Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

🌱Бола - ниҳол, ота-она - боғбон. Бола ёшлигидан қай томонга йўналтирилса, шу томонга қараб, бўй чўзади.

🔶Ҳар қайси ота-она фарзандининг келажаги ёруғ бўлишини хоҳлайди. Аммо хоҳишнинг ўзи камлик қилади. Фарзандларимизга алоҳида вақт ажратиб, қатъий назоратга олмас эканмиз, бу эътиборсизлик куни келиб, катта муаммога айланиши ҳеч гапмас.

🔷Ҳурматли юртдошлар, ота-оналар! Фарзандингиз тақдирига бефарқ бўлманг! Зеро, фарзандларингиз келажаги, сизларнинг келажагингиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

⚡️Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

🌨“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (ИЙФУК) хабар беришича, А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 222-248 километрлар оралигида вақти-вақти билан қор ёғяпти.

🚜Қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан йўлларни қордан тозалаш ишларини бажармоқда. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланяпти.

📌Айни пайтда йўлларда кўриниш 4000 метрни, ҳаво ҳарорати -2 даража, намлик 80 фоизни ташкил этмоқда. Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини тавсия қилинади. Аввалроқ жорий йил 2-4 январь кунлари ҳудудда кор ёғиши ҳақида огоҳлантирилган эди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#огоҳ_бўлинг

⚡️Республиканинг кўплаб ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2022 йил 17-24 март кунлари кутилаётган вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, Тошкент вилоятининг Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ тумани ва Чотқол тизмасининг “Чимён” тоғларида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда мазкур йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

⚡️Қамчиқ довони йўллари қордан тозаланмоқда

А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисми 220-250 километрлар оралиғида вақти-вақти билан қор ёғмоқда.

Қор ёғиб турган пайтда "Қамчиқ" довонида транспорт воситаларининг бетўхтов, икки томонлама ҳаракатланишини таъминлаш учун "Қамчиқавтойўл" ИЙФУК томонидан туну-кун йўлларни қордан тозалаш ишлари бажариляпти. Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Қор, туман йўлларда кўриниш 500 метрни, ҳаво ҳарорати -2 даража, шамол тезлиги 6-10 м/с, намлик 89 фоизни ташкил этмоқда.

"Қамчиқ" довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришлари сўралади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok