#карантин
#ниқобсиз_юрманг
Ангрен шаҳрида карантин қоидаларига ҳамма ҳам бирдек амал қилмаяпти.
Хотиржам ва ҳеч қандай хавотирсиз юрган ҳамшаҳарларимизнинг аксарияти умуман ниқоб тақмаган.
Одамлар гавжум жойлар,савдо мажмуаларида бу каби ҳолатларни учратиш мумкин.
Йўналишли такси ва хусусий транспорт воситаларида йўловчилар ҳам, транспорт бошқарувчилари ҳам карантин кучайтирилишига қарамай, санитария-гигиена ва эпидемилогик талабларга эътиборсизлик билан қарашмоқда.
Ангрен шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Моҳира ИСАЕВА:
- Ҳақиқатдан ҳам, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиши ҳар биримизни янада сергак бўлишимизга ва соғлиғимиз ҳақида қайғуришимизга сабаб бўлмоқда. Шаҳримиз миқёсида ҳам коронавирус инфекциясига чалинаётганлар ҳар куни қайд этилмоқда. Жорий йилнинг 17 июль ҳолатига шаҳар миқёсида йил бошидан буён жами 628 нафар фуқаро касалликка чалинган бўлиб, шундан 17 июль куни 18 нафар киши коронавирус инфекциясини юқтирганлиги аниқланди. Бундан ташқари, жорий йил ҳолатига 265 нафар бемор шифохонада, 354 нафар бемор уй шароитида даволанган. Айни пайтда Жами 34 нафар бемордан 20 нафари 60 ўринли шаҳар марказий шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимида, қолганлари эса Олмалиқ шаҳри ва Зангиота туманидаги шифохоналарда даволанишаяпти. Жорий йилнинг 17 июль ҳолатига жами 5 нафар фуқаро коронавирус инфекцияси туфайли вафот этишган.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар, коронавирус инфекцияси янада кенг тарқалишини эътиборингиздан четда қолдирманг. Саломатлигингизга бефарқ бўлманг. Меҳнат жамоасида, одамлар орасида, савдо расталари ва мажмуаларида бўлганингизда албатта карантин қоидаларига қатьий амал қилишларингизни,
ниқоб тақиб, ижтимоий масофа сақлаб, антисептик воситаларидан доимий фойдаланишларингизни сўраймиз!