Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#кун хабари

ТАДБИРКОРГА ИМКОНИЯТ

Ангрен шаҳрида жойлашган йирик корхоналардан бири, пластмасса плиталар, тасмалар, қувурлар ва профиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "MASTER IDEAL DIZAYN" масъулияти чекланган жамияти хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома муддатини узайтириш мақсадида шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди. Тадбиркор қисқа муддатда, қулай тартибда рухсатномага эга бўлди. Марказ директори рухсатномани ўз эгасига тантанали равишда топширди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#кун_хабари
ҲАМКОРЛИКДА ЎТДИ
Бугун шаҳримиздаги 42219-ҳарбий қисмда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан спорт мусобақалари ўтказилди.

"Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлими раиси Б.Расулов. маънавият ва маърифат бўлими раҳбари А.Юсупов, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши раиси Д.Меликовлар ҳамкорликда ҳарбийлар билан муооқотда бўлдилар. Мактаб ва коллеж ёшлари таклиф этилган мусобақалар жуда қизиқарли ўтди. Нуронийлар номидан Б.Расулов ҳам ёш аскарлар билан куч синашди. Бундан ташқари, миллий таом -- палов ҳам тайёрланди. Баҳсларда қатнашганларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар берилди.
@angrenhokimligi_7
#кун_хабари
СОҲА ТЎЛИҚ ЁРИТИЛАДИ

"Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий, ихтисослашган газетаси янги ном, янгича шакл ва янгича дизайн кўринишида нашрдан чиқди. Газета кўмир саноати янгиликлари, “Ўзбеккўмир” АЖ тизими, филиаллар фаолияти кенг ёритилиб боришга мўлжалланган.

“Шахтёр" газетаси негизида қайта ташкил этилган мазкур босма ахборот нашри бир ойда икки марта А−3 форматда 1,5 минг нусхада чоп этилади.
@angrenhokimligi_7
#кун_хабари
📌Маълумки, жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси Ангрен шаҳрида таъминланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
📌 Бугун шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев ташкилот ва муассасалар раҳбарлари шаҳар ДСИ бошлиғи ва бошқа масъуллар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда шаҳардаги умумтаълим мактабларига бориб, мактаб маъмурияти ходимлари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашувлар ташкил қилиш зарурлиги хусусида фикр билдирди.
📌Йиғилиш давомида жойлардаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йили билан боғлиқ масалаларга бағишланган ота-оналар билан учрашувлар давом этиши ва унда масъул ходимларнинг вазифалари белгилаб берилди.
📌Эртага барча умумтаълим мактабларида санитария-гигиена ва карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, ота-оналар билан учрашувлар давом этади.
@angrenhokimligi_7
#ёшлар_сиёсати
#кун_хабари
Ангрен шаҳрида ўсиб келаётган ёш авлоднинг баркамоллигини таъминлаш ва уларни спортга жалб қилиш учун имкониятлар етарли.
🔸Шаҳар ҳудудида ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиш, маҳорат эгаларини кашф этиш мақсадида яратилган шароитлардан оқилона фойдаланилаяпти. 🔸Бугун 14-умумий ўрта таълим мактабининг спорт залида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича машғулот бўлди. Ўқув-йиғин машғулотда 45 нафар ёш спортчи иштирок этди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#кун хабари
Айни пайтда Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича Ангрен шаҳар Штабида жараён қизғин тус олган. ✍️Шаҳар Штабининг бизга берган маълумотларига кўра, Ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича шаҳар ХТБ томонидан кун давомида қуйидаги тадбирлар амалга оширилди:

▪️37-мактабда мактаб амалиётчи-психологи Нилуфар Хожимуротова ўқувчилар ўртасида “Гўзал ҳаёт” мавзусида семинар-тренинг ўтказди. Семинарда 28 нафар ўқувчи иштирок этишди.
▪️ 5-мактабида 11-синф ўқувчилари ўртасида мактаб психологи Ш.Мамаразакова диангностик тест ҳақида маълумот берди. Видеороликлар намойиш этилди. 76 нафар ўқувчи қатнашди.
▪️ ДИМИда аньнавий тарзда ўқиётган 172 нафар 9-11-синф ўқувчиларининг олий таълим муассасасига тайёргарлиги бўйича суҳбатлашилди.
▪️39-мактабда мактаб амалиётчи-психологи Қахрамон Ғуломов мактаб ўқувчилари ўртасида “Касбларга қизиқиш” мавзусида 25 нафар ўқувчи иштирокида семинар-тренинг ўтказди.

▪️6-мактабда 9-11 синф ўқувчиларини касб-ҳунарга йўналтириш бўйича мактаб психологи Муаттар Қурбонова психологик тестлар олиб борди.
▪️43-мактабида 11-синф ўқувчиларидан 89 нафари ОТМ ва касбга қизиқшлари юзасидан мулоҳазалар билдирдилар.

✔️Бугуннинг ўзида шаҳар миқёсида ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган семинар-тренинг ва тест синовлари ҳамда суҳбатларга жами 408 нафар ўқувчи қамраб олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_хабари

Ангренлик Бекжон Юсупов Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида "Губернатор кубоги" мусобақасининг финал жангларида ҳакамлик қилди.

Жорий йилнинг 19-25 апрель кунлари Санкт-Петербург шаҳрида
"Губернатор кубоги" мусобақалаои булиб ўтди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишган.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_хабари
Ангрен шаҳар 34-ИДУМда Тошкент вилояти ҳокимлигининг 9 декабрдаги ЗМ-К-4677-сонли хати асосида "Оталар куни" муносабати билан тадбир ўтказилди.
@angrenhokimligi_7
#кун_хабари

Ангрен шаҳридаги 43-ИДУМда "Оталар куни" жуда кўтаринки руҳда ўтди.

Унда вилоят, республика миқёсида яхши натижаларга эришган ўқувчиларнинг оталари ташаккурномалар билан рағбатлантирилди.

Тадбир доирасида "Отам, онам ва мен", " "Фарзанд тарбиясида отанинг ўрни" мавзуларида расм чизиш ва иншо ёзиш бўйича танловлар ўтказилиб, фахрли ўрин олган ўқувчилар ва оталарга фахрий ёрлиқлар берилди.

Тадбирга шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Б.Тўраев, депутатлардан Г. Карабаева, Ш. Мадиярова ва А. Нурматовлар ҳам қатнашдилар ва илиқ тилаулар билдирдилар.

Тадбирда она Ватанни, ота-онани мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар янгради. Барча оталар мамнун бўлишди. Кекса ва ёши улуғ отахонлар мактаб тўрида эъзозда бўлдилдилар ва дориломон кунлар учун дуога қўл очдилар ва ҳаммага омад тиладилар.
@angrenhokimligi_7
#кун_хабари
#айни_дамда

Ангрен шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов Ободонлаштириш бошқармасига қарашли автохўжалик бўлимида бўлди.

⚡️Унда Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Бакир Маматалиев ҳамда автохўжалик ишчилари билан учрашди.

📌Ўрганиш жараёнида дастлаб автохўжаликдаги шарт-шароитлар ва муаммолар ўрганилди.

🖇Шаҳар раҳбари Нуритдин Абдураҳимов томонидан шу ернинг ўзида мутасаддиларга автохўжаликни таъмирлаш, ит сақлаш бригадаси ишини такомиллаштириш ва ит сақлаш хоналарини реконструкция қилиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_хабари

Маълумки,  Ўзбекистон Республикаси Президентнинг  "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қушимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-57-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳар ҳокимлиги,  шаҳар "Ногиронлар" жамияти билан ҳамкорликда Бунёдкор" аҳоли дам олиш масканида "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида ногиронлиги бўлган ҳунармандлар,  умумтаълим  ҳамда ихтисослашган мактаб-иетернатлари томонидан тайёрланган маҳсулотлар  савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, секторлар  ҳамда барча корхона,  ташкилотлар раҳбарлари ҳамда хусусий секторлар, тадбиркорлар ушбу хайрия тадбирида қатнашдилар ва савдо ярмаркасидан тайёрланган маҳсулотларни  харид қилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7