Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#маданий_мерос

ЯНА БИР ТОПИЛМА ҲАҚИДА

Ангрен шаҳар тарихи музейидан хабар қилишларича, шаҳримизнинг "Дукент" қўрғони "Улуғбек" маҳалласи 13-хонадонида истиқомат қилувчи Собиров Абдумажид Таджиддинович томонидан мурожаат келиб тушибди. Мурожаатга еўра, хонадон соҳиби томонидан уй кўтаришга ғишт қуйиш учун тупроқ қазиётганида ернинг иккинчи метрига етганида, рўзғор учун ишлатилган битта кўза ва турли хилдаги рўзғор анжомларининг майда бўлаклари топилган. Маданий мерос департаменти рахбари М.Исраилов ва музей ходимлари томонидан ушбу хонадон ҳовлисидан чиққан топилма бориб ўрганилди. Ушбу топилмалар хонадон эгалари томонидан Ангрен шаҳар тарихи музейига эсдалик учун топширилибди.

Хозирда ўрта асрлар маданиятини ўзида акс эттирган ушбу топилма музей илмий ходимлари томонидан ўрганилмоқда.

@angrenhokimligi_7
#Маданий_мерос_агентлиги_муносабати

Чайковский номидаги мусиқа мактаби биноси тарихийлиги ўрганилмоқда

Ангренда 1960 йилларда қурилган Чайковский номидаги собиқ мусиқа мактаби биноси маданий мерос объекти миллий рўйхатига киритилмаган.

Тошкент вилоят ҳокимининг 2019 йилдаги қарорига асосан бино сотилиши белгиланган ва ўша йилдаги электрон-онлайн аукционда «GELIKON VEST» МЧЖ ғолиб бўлган. Бироқ Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан объект сармоядорга топширилмагани сабабли хусусий корхона томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган.

2022 йил
Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашига собиқ мусиқа мактаби биноси ва П. Чайковский бюстини «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати»га киритиш бўйича таклиф берилган.

https://t.iss.one/Angren_Narodniy_kontrol_kanal