Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#аёллар_масаласи

🔎Ангрен шаҳридаги "Карвон" МФЙ ходимлари ҳудуд депутати Абдужаббор Зиямитдинов ҳамда Тошкент вилояти Хотин-кизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадияровалар маҳаалладаги ишсиз, касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлган "Аёллар дафтари"нинг учинчи босқичига критилганлар билан йиғилиш ўтказилди.

🔗Марказ раҳбари Шоҳиста Мадиярова касбга ўқиш истагида бўлган аёлларга ўзлари танлаган йўналишлари бўйича йўлланма берди.

📌Маҳалла раиси З.Хаиткулова ва шаҳар Кенгаши депутати А.Зиёмитдиновлар оилавий тадбиркорлик, имтиёзли кредит олишнинг тартиблари ҳамда "Аёллар дафтари" бўйича тушунтирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#аёллар_масаласи #бандлик #тадбиркорлик ✍️Бугунги кунда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда энг аввало уларни касб-ҳунарга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ✔️Хусусан, вилоят Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова, шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, ҳоким ёрдамчиси Умида Самиевалар "Боботоғ" маҳалласида банд бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва ўзини ўзи банд қилиш истагини билдирган хотин-қизларга бу борадаги мавжуд имкониятларни тушунтирдилар. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бандлик
#аёллар_масаласи
#тадбиркорлик

Жойларда хотин-қизлар, айниқса, "Аёллар дафтари" га киритилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Тошкент вилояти Хотин-қизлар Тадбиркорлик маркази раҳбари Шоҳиста Мадиярова бошчилигида Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалласида "Аёллар маънавият маркази" биносида касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ўқув курслари йўлга қўйилган.

Шаҳар ҳокимининг ёрдамчилари ўқув марказида бўлдилар. Унда маҳалладаги ишсиз, тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали ўзини ўзи банд қилиш истагида бўлган аёллар ҳам келдилар.

Марказ томонидан тикувчилик, қандолатчилик, уй ҳамшираси, компьютер саводхонлиги, сартарош каби касблар бўйича машғулотлар ўтказилиши ҳамда сертификат орқали кредит олиш ва бизнес-ғоя, лойиҳаларни яратиш бўйича зарур кўникмалар берилиши тушунтирилди.

Зоҳиджон Менглиев,
"Янги Ҳаёт" МФЙ ҳоким ёрдамчиси
@angrenhokimligi_7
#аёллар_масаласи

Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мавлуда Абдураҳмонова "Гулзор" маҳалласида бўлган чоғида ҳашарда фаоллик билан қатнашган, Ободонлаштириш бошқармамасида меҳнат қилаётган аёллар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Унда уларнинг қизиқишлари, меҳнат шарт-шароитлари ва қийнаб келаётган муаммолари хусусида суҳбатлашдилар.
#аёллар_масаласи

Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мавлуда Абдураҳмонова "Гулзор" маҳалласида бўлган чоғида ҳашарда фаоллик билан қатнашган, Ободонлаштириш бошқармамасида меҳнат қилаётган аёллар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Унда уларнинг қизиқишлари, меҳнат шарт-шароитлари ва қийнаб келаётган муаммолари хусусида суҳбатлашдилар.