Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#куз_қиш_мвсумига_тайёргарлик ⚡️"Иссиқлик энергияси" ДУК ишлаб чиқариш бўлими мутахассисларининг берган маълумотларига кўра, Ангрен шаҳридаги "Кимёгар" МФЙ 5/2 ва 5/3 даҳаларини иссиқлик энергияси билан сифатли таъминлашда бир неча йиллардан буён бир қатор муаммолар мавжудлиги сабабли, 2020-2021 йиллар иссиқлик хўжалигини кузқиш мавсумига тайёрлаш дастурига қўшимча равишда, юқорида кўрсатилган даҳаларда мавжуд схемага қўшимча гидравлик режим бузилмаган ҳолда, Т/К 1/14 дан 4 – насос станциясига қадар d-273 ўлчамда 600 п.м. узунликдаги қайтувчи янги қувурларни монтаж қилиш ишлари амалга оширилмоқда. ⚡️Ҳозирги кунга қадар d-273 ўлчамда 160 п.м. қувурлар монтаж ишлари бажарилди. Ушбу монтаж ишлари яқин кунларда, якунлаш кўзда тутилган. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мвсумига_тайёргарлик ⚡️"Иссиқлик энергияси" ДУК томонидан куз-қиш мавсумига жиддий тайёргарлик олиб борилмоқда. Корхона ишлаб чиқариш бўлими томонидан Ахборот хизматига кунлик маълумотлар етказилаяпти. 📌Хусусан, ўтган ҳафта давомида "Мустақиллик" МФЙ 2/5 даҳасидаги 6-, 7-, 14-уйлар олдидаги иссиқлик тизими қувурларини қисман таъмирланди ва "Ишчилар" кўчаси 12 даҳада задвижкаларни алмаштирди. Бундан ташқари, 5/4 даҳасидаги иссиқлик энергияси тармоғи 21-,22-, 23-, 24- уйлар ва 45-ДМТТга яқин жойдаги қудуқларда ҳам созлаш ишлари олиб борилди.
📌Шунингдек, "Грум" маҳалласида ҳам иссиқлик тармоғида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилди. Қувурларнинг ёриқ қисмлари пайвандланди.
📌Ангрен шаҳар Мактабгача таълим бўлими ҳудудига яқин иссиқлик энергияси тармоғидаги қувурларни ҳимоя қопламалари билан ўраш ишлари ҳам бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#куз_қиш_мвсумига_тайёргарлик ⚡️"Иссиқлик энергияси" ДУК томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида 1, 5/5, 6, 7, 6/4, 5/3, 3/2, 2/2, 5/3 8, 15/21, 3/2, 13-14 Дукент, 5/4, 2/5, 11-даҳаларидаги яроқсиз ҳолатдаги 1000 п.м. ҳамда 5-ўрта мактаб иссиқлик тармоғидаги 947,7 п.м. узунликдаги қувурлар корхона маблағлари ҳисобидан қисман алмаштирилиб ва жорий таъмирланди. 📌Бундан ташқари, 1, 5/5, 5/1а, 10, 11, 12, 5/2, 5/4, 14-даҳалардаги d-32,40,50,80,100,150,200,250 ммли 1419 та очиб-ёпиш мосламаси тафтиш қилиниб, 10,6 млн сўм маблағ сарфланди. Бугун "Истиқбол" МФЙдаги 11-ДМТТ ҳудудидаги иссиқлик тармоғида аниқланган ёриқлар пайвандланди.