Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#жараён
#маҳаллабай_ишлаш_тизими

⚡️Нишбош - Ангрен шаҳридан олис ҳудуддаги маҳалла. Аҳоли турмуш тарзининг яхшиланиши, бандлигининг таъминланишига қаратилган тадбирлар "Нишбош" МФЙда ҳам ўз ифодасини топмоқда.

📌Маҳалла масъуллари ва "Халқ банки" Ангрен шаҳар бўлими вакиллари уйма-уй юриб, одамларнинг қизиқишларини ўрганиб, юзма-юз мулоқотда бўлишиб, тадбиркорлик йўналиши бўйича сўровномалар тўлдириш ишларини олиб бордилар.

🔗Аҳоли ўртасида кредит олиш тартиблари, афзалликлари ва кредит маблағлари эвазига тадбиркорликни йўлга қўйиш юзасидан тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен #онлайн
#мурожаат
#муаммо_ва_ечим
#маҳаллабай_ишлаш_тизими ШАҲАР ҲОКИМИ “ОЗОДЛИК” МАҲАЛЛАСИДА БЎЛДИ
🔗Мамлакатимизда одамлар дардини тинглаш, юзага келган муаммоларни бартараф этиш, фуқароларнинг турмуш тарзи билан яқиндан танишишда самарали механизм яратилди. У ҳам бўлса раҳбарнинг халқ билан мулоқотда бўлиши, одамлар орасига кириб бориши, фуқаролар билан юзма-юз учрашиши каби жараёндир.
📌Жорий йилнинг 5 июль куни шаҳар ҳокими номига “Озодлик” МФЙ 3-даҳа, “Хоразм”, “Садоқат” кўчаларидаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи ўндан ортиқ фуқаронинг имзоси билан мурожаат келиб тушди.
⚡️Ушбу мурожаатда билдирилган фикр-мулоҳазалар, ҳудуддаги мавжуд муаммолар шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовнинг эътиборидан четда қолмади.
#Ангрен
#маҳаллабай_ишлаш_тизими

МАҲАЛЛА ХОДИМЛАРИ ТАШАББУС КЎРСАТИШДИ

Ангрен шаҳрида "маҳаллабай","хонадонбай" ишлаш тизими йўлга қўйилиб, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шеозод Мирзакаримов бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари "Облиқ" МФЙдаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар аҳволини ўрганди.

Маҳаллада истиқомат қилаётган Шуҳрат Содиқов хонадони ўрганилганда, ўзини ўзи бандқтлгани, новвойчилик билан шуғулланиши, турмуш ўртоғи билан тўрт нафар фарзанди борлиги, уй қуришга моддий жиҳатдан қийналаётгани маълум бўлди. Ҳақиқатан кунлик даромади рўзғордан ортмаётгани, уйининг қурилишига моддий маблағ етказа олмаётгани аниқланди.

Ўн тўрт йилдан буён бошпанасиз яшаётган ушбу оилага ёрдам кўрсатилди.

Бугун Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ҳасанов бошчилигида 15 нафар маҳалла раисининг ўринбосари ташаббус кўрсатишиб, ушбу уйнинг қурилиши учун ҳашар ташкил этишди.

Ҳашар йўли билан ҳомийлар кўмагида зарур қурилиш моллари етказилди. Қурувчилар жалб этилди. Кун давомида уй том қисмигача кўтарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7