Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#ижро_ва_масъулият Шаҳар ҳокимлиги аппарати ходимлари йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбаев Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгашига етиб келди. Унда "Ёшлар - келажагимиз!" жамғармаси шаҳар филиали томонидан ишларни янада мувофиқлаштириш, истиқболли бизнесғоя ва лойиҳалар тақдимотини ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. Ёшларни тадбиркорликка далб қилишда жамғарма имкониятларини сафарбар этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
#ижро
#натижа

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан бир қатор ижролар таъминланишига эришилаяпти.

⚡️Бюронинг шаҳар бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг суд буйруғларига кўра, қарздор МЧЖ шаклидаги (корхона МЧЖ шаклидаги “Ung Econn” Қўшма корхонасидан жами 30 нафар ишчи ходимлар фойдасига 497 млн. сўм иш ҳақи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

📌Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор МЧЖ шаклидаги
МЧЖ шаклидаги “Ung Econn”
Қўшма корхонасига тегишли барча мулклари хатланган бўлиб, мулк сотувидан тушган пул маблағларидан корхонанинг 30 нафар ишчи-ходимлари фойдасига 497 млн. сўм иш ҳақи ундирилиб ижро ишлари тамомланди.

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими

@angrenhokimligi_7
#ижро

ОЛДИНДАН МОДДИЙ ТАЪМИНОТ ПУЛИ ТЎЛАНДИ

Буюронинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан фукаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2014 йил 23 июндаги 1-3267-14 сонли ижро варақасига асосан қарздор Э.Хван ундирувчи В.Каргина фойдасига вояга етмаган фарзандлари таьминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро иши юзасидан бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор Э.Хван фарзандлари вояга етгунига қадар бўлган суммани олдиндан тўлаб қўйиш таклифини билдирган.

Ундирувчининг розилиги асосида фарзандлари вояга етгунига қадар ҳисобланган моддий таъминот пули яъни, 60.000.000 сўм миқдоридаги, "Алоқа Банк" томонидан берилган пластик ҳисоб рақамига ўтказилган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ижро

Ангрен шаҳар ҳокими ёрдамчиси Беҳруз Уразалиев ҳамда мутасадди ташкилотлар масъуллари шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Нуритдин Абдураҳимов томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлашга киришдилар.

Хусусан, "Оҳангарон" кўчасини тартибга келтириш, йўл атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш ҳамда ноқонуний қурилмалар юзасидан тушунтиришлар олиб бораяптилар.
Каналга уланиш:https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ижро

Ангренда 1,7 миллиард сўм солиқ қарздорлиги ундирилди

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекциясининг қарорига асосан, қарздор "Ўзбеккўмир" АЖдан солиқ идоралари фойдасига 1,7 млрд. сўм солиқ қарзи ундириш бўйича ижро ҳужжати мавжуд.

Бўлим давлат ижрочилари томонидан олиб борган ижро ҳаракатлари натижасида "Ўзбеккўмир" АЖдан солиқ ташкилоти фойдасига 1,7 миллирад сўм ундириб берилган.

Шунинг асосида мазкур ижро иши тамомланган.
Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ижро

Ангрен шаҳар ҳокимининг шаҳарда кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, эшик ва деразаларини тартибга келтириш юзасидан берган топшириқлар ижроси бошқарув сервис компаниялари томонидан бажарилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ижро

Бюронинг Ангрен шаҳар бўлими иш юритувида иқтисодий ишлари бўйича ижро варақаси асосан қарздор "TINCHLIK GOLDEN GRAIN" МЧЖдан ундирувчи "ASAKABANK"  фойдасига кредит карздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли гаровдаги нотурар-жой биноси хатланиб, электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилган.

Ижро ҳаракатлари давомида 2023 йил 3 август кунида 3.3 млрд. маблағларини "ASAKABANK"  фойдасига тўлиқ ундирилди.

М.Юсупова,
Бюррнинг Ангрен шаҳар бўлими бошлиғи


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube