосан "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож , кўп фарзандли оилалар, ногиронлиги бўлганларнинг моддий аҳволини яхшилаш ва соғликларини тиклаш мақсадида 81 та оилага 102 млн. 350 минг сўм миқдоридаги моддий маблағлар фуқароларнинг номларига очилган шахсий пластик карталарига ўтказиб берилди.

Ушбу хайрли амаллар Ангрен шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ангрен шаҳар Миллий банки ҳодимлари билан амалга оширилди.
@angrenhokimligi_7