Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#бизга _ ёзибдилар...

🖌Ҳурматли шаҳримиз ҳокими Шукурулла Насимхонович!
Анчадан бери маҳалламиз кексалари ва ўзимнинг номимдан Сизга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчи эдим. Ниҳоят, неварамга айтганимда, дарров ёзиб берди.
Бугун шаҳримиз Сизнинг саъй-ҳараеатларингиз, меҳнатларингиз туфайли анча ўзгарди. Биз буни кўриб турибмиз. Бунинг учун катта раҳмат, айтамиз. Яна эшитиб, қоламиз гоҳида бугун айрим фуқаролар билиб-билмай турли ижтимоий тармоқлар орқали бўлар-бўлмас бўҳтонлар билан ўзларини кўз-кўз қилишмоқда экан. Беш-олти кишининг бу чиқишларига биз ҳам қаттиқ эътироз билдирамиз. Аслида уят уларга. Ўз манфаати учун бутун Ангреннинг шаънига доғ туширмоқда. Лекин биз кексалар шаҳарга тамал тоши қўйилгандан то ҳозирги кунга қадар яшаб умргузаронлик қилмоқдамиз. Бундай ношукрлар бизларни асло чалғита олмайди. Ангренликлар асли оддий, камтар, камсуқум, бағрикенг, чапани халқ. Сизнинг меҳнатларингизни қадрлайдилар. Ҳеч қачон бундай ўзгаришлар бўлган эмас. Ўғил-қизим шаҳарда яшайди, ҳаммаси етарли. Йўллари текис, газиям бор. Илгари свет, газ бўлмаган. Ёш боллари билан жуда қийналиб кетганида, иложи йўқ биз ота-она қўллар эдик. Ҳозир эса уйлари иссиқ газ ҳам бор, сув ҳам бор, свети ўчмайди.. Сизнинг бошчилигингизда ҳовли-уйларга газ келаяпти, ички кўчалар қанчаси асфальт бўлди. Мана бу йил ёнингизда депутатлар ҳам сафланди. Биз уларга ишонч билдирганмиз. Бизнинг маҳалламизда
депутат Эркин Эргашев (маҳалламиздаги Жўра аканинг ўғли) ишни яхши бошлади. Биз Сизни ва депутатларни доим дуо қиламиз Ишни шундай давом эттиринг, ҳеч қачон толмангизлар.

"8 Март" МФЙ нуронийлари номидан. Хонусуб ота
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бизга_ёзибдилар...
#изҳор
#уйда_қолинг

Азиз одамлар!
Бошланаётган яна бир муборак кун давомида фақат яхшиликлар, эзгу амаллар, яхши одамлар ҳамроҳ бўлсин!
Бугун айём тонггиданоқ яқинларингиз, нуридийдаларингиз, жондан азиз дилбандларингизга рўпара бўлганингизга шукроналиклар келтиринг.
Бугун ўтганларни хотирлаш, тирикларни қадрлашдек хайрли амаллар билан муборак кунни ўтказинг!
8062

@angrenhokimligi_7
#бизга_ёзибдилар

Қуйидаги мурожаат таҳрирсиз ҳавола этилади. 👇👇👇
Тиббиёт соҳасидаги машмашалар

‼️"Ассалому алайкум.
Ман умуман шифохоналаримиз шифокорлари хеч кимни аямаслигига амин булдим. Битта хомиладор патронаж хамшираси иситмалаб, иситмаси тушмагач тез ердам чакиради, тез ердам шахар гинекология булимига олиб борган, кеч соат 20 лар атрофида, гинекология кабул килмаган, тез ердам шахар шифохонасига олиб борган, у ерда хам ердам хам бермаган кабул хам килмаган, тез ердам юкумли касалликлар шифохонасига олиб борган, у ердаги шифокор текшириб хомиладорлик токсикозига шамоллаш кушилиб кетебди, нега роддомга олмади, нега олмаслиги хакида ездириб олмадинг деб, шамоллашга карши тавсиялар бергач уйига кайтиб келиб, инсти шамоллашга карши порошоклар ичиб етган.
Мана сизга инсон кадри, мана сизга айрим "шифокор" ларнинг совукконлиги. Вахоланки шу хамшира махаллада беморига биринчи ердамни узини аямай бериб келади. Хеч ким килаолмаган веналарга шахарни узок бурчакларидан одамлар кидириб топиб келиб укол килдиришади.
Булар билан мактанмокчи эмасману, лекин соглигингизда узгариш сезсангиз уйда даволанишга уринманг, шифохонага мурожат килинг деб бонг урамиз, нечта шифокор, хамширалар уйда даволанишга уриниб улиб кетишди. Мана бу энди нимаси. Авваллари ишонмасдим, шифохонага кабул килмади дейишса, ажабланардим, ха бу тугри экан. Эшикни ичкаридан епиб кириб кетишаркан. Кечаси билан иситма билан олишган хамшира кизим энди поликлиникага боришга тайерланаяпди.
Ха поликлиникаларда ишлайдиган тиббиет ходимлари хеч качон хеч кимни рад килмай кабул килишади, у ким, канака касал, юкуб коладику демай хар доим поликлиникалардаги тиббиет ходимлари беморларга биринчи ердамни беришади. Поликлиника тиббиет ходимлари пиеда аскарга ухшашади, биринчи химоя чизигида, биринчи нишонга мардонавор рупара туришади."
Гулнора опа 3385

P.S: ‼️Ким ҳақ, ким ноҳақ? Ҳозирча мавҳум...⁉️ Ҳамширанинг саломатлигига эътибор беринг.
Албатта соҳа масъуллари муносабат билдиради
#бизга_ёзибдилар
Савол:
Декабрь ойидан шаҳримизда қайси боғчалар ўз фаолиятини бошлайди?

Ушбу саволга Ангрен шаҳар МТБ мудири ўринбосари Маҳфуза Мамедова қуйидагича жавоб берди:

- Ангрен шаҳрида жами 44 та давлат мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, шундан жорий йилнинг 29 ноябрь ҳолатига 40 та болалар боғчаси тўлиқ фаолият юритаяпти. Қолган 4 та мактабгача таълим ташкилотида (18-, 31-, 32-, 34-ДМТТ) капитал ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Болаларни қамраб олиш қувватига асосан гуруҳларга болалар қабул қилинган.
Карантин ва санитария гигиена қоидаларига амал қилиш қатъий белгиланган.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизга_ёзибдилар

"Бизга мактуб йўллабсиз..." саҳифамизда "Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида ҳам спорт майдончасини ташкил этиш таклифи билдирилган.
Марҳамат, тингланг!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизга_ёзибдилар ✍️Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов аҳолининг турли муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ижтимоий тармоқ орқали ҳам кўплаб мурожаатлардаги муаммолар ҳал этилаяпти. ☑️Навбатдаги миннатдорчилик "Гулзор" МФЙда истиқомат қилувчи Гулмира Акбаевадан бўлиб, унда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудовга ташаккур билдирган. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7