Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.49K subscribers
120K photos
8.96K videos
137 files
23.4K links
Download Telegram
#анъана ▫️Президентимизнинг жорий йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ангрен шаҳрида хам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

▫️Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши томонидан 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси” шаҳримизда умргузаронлик қилаётган 6 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг кўксига тақилди ва уларнинг ҳолидан хабар олинди.

▫️ Бундан кўзланган мақсад, аввало, бугунги мусаффо осмонимиз, тинчлигимиз ва ёруғ кунларимиз учун курашган, ҳаётини қурбон қилган ватандошларимиз, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, шунингдек, ёшлар маънавий тарбиясига инсон қадри унинг хотирасини ёд этиш ва шарафлаш билан улуғ эканлигини сингдиришдан иборат.

▫️Акция шаҳримиз бўйлаб жойларда давом этмоқда.
“Шараф лентаси”ни улашиш акциясида ёшлар фаол иштирок этишаяпти.
Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
@angrenhokimligi_7
#хотира
#қадрият
#анъана

"Жигаристон" маҳалласида ёши улуғларнинг дуосини олиш ва муборак кунларда уларнинг ҳолидан хабар олишдек эзгу амаллар ҳам ўз ифодасини топаётир.

Хусусан, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги Давлат қўмитаси ХКҚҚ Штаби 2-Алоҳида ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув взводи, взвод командири Шуҳрат Баймуратов, тезкор ишлар бўйича взвод командири ёрдамчиси Аброр Исмаиловлар маҳалла раиси ва масъуллари билан биргаликда фронт орти меҳнат фахрийси Холбуви Нишанованинг хонадонида бўлдилар ва байрам билан қутладилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либос – миллат ғурури!

Миллий либосларимиз – бу нафақат кийим-кечак, балки аждодларимиз мероси, маданиятимиз тимсоли ва ифтихоримиздир.

Ҳар бир чакмони, доппи ёки атласу адрасдан тикилган кўйлакда бобокалонларимизнинг маънавияти, анъаналари ва нафис зеҳни мужассам.

Бугунги кунда миллий либосларимиз нафақат байрамларда, балки кундалик ҳаётимизда ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Уларни кийиш – нафақат анъаналарга садоқат, балки замонавийлик ва ўзига хослик белгисидир.

Миллий кийимлар инсонга нафосат бағишлайди, уни янада кўркам ва диққатга сазовор этади.
Биз ўз маданиятимизни қадрласак, уни келажак авлодга етказсак, миллат сифатида янада кучли ва баркамол бўламиз. Келинг, миллий либосларимизни фахр билан кийиб, улуғ аждодларимизнинг анъаналарини давом эттирайлик!

#МиллийЛибос #Маданият #Ифтихор #Анъана