Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#рейд_давомида

Шу кунларда аҳоли осойишталигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида Ангрен шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан "Зарбдор ойлик" тадбири ўтказилмоқда.

Тадбир доирасида тунги рейд ташкил этилди.

Унда Ангрен шаҳар прокурори У.Хабилжонов ва прокурор ўринбосари А.Атоевлар шаҳар ИИБ томонидан "Зарбдор ойлик” тадбирига жалб этилган тунги гуруҳ ходимларининг фаолиятини ўргандилар.

Шунингдек, шаҳардаги кўнгилочар масканлар ҳамда белгиланмаган вақтда фаолият юритаётган кафе-барларда рейд тадбирлари уюштирилди.