Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
#вазият

Ангрен шаҳри тоғли ҳудуд. Шу боис бошқа ҳудудларга нисбатан қор кўп ёғиши ва ҳаво ҳарорати ҳам паст бўлиши, айниқса, аномал совуқ ўз таъсирини ўтказиши табиий.

Шундай вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини сақлаш масаласи жуда муҳим.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ишчи гуруҳи мазкур масалага жиддий эътибор қаратган.

Деҳқон бозори ҳудудида маҳсулотларни сақлаш, сотиш ва тадбиркорларнинг савдо-сотиқ қилишларида қулай шарт-шароитлар яратиш ҳам шаҳар раҳбариятининг диққат марказида.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Ангрен шаҳридан олис ва тоғли ҳудудда жойлашган "Нишбош", "Лашкерак" маҳаллаларида йўловчи ва транспорт воситаларининг ҳаракати учун йулларни қордан тозалаш, қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилди.

Бунинг учун шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан махсус транспорт воситаси ва ишчи-ходимлар жалб этилди. Ушбу жараённи амалга оширишда шаҳар ИИБ ЙҲХБ яқиндан кўмаклашди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Аномал совуқ кириб келиши муносабати билан Ангрен шаҳрида ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида барқарорликни таъминлаш ва йўлларни қордан тозалаш каби вазифалар қатъий назоратга олинди.

Ангрен шаҳар 3-сектор раҳбари Абид Арипов "Дукент" қўрғонида ҳудудда тушунтириш ишларини олиб бориш билан бирга кўп қаватли уйларнинг айрим кириш йўлакларида эшик ва дераза ромларини тартибга келтириш масаласини ҳам назоратига олди.

Шунингдек, ҳудудда жойлашган ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими ҳамда муассаса ҳовлиси йўлакларини қордан тозалаш ишларини ҳам жойига чиқиб кузатди ва масъулларга зарур тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият                                                    Маълумки, айни қишнинг аёзли ва  аномал совуқ кунларининг беталофат ўтиши учун коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ишлар янада изчил давом этмоқда.

Айниқса, кўп қаватли уйларда иссиқлик энергияси, электр, газ, ичимлик суви таъминотининг узлуксизлигига жиддий эътибор қаратилган.

Шунингдек, кириш йўлаклари ва уйларнинг ён-атрофини тартибга келтириш ишлари ҳам қизғин тус олган.

Ушбу жараёнларнинг изчил давом этиши ва аҳолига қулай шарт-шароитлар яратилиши жойларда ташкил этилган Штаб, ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

Хусусан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримов билан  “Боботоғ” маҳалласи 15-, 16-, 18-уйлар кириш йўлакларини қордан тозалаш ишларини ҳамда узатилаётган иссиқлик ҳароратини кузатди. 
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият
#ўрганиш

Ангрен шаҳрида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қулай муҳит яратиш, тиббиёт муассасаларида иссиқлик энергияси, электр таъминотининг барқарорлиги билан боғлиқ масалаларга жиддий эътибор қаратилган.

Айни пайтда Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши Котибият мудири Отабек Анаров, Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Имановлар Болалар шифохонасида иссиқлик, электр энергияси тизимини ҳамда кўрсатилаётган тиббий хизмат ва яратилган шароитларни кўздан кечирмоқдалар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият
#ўрганиш
Аномал совуқ муносабати билан ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик, электр энергия билан узлуксиз таъминлаш, вужудга келиши мумкин бўлган носозликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида шаҳар прокурори  Улуғбек  Хабилжонов,  Халқ депутатлари  Тошкент  вилояти  Кенгаши Котибият мудири Отабек  Анаров, Тиббиёт  бирлашмаси бош шифокори Фурқат  Имановлар Акушерлик комплексида ҳам бўлдилар.

Унда иссиқлик, электр энергияси тизимини кўздан кечирдилар.

Шунингдек, шу ернинг ўзида мурожаат қилган фуқаролар ва аёллар билан кўрсатилаётган  тиббий  хизматлар юзасидан мулоқотда бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов деҳқон бозори ҳудудида бўлганида дастлаб, қишнинг изғиринли кунларида савдо-сотиқ билан шуғулланаётганларга яратилаётган шарт-шароитлар билан танишди.

Шундан сўнг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навосини кўздан кечирди. "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари Дилшод Облакуловга ҳаво ҳароратининг пастлиги туфайли тадбиркорлар, савдо-сотиқ билан шуғулланаётганларга қулайликлар яратилиши бўйича топшириқлар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Маълумки, шу кунларда об-ҳаво ҳароратининг пасайиши, аномал совуқ кириб келиши муносабати билан иссиқлик, электр, газ таъминотининг барқарорлиги ва йўлларни қордан тозалаш ишларини жадаллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ангрен шаҳрида мазкур вазифаларни узлуксиз давом эттириш, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказишга қаратилган Штаб фаолиятини янада мувофиқлаштириш, фуқаролардан коммунал соҳага оид келиб тушаётган мурожаатларни тўғри йўналтиришда камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида кескин танқидий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳозирги вазиятда коммунал соҳаларда муаммоларга йўл қўймаслик, ҳар бир масъул раҳбар вазифасига жиддий ва янада масъулият билан ёндашишлари зарурлиги таъкидланди.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ва шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжоновлар томонидан шаҳар ички кўчаларини қордан ва чиқиндилардан тозалаш бўйича тузилган ишчи гуруҳ  масъулларига топшириқлар берилди.
#вазият

Юртимизда ҳукм сураётган аномал совуқ муносабати билан Ангрен шаҳрида жойлашган 42219-сонли ҳарбий қисм томонидан юз ўринга мўлжалланган иссиқ жой ва иссиқ овқат тарқатиш ташкил этилди.

Ҳарбийлар билан суҳбатлашганимизда, бугундан бошлаб кечки овқат учун кўчада хизмат қилаётган ишчи-ходимлар ва фуқаролар учун ош тарқатилади.                                                                                                     Бугунги вазиятда Ангрен шаҳрида  баҳамжиҳатлик билан ҳаракат қилинмоқда ва синовли кунларни хайрли амаллар билан енгишга эришилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Ангрен шаҳридан олисда тоғли ҳудудда жойлашган "Дукент", "Янгиобод" қўрғонлари шаҳар марказига нисбатан ҳаво ҳарорати паст, қор анча кўп. Ушбу қўрғонларда жами 5 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бўлиб, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов ушбу ҳудуддаги аҳволни ўз назоратига олди.

Хусусан, сектор раҳбари "Янгиобод" маҳалласида бўлди ва ҳудудда қор тозалаш ишлари, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизими, кириш, чиқиш йўлакларида қулайликлар яратиш бўйича ҳоким ёрдамчиси билан жойига чиқиб ўрганди ва аниқ чора-тадбирлар белгилаб олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Бугун Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов "Обод"," Навбаҳор", "Зарбулоқ" маҳаллаларининг ички йўллари ҳамда кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларини қордан тозалаш ишларини ташкил қилди. Унда жалб этилган махсус техникалар ёрдамида йўллар, йўлаклар қор ва музлардан махсус техника воситалари ёрдамида тозаланди.

Музламаларнинг олдини олиш учун махсус эритувчи хусусиятга эга бўлган қоришмалар сепилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Хабар берганимиздек, бугун Ангрен ИЭС" АЖда юз берган авариявий ҳолат бартараф этилиши учун тезкор чоралар кўрилаяпти. Ушбу ҳолат шаҳар ҳокими ва прокурори томонидан қатъий назоратга олинган.

Айни дамда шаҳар ҳокими Алишер  Райимов, шаҳар прокурори  Улуғбек Хабилжоновлар "Ангрен ИЭС" АЖда бўлиб турибди.

Унда юз берган авария ҳолати ва уни бартараф этиш бўйича  олиб борилаётган таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Юзага келган носозликнинг сабаб ва омиллари корхона раҳбари билан муҳокама қилинди.

Асосийси, иссиқлик ҳарорати кўтарилмоқда...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият
Акбархон Камолхонов - шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси:

- Айни дамда "Янги Ҳаёт" МФЙдаги мавжуд 5 та кўп қаватли уйнинг кириш йўли ва йўлаклари қор, муздан тозаланиб, қум-туз аралашмаси сепилмоқда. Бугун кун давомида уйларнинг ички подъездлари, эшик, дераза(промуга)ларини ҳам кўздан кечирдик. Камчиликлар йўқ эмас. Бошқарув сервис компаниясига кўмаклашиш мақсадида подъездлар дераза(промуга)сига ойналар келтирилиб, ўрнатиш ишлари олиб борилади...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Электр энергияси соҳасида меҳнат қилаётганларга "Барака топинг!" дегингиз келади. Тўғриси, соҳа эгалари тиним билмаяпти.

Бекзодхон Ниматуллаев - Ангрен ШЭТК раҳбари:

- Ангрен ШЭТК УБ ходимлари томонидан "Дорилфунун" МФЙ ҳудудида жойлашган 290-сонли ТПда нуқсонли ажратгич (автомат) алмаштириш ишлари бажарилди.
Бугунги
вазиятда ходимларимиз шай ҳолатда!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаро_муҳофазаси
#вазият

Ангрен шаҳар 3-сектор раҳбари Абид Арипов сектор ҳудудида жойлашган "Бегалисой" каналининг ҳозирги, қор билан қопланган ҳолати ва қор эриши натижасида юзага келган сувнинг йўналиши билан боғлиқ масалани жойига чиқиб ўрганди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен шаҳар бўлими раҳбари Жаҳонгир Икромов, корхона бош муҳандиси Ҳусанхон Муҳиддиновлар билан мазкур масалани атрофлича муҳокама қилдилар. Амалий ишлар учун аниқ вазифалар белгилаб олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Ангрен шаҳрида олис ва оғир ҳудуд - "Жигаристон" маҳалласида ижтимоий соҳа объектларининг аномал совуқ кунларидаги ҳолати шаҳар раҳбари томонидан ўрганилди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ДСИ бошлиғи 4-сектор раҳбари Жамшид Усмановлар "Жигаристон" МФЙ ҳудудида 3-умумий ўрта таълим мактабида бўлдилар.

Маҳалла раиси ва мактаб масъуллари билан муассаса биносининг иситиш тизими ва кўмир ёқилғиси билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Жигаристон" маҳалласида бўлган чоғида ҳудуддаги 17-ДМТТнинг ҳозирги вазиятдаги ҳолатини ҳам кўздан кечирди.

Сектор раҳбари Жамшид Усманов, округ депутати Эркин Эргашевлар билан бмрга муассасанинг иситиш тизими, кўмир ёқилғиси ва қозонхонанинг аномал совуқ кунларига мослашувини кўздан кечирди.

Муассаса иссиқлик тармоғида белгиланган ҳароратни таъминлаш зарурлиги юзасидан аниқ таклиф, тавсиялар берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Ангрен шаҳрида коммунал хизматлар ишчи-ходимларига навбвтдаги "Ош тадбири" ташкил қилинди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида секторлар раҳбарлари ҳаида тадбиркорлар ҳамкопликда "Ангрен" тўйхонасида иссиқ овқат тайёрланди.

Таомлар коммунал соҳада меҳнат қилаётган ходимларга етказилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Анъанага кўра, қишнинг совуқ кунларида Анрен шаҳрида коммунал  хизматлар  ишчи-ходимларига навбатдаги "Ош тадбири"  ташкил қилинди.

Хабар берганимиздек, шаҳар  ҳокими  Алишер  Райимов  бошчилигида  секторлар раҳбарлари ҳамда  тадбиркорлар билан ҳамкорликда иссиқ овқат тарқатилмоқда.

Бугун "Farovon" тўйхонасида навбатдаги иссиқ овқат тайёрланди.

Таомлар коммунал соҳада меҳнат қилаётган ходимларга етказилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#вазият

Ангрен шаҳрида содир бўлиши мумкин бўлган сел, сув тошқини ва кўчки каби табиий тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ФВВ масъул ходими полковник О.Зиёбоев ва Ангрен шаҳар ФВБ бошлиғи капитан С.Рахимбаевлар сел, сув тошқини ва кўчки ходисалари содир бўлиш хавфи мавжуд худудлар ўргандилар.

Баҳор мавсумидаги ёғингарчилик оқибатларини безарар ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube