Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#долзарб_40_кунлик_акцияси
"Ангрен кўмир кони" филиали жамоаси "долзарб 40 кунлик" акциясида фаол иштирок этишмоқда.

"Ўзбеккўмир" АЖ маъмурияти ва Бирлашган касаба уюшма қўмитасининг 2021 йил 4 ноябрдаги қўшма қарори асосида жамиятда 5 ноябрдан бошланган дарахт экиш "долзарб 40 кунлик" акцияси 10 декабргача давом этади.

Акция давомида 9,5 минг, шу жумладан 4,5 туп манхзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш режалаштирилган.

Манзарали кўчатлардан асосан павловния экилмоқда. Павловния жуда тез ўсувчи ўсимлик бўлиб, ерга экилган ниҳол бир йилда 5 метргача бўй чўзади. У дунё бозорида қарағай ёғочидан икки марта қиммат туради. Унга мебелсозлик, қурилиш соҳаларида талаб катта. Энг асосийси, ушбу дарахт иссиқ ва совуққа, қурғоқчиликкка ўта чидамли. Суғориб турилса жуда тез ўсади, аммо сув бўлмаса ҳам ўлмайди, аммо ўсишдан тўхтаб туради.

Суратда: "Ангрен кўмир кони" филиалининг ишчи-ходимлари филиал кадрлар бўлими катта техниги Фируза Абдикаримова бошчилигидаги экиш ишларидан лавҳалар.
@uzbekkumir_uz