Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.95K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
#инсон_ва_қонун

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судинг суд буйруғига асосан қарздор "Назарбекавтойўл" МЧЖдан ундирувчи ишчи- ҳодимлар фойдасига иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Жорий йилнинг 25 январь куни қарздордан 96 млн. сўм ундирилиб ундирувчи ишчи ҳодимлар ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш таъминланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инсон_қадри

"Истиқлол" МФЙ ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига озиқ-овқат билан ёрдам кўрсатилди.
#инсон_ва_қонун

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлимидаги фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро варақаларига асосан, қарздор МЧЖ «Uz-Shindong Silicon» Ўзбекистон-Корея ҚКдан олти нафар ундирувчилар  фойдасига 105.170.000 сўм иш хақи ҳамда давлат фойдасига 4.204.360 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва шу кунинг ўзида ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилган.

Ижро харакатлари давомида қарздор “UZ-SHINDONG SILICOM” МЧЖ Ўзбекистон Корея ҚКга тегишли бўлган TOYOTA PRADO  русумли давлат рақами 10484VAA автотраспрорт воситаси ҳамда давлат рақами белгиси  939BA10 бўлган XG955III русумли юкловчи воситалари хатланиб, «Master Estimation»  МЧЖ томонидан баҳоланмб, «Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК томонидан «е-auksion.uz» электрон сайтида ўтказиладиган онлайн аукцион савдоларига чиқариш чоралари қўрилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инсон_қадри

Шу кунларда "9 май - Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти уруш фахрийлари ҳамда юз билан юзлашганлар ҳолидан хабар олиниб, байрам совға-саломлари етказилаяпти.

Тошкент округи Ангрен Гарнизони ҳарбийлари ҳамда "Боботоғ" МФЙ ходимлари мазкур маҳаллада умргузаронлик қилаётган Иккинчи Жаҳон уруши фахрийси Ильвира Якименконинг хонадонида бўлдилар

Қиэғин суҳбатлар ва кўрсатилган эътибор учун уруш фахрийси миннатдорчилик билдирди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри

Ангрен шаҳрида ёш спортчи Диёра Анварова кичик жуссаси,  нозик қалби билан катта ютуқларга эга бўлган ёшлардан саналади.

Шаҳар ҳокимлиги,  шаҳар ИИБ томонидан ёш спортчига алоҳида эътибор қаратилди.

Орзулари,  мақсадлари сари интилган Диёра ўзини имконияти чекланган деб билмайди.  У доим ҳаракатда. Бахрайнда бўлиб ўтган паралимпия мусобақаларида фахрли ўринни эгаллаган.

Бизнинг репортажимиз шу ҳақда

Батафсил  видеолавҳада🎤
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри

Ангрен шаҳрида имконияти чекланганлар иштирокида «Сиз бизга кераксиз» номли тадбир бўлиб ўтди.
#хотира
#инсон_қадри

✍️Бугун эрта тонгдан Ангрен шаҳар "Хотира хиёбони" байрамона қиёфа тус олди.  Ватанни мадҳ этувчи тарона қалбларга чинакамига кўтаринки кайфият олиб кирди.

Ангрен шаҳрида  "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Мотамсаро она" монументи пойига тантанали гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди.


Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар  раҳбарлари, депутатлар,  кенг жамоатчилик вакиллари "Мотамсаро она" монументи пойига гулчамбарлар қўйдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
#Инсон_қадри
#Бўстонлиқ

Шу йил 1 июль куни Бўстонлиқ туманидаги Қоранкўл маҳалласидаги Обиравон ва Ватан кўчалари кесишмасидаги 4 та хонадонда ёнғин чиқди. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларига минг раҳмат, уларнинг саъй-ҳаракати билан иккита хонадондаги ёнғин ўчирилган, катта талофатга йўл қўйилмаган. Лекин, ачинарлиси, яна 2 та уй буткул ёниб кул бўлган. Бу ҳолат ҳақида эшитганимиз ҳамоно улардан хабар олишга, ёрдам беришга ҳаракат қилдик.

Зудлик билан вилоят бюджетидан, шунингдек, Бўстонлиқ тумани бюджетидан маблағ ажратилди, янгитдан иморат қуриш учун зарур бирламчи ёрдамлар кўрсатилмоқда, техникалар ажратиб берилган. Бундай ёрдамлар ҳали давом эттирилади.

▶️ БАТАФСИЛ ВИДЕОДА

📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри

Эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилди

Халқимизга хос азалий қадрият бугун янда ўз ифодасини топаётир. Меҳр-оқибат, хайр-саховат, бирдамлик ва якдиллик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш каби эзгу фазилатлар Ангренда ҳам намоён бўлмоқда.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Дўстлик",  "Ғафур Ғулом" маҳаллаларида бўлиб, бир қатор эътиборталаб  оилалар ҳолидан хабар олди.

"Дўстлик" маҳалласида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган оилага ногиронлик аравачаси берилган бўлса, шу ҳудуддаги ва "Ғафур Ғулом" МФЙда хонадон эгалари ва ёшлар муаммолари ўрганилди.

Шунингдек, шаҳар прокурори маҳалла ёшлар етакчиси билан биргаликда ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналар билан учрашиб, бандлик ва бошқа ижтимоий муаммолар ечими билан шуғулланди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инсон_қадри

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Зуҳра Миргазиеванинг "Истиқлол" маҳалласида ёшлар билан учрашуви қизиқарли ўтди.

Ўзаро самимий мулоқотларда меҳр-оқибат, мурувват каби эзгулик мужассам этилган учрашув ёш спортчи Диёра Анварова учун таассуротларга бой бўлди.

Ўзини имконияти чекланган деб билмайдиган Диёра Анварова интилишлари туфайли катта ютуқларга эга бўлган ёшлардан саналади.

Юзма-юз мулоқотларда Диёра ўзи орзулари,  мақсадларини ифтихор билан сўзлади.Диёра доим ҳаракатда. У Бахрайнда бўлиб ўтган паралимпия совриндори бўлиб, мусобақаларда фахрли ўринни эгаллаган .

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инсон_ва_қонун

Ангрен шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бошқармаси масъуллари, шаҳар сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этишди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инсон_омили

Инсон қадри ва унинг манфаатларига эътибор кучайтирилган юртимизда одамларнинг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришлари муҳим ва устувордир.

Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида шаҳар прокуратураси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Ички ишлар бошқармаси масъуллари деҳқон бозори ҳудудида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар маҳсулотларининг нарх-навосини кўздан кечирдилар. Арзонлаштирилган савдо ярмаркасидаги аҳволни ўргандилар. Тадбиркорлар ва савдо-сотиқ билан шуғулланаётганлар ўртасида нарх-навони сунъий равишда оширмаслик юзасидан тушунтиришлар олиб бордилар.

Шундан сўнг шаҳар прокурори бозор ҳудудида кўп маротаба қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатларини инобатга олиб, қонунга зид ҳаракатлар келиб чиқадиган ва имкон яратадиган масканларга видеокузатув камераларини ўрнатиш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди. Белгилаб берган вазифаларни назоратга олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инсон_ва_қонун

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида иқтисодий, фуқаролик ишлари бўйича суд буйруғи ва солиқ қарорларига асосан қарздор "UNG ECONN" МЧЖдан ундирувчи давлат, юридик шахс ва  жамият ишчи ҳодимлар фойдасига иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли нотурар-жой биноси хатланиб, мутахасислар томонидан 19 млрд. сўмга баҳоланиб, электрон онлайн савдога чиқарилган.

Шунга кўра, 2023 йил 2 август кунида аукцион савдосидан тушган 9,8 млрд пул маблағларидан 20 та  ишчи ҳодим ҳисоб рақамларига 437 млн иш ҳақи, 137 млн солиқ фойдасига, 605 млн давлат фойдасига давлат божи учун қолган 8 млрддан ошиқ пул маблағлари ундирувчи корхоналар фойдасига ўтказиб ижро хужжатлари Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тамомланди.
М. Юсупова,
Бюронинг Ангрен шаҳар  бўлими бошлиғи

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инсон_ва_қонун

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида иқтисодий ишлари бўйича ижро варақаси асосан қарздор "ANGREN MUSTAFO FAYZ" МЧЖдан ундирувчи "IPOTEKA-BANK"  фойдасига кредит карздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли нотурар-жой биноси хатланиб, мутахасислар томонидан 788 млн. сўмга баҳоланиб,  электрон онлайн савдога чиқарилган.

Шунга кўра, 2023 йил 7 август кунида аукцион савдосидан тушган 694 млн. маблағларидан банк фойдасига 668 млн. давлат фойдасига давлат божи учун 26 млн.пул маблағлари ундирувчилар фойдасига ўтказиб ижро хужжатлари Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тамомланди.
М. Юсупова,
Бюронинг Ангрен шаҳар  бўлими бошлиғи

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#инсон_қадри
#эътибор

Бугун Ангрен шаҳар 34-сонли таянч-ҳаракат аьзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида  "Янги йил саргузаштлари" мавзусида  тадбир болаларга бир олам қувонч улашилди.

Унда  Мудофа вазирлигига қарашли қўмондонлик қўмондондон ўринбосари ва унинг жамоаси,  422119, 99166, 99677-сонли  Ҳарбий қисмлар масъуллари  иштирок этишди.

Тадбирда Янги йил эртак қаҳрамонларининг қизиқарли чиқишлари, ўқувчилар ижросидаги қўшиқ ва рақслар, айниқса,  9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг тайёрлаган концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Болажонларга  Олмалиқ кон металлургия комбинати АЖ томонидан Янги йил совғалари улашилди.
#инсон_ва_қонун

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2024 йил 6 апрелдаги ижро ҳужжати бўйича қарздор “ASL YANGIOBOD HONEST” МЧЖдан ундирувчи “ANOR BANK” АЖ фойдасига 107.606.280 сўм кредит қарздорлиги ундириш, ундирувни қарздор Ғ.М.га тегишли бўлган кўчмас мулк хатланиб, электрон аукцион савдоларига чиқариш чоралари олиб борилмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
​​​​#инсон_ва_қонун
#тезкор

БСК МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАРНИ ЎЗЛАШТИРГАН...МИ?

Жамиятимизда бугун хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг оилада бахтли ва фаровон яшашларини таъминлаш, ўзларига  берилган ҳуқуқ ва эркинликларидан оқилона фойдаланишлари учун ғамхўрлик қилинмоқда, кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Шунингдек, аёллар ва эркакларнинг  тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш - гендер тенглик татбиқ этилиши раҳбарлик лавозимида ишлаш имконияти яратилди.

Афсуски, берилаётган қулайликлардан ҳамма ҳам оқилона фойдаланмаяпти. Била туриб, қонунга хилоф иш тутиб ўз нафсини қондириб келаётганлар ҳам йўқ эмас.

Шаҳар прокуратураси томонидан Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сонли Қарори ва соҳага оид бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижроси ўрганилганда ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланди.

Ангрен шаҳридаги кўп  қаватли уйларга техник хизмат кўрсатиб келаётган БСКлардан бирининг раҳбари ва айрим шахслар ўзаро тил бириктириб, кўп квартирали уйлардан техник хизмат учун йиғилган мажбурий бадал пулларини ўзлаштириб,  талон-тарож қилишган.

Унинг бу ҳаракатига шаҳар прокурори томонидан қонуний тус берилди. Хусусан, 2022-2024 йил давомида аҳолидан йиғилган мажбурий бадал пулларининг мақсадли ва тизимли сарфланганлик ҳолати ўрганилганда, БСК томонидан таъмирланмаган бўлсада, 231 млн.сўмлик иш ҳажми бажарилганлиги тўғрисида далолатнома тузиб,  расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган. 

Энг қизиғи,  БСК раҳбари аҳолидан йиғилган 61 млн. сўм пул маблағларини тап тортмай ўзининг шахсий  эҳтиёжлари учун, яъни,  озиқ-овқат маҳсулотлари,  спиртли ичимликлар, автомобиль ёқилғиси ҳамда эҳтиёт  қисмларини харид қилиб талон-тарож қилган.

Эндиликда шаҳар прокуратураси томонидан  БСК раҳбари ва у билан тил бириктирган бир гуруҳ шахсларга нисбатан  ишониб топширилган маблағларни ўзлаштириб талон-тарож қилгани учун ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш каби қонунга зид ҳаракати учун Жиноят кодексининг 167-моддаси ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилди.
#хотира
#инсон_қадри

Ангрен шаҳрида "Хотира ва Қадрлаш куни" мунрсабати билан Хотира хиёбонида  тантанали гулчамбар қўйиш маросими бўлди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосарлари, шаҳар прокурори Аллаёр Хайриддинов, ИИБ бошлиғи Азимжон Мирходжаев, Солиқ инспекцияси бошлиғи  Бекзод  Шомирзаев ҳамда Мудофаа ишлари бўлими , Ангрен Гарнизони,  ФВБ,  бошлиқлари, корхона, ташкилот ва муассасалар  раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари "Мотамсаро она" монументи пойига  гулчамбарлар қўйдилар.