Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ангрен
#саноат

Бугун жаҳон бозорида мис қувурларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Маҳаллий бозорда ҳам мазкур маҳсулот ҳаридоргир саналади. Айниқса, карантин марказларига суюлтирилган кислород етказиб беришда мис қувурларининг ўрни катта.

🏭 Ангрен қувур заводида олдиндаги режа ортиғи билан бажарилишига эришилди. Завод тиббиёт масканларига мис қувурларини узлуксиз етказиб бермоқда. Айни пайтда у ерда 150 турдаги қувурлар ишлаб чиқарилмоқда.

📽Батафсил видеолавҳада томоша қилинг

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#саноат
Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган Биринчи Резинотехника заводида транспорт воситалари учун янги протектор-шиналар ишлаб чиқприлиб, айни пайтда маҳсулот тақдимотига бағишланган тадбир бўлаяпти.
@angrenhokimligi_7
#саноат ❇️Ангрен шаҳридаги "Ғафур Ғулом" маҳалла ҳудудида жойлашган "Олтин тегирмон" МЧЖ кунига 250 тонна ун маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга.
Туркия технологияси билан жиҳозланган корхонада ҳозирги кунда юз нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#саноат #ишлаб_чиқариш "Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг ўтган ўн бир ойида давомида шаҳарда кўмир қазиб олиш 196,9 минг тоннага ўсган ва 3,7 миллион тоннадан ошган.

▪️Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил январь-ноябрь ойларида республика корхоналари томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 322,3 трлн. сўмни, саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг жисмоний ҳажми индекси 2019 йилнинг шу даврида 100,1 фоизни ташкил этди.

▪️ Кончилик ва карьер қазиб олиш корхоналарида - 22,5 фоизга камайиши натижасида саноат ишлаб чиқариш ҳажми пасайди.

▪️2020 йил январь-ноябрь ойларида тоғ-кон саноати ва конларни қазиб олиш корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 28,4 трлн. сўмни ёки умумий саноатнинг 8,8 фоизини ташкил этди.

▪️Давлат статистика қўмитасининг маълумотларида таъкидланишича, табиий газ қазиб олишда энг катта кечикиш кузатилмоқда. Расмий статистика, хусусан, Ўзбекистонда "зангори олов" ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,3 миллиард кубометрга камайганлиги - 44E, 9 миллиард кубометрни ташкил этганлигини қайд этди.

▪️Газ конденсати ишлаб чиқариш 663,9 минг тоннага камайди ва 1,26 миллион тоннани ташкил этди.

▪️Шу билан бирга, узоқ вақт давомида биринчи марта нефт қазиб олиш 32,7 минг тоннага ошди - 673,4 минг тоннагача

▪️Расмий статистик маълумотларга кўра, ўн бир ой давомида кўмир қазиб олиш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 196,9 минг тоннага ўсди ва 3,7 миллион тоннадан ошди.

▪️Шағал ишлаб чиқаришнинг кескин пасайиши кузатилмоқда - ўн бир ой ичида 470,2 минг тоннадан январ-ноябр ойларида 235 минг тоннагача.

▪️Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг расмий прогнозларига кўра, пандемия сабабли жаҳон товар бозорларидаги салбий тенденция газ, кўмир, нефт қазиб олиш ва тоғ-кон саноатидаги бошқа фаолиятни кескин пасайишига олиб келди ва бу йил ушбу соҳадаги пасайиш 26 га тенг бўлиши кутилмоқда (9 %).
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтисодиёт
#саноат
#инвестиция

Маълумки, юртимизда металлургия тармоғи ва соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилган.

Ангрен шаҳрида ҳам темир-металл маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддиновлар "Маxprodukt" ҚК МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехларида бўлдилар.

Унда металл ишлаб чиқаришда олиб борилаётган жараённи кўздан кечирдилар ва соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан тармоқ ривожи ва маҳсулот сифати, иш ҳажми юзасидан мулоқотда бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7