Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#ҳокимлик_соати
#муҳим_масалалар_муҳокамаси

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигида ҳокимлик аппарати ходимлари, секторлар ҳамда корхона, ташкилот вв муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ОАВ вакиллари ҳамда ҳудуддаги блогерлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Кун тартибида Тошкент вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят раҳбари Зойир Мирзаев томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини беелгиланган муддатларда таъминлаш, Ангрен шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим вазифалари, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда бунёдкорлик ишларини изчил давом эттириш ҳамда озиқ-овқат ва ун маҳсулотлари нарх-навосининг барқарорлигини таъминлаш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинди.

🔗Шаҳар ҳокими Алишер Райимов Давлатимиз раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ҳоким ўринбосарлари, секторлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларига вазифаларни бажариш юзасидан таклиф ва тавсиялар берди.