Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#огоҳлик
#иқлим

Ўзбекистонга салқин ҳаво массаси кириб келиб, ҳафта давомида ҳарорат 33 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига 27 июль, сешанба кунидан бошлаб Қозоғистон орқали Волга бўйи ҳудудидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Қайд этилишича, жануби-шарқий ҳудудларда нисбатан иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати бироз пасаяди ва 37-40 даража, баъзи жойларда жанубда 42 даражагача, шимолда 34-37 даража атрофида бўлади.

Кейинги кунларда салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудига тарқалади. Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин пасаяди ва жума кунига келиб 33-35 даражани ташкил этади ва меъёрий қийматларга яқинлашади. Баъзи ҳудудларда эса июль ойи охири учун бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3 даража паст бўлади.

26—27 июль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим ҳудудларда чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.
@angrenhokimligi_7