Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#фавқулодда_вазият

Кучли шамол: фуқаролардан эҳтиёт бўлишларини сўраймиз

Кеча, 27 апрель тунги вақтда Тошкент вилоятининг айрим туманлари ва пойтахтимизда кучли шамол бўлди. Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида эса дарахтларнинг ағдарилиши натижасида айрим уйларнинг том қисмига, автотранспорт воситаларига зарар етгани, шиферлар учиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Гидрометеорология хизмати маркази хабар беришича, вилоят ҳудудида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсган. Натижада нафақат аҳоли хонадонлари, балки ижтимоий соҳа объектларига ҳам зарар етган, шунингдек 7 фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган.

“Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида бу ҳолатлар, шунингдек, қор кўчиши, сел келиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тегишли табирлар кўриб қўйилган. Хусусан, барча фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг куч ва воситаларини, махсус техникалари ҳамда 2-алоҳида ҳарбийлашган кон қутқарув взводи доимий шай ҳолатга келтирилган бўлиб, профилактика чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.

Гидрометеорология хизмати огоҳлантиришича, кучли шамол бугун Тошкент шаҳри ва вилоятимизда ҳам кузатилиш эҳтимоли бор. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса бундай об-ҳаво шароитида фуқаролар ўзини эҳтиёт қилиши, автотранспорт воситаларини дарахтлар ва биноларга яқин жойларда қолдирмаслик чораларини кўришини сўрайди.

Ўткир Иноятов,
“Ўзбеккўмир” АЖ Махсус бўлим фавқулодда вазиятлар бошлиғи
[ Фотография ]
#Фавқулодда_вазият
#мурожаат_ва_ечим

🌐Олмалиқ шаҳар "Мустақиллик" маҳалласи, Мира кўчаси 21/10-уй фуқароларидан шаҳар ҳокимлигига уйларида 5-7 см.ли ёриқ пайдо бўлиб, фавқулодда ҳолат юзага келганлиги бўйича мурожаат бўлди.

📍Мазкур ҳолат шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов томонидан назоратга олинди ва ҳолат бўйича шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди.

📌Куни кеча, 26 сентябрь куни "УзГАШКЛИТИ лойиҳа институти" мутахассислари жалб этилиб, мавжуд ҳолат тўлиқ текширувдан ўтказилди. Текширув хулосаси 3 кунда тайёрланиб, шаҳар ҳокимлигига тақдим этилади.

Ҳозирда шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур авариявий ҳолатдаги уйнинг 5 та хонадонидаги фуқароларни вақтинчалик бошқа уйларга кўчириб ўтиш ишлари олиб борилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram