Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
#инсон_омили

Инсон қадри ва унинг манфаатларига эътибор кучайтирилган юртимизда одамларнинг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришлари муҳим ва устувордир.

Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида шаҳар прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Ички ишлар бошқармаси масъуллари деҳқон бозори ҳудудида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар маҳсулотларининг нарх-навосини кўздан кечирдилар. Арзонлаштирилган савдо ярмаркасидаги аҳволни ўргандилар. Тадбиркорлар ва савдо-сотиқ билан шуғулланаётганлар ўртасида нарх-навони сунъий равишда оширмаслик юзасидан тушунтиришлар олиб бордилар.

Шундан сўнг шаҳар прокурори бозор ҳудудида кўп маротаба қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини инобатга олиб, қонунга зид ҳаракатлар келиб чиқадиган ва имкон яратадиган масканларга видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди. Белгилаб берган вазифаларни назоратга олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube