Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
120K photos
8.96K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#Янги_кўмир_кони
Денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда янги кўмир кони очилди

Республикамиз ҳудудида ҳозирги кунда 44 та йирик кўмир кони мавжуд. Улар қаторига Ангрен, Шарғун ва Бойсун конлари ҳам киради. Ёқилғига бўлган талабнинг тобора ошиб бориши эса, юртимизда ҳам янги кўмир конларини топиш ва қазиб олиш суръатини оширишга туртки бўлмоқда. Натижада, Тўполанг кўмир кони ҳавзаси каби янги конлар очилмоқда.

Тўполанг кўмир кони ҳавзаси денгиз сатҳидан 1450 метр баландликда жойлашган. Айни пайтда кўмир конидан истеъмолчиларга 35 минг тонна кўмир захираси қазиб олиниб, етказиб беришга тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақида darakchi.uz хабар қилмоқда.

Кўмир конида ишларни жадаллаштириш учун 15 дан ортиқ техникалар жалб этилиб, ҳар куни кўмир ташиш 1000-1200 тоннагача олиб борилмоқда. Тўполанг кўмир конида ҳозирча аниқланган кўмир захираси ҳажми 11 млн тонна.

Қазиб олинаётган маҳсулот энг аввало ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган аҳоли вакилларига тарқатилмоқда.

👉Видео

https://t.iss.one/uzbekcoaluz