Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.5K subscribers
120K photos
8.96K videos
138 files
23.4K links
Download Telegram
#сайёр_қабул

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Озодлик" маҳалласида сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатини кўриб чиқди.

"Озодлик" махалласида кенг кўламли ишлар олиб борилишига қарамасдан айрим кўп қаватли уйларнинг том, ертўла қисмлари ва ички кириш йўлакларида ҳамда ичимлик суви таъминоти, иссиқлик тармоғида муаммолар мавжудлиги тўғрисида қабулга келган фуқаролар ўз мурожаатларида маълум қилдилар.

Шаҳар прокурори кўп қаватли уйлар билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
#4_сектор
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан  фуқароларнинг мурожаатлари жойларга чиқиб ўрганилмоқда.


Шу мақсадда секторлар кесимида маҳаллаларда сайёр қабуллар бўлаяпти.

Бугун "Тараққиёт" маҳалласида  шаҳар ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов бошчилигида сайёр қабул бўлди.

Унда фуқароларнинг бандлик, кўп қаватли уйлар кириш йўлакларига ёритгичлар ўрнатиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва моддий ёрдам олиш тартиби юзасидан қилган мурожаатлари кўриб чиқилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида "Боғи сурҳ" маҳалласида шаҳар ҳокиминингўринбосари Мавлуда Абдурахмонова  бошчилигида шаҳар мутасаддилари иштирокида  сайёр қабул ўтказилди.. Унда фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул давомида 9 нафар фуқаронинг турли масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Хусусан, мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал қилиниб, 7 таси ўрганиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида 4 та секторда маҳаллалар кесимида сайёр қабуллар ташкил этилиши тизимли йўлга қўйилган.

Шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари А.Арипов бугун “Обод” маҳалласида сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Унда фуқаролар шахсий ва ҳудудга оид муаммолари билан мурожаат қилдилар. Ҳар бир мурожаат диққат билан тингланди ва ижобий ҳал этилиши бўйича тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул
#1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими ва ҳокимнинг барча ўринбосарлари маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда ҳудудга оид муаммоларни жойига чиқиб сайёр қабуллар ташкил этаяпти.

Бугун “Соғлом” маҳалласида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев бошчилигида коммунал корхоналари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида фуқаролар қабулини ўтказди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов “Кимёгар” маҳалласида фуқаролар билан учрашиб, сайёр қабул ўтказди.

Юзма-юз мулоқотларда шаҳар ҳокими Ангренда хусусан, “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” дастури доирасида ҳар бир маҳаллада соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, асрий анъаналар, миллий қадриятларни муносиб давом эттириш ва авлодларга тўла тўкис етказиш ҳамда ҳудудда ободонлаштириш, “Яшил макон” лойиҳаси асосида томорқадан унумли фойдаланиш, кўп қаватли уйлар ён-атрофида яшил масканлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритди.

Ушбу жараён “Кимёгар” маҳалласида. ҳам ўз ифодасини топиши, фуқароларнинг фаол қатнашишига ишонч билдирди.

Бундан ташқари, аҳоли бандлиги таъминланишида шаҳарда янги корхоналар ишга тушиши, иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида маълумот берди.

Фуқаролар қабулда ҳудудга ёритгичлар ўрнатиш, бандлик, ногиронлиги бўлган шахсга моддий ёрдаам ажратиш тартиби юзасидан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат кўрилди ва маҳалла фаоллари билан муҳокама қилинди.
#2_сектор
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари жойларда фуқароларни қийнаб келаётган ҳамда ҳудудга оид муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказмоқдалар.

Бугун шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Янги Гўшсой" маҳалласида аҳоли билан учрашди ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.

Маҳалла фаоллари сектор раҳбари билан юзма-юз мулоқотларда асосан ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ирригация тармоғини тиклаш ва тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат тегишли мутасадди ташкилотларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида аҳоли мурожаатлари жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Бугун "Гулбоғ" маҳалласида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, коммунал корхоналар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлди.

Сайёр қабулда фуқаролар маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш, электр таянчларни янгисига алмаштириш, стадион учун ер ажратиш, ҳудуддан ўтган оқова тармоғига уланиш, маҳаллада тиббий пункт ташкил қилиш, айрим корхонадан чиқаётган ҳиднинг атроф-муҳитга таъсири юзасидан мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаатни ижобий ҳал этиш масаласи аҳоли билан биргаликда муҳокама қилинди.

Мурожаатларнинг айримлари шу ернинг ўзида ҳал этилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt | Telegram | Facebook | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва муаммоларини ҳал этиш мақсадида шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида 4-сектор раҳбари О.Хамдамов, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Э.Эргашевлар ҳамда корхона, ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Олис ва оғир ҳудуд саналган "Жигаристон' маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда ҳудудга оид муаммолар, жумладан, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, электр таянчни алмаштириш, йўлни шағаллаштириш ҳамда фуқароларнинг бандлик бўйича қилган мурожаатлари кўриб чиқилди.
#сайёр_қабул

Маълумки, шу кунларда Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда аҳолини қийнаб келаётган ҳамда ҳудудга оид муаммолар жойига чиқиб ўрганилмоқда.

Навбатдаги ўрганиш манзили "Кимёгар" маҳалласи бўлди.

Унда шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Райимов, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов, 3-сектор раҳбари Абид Арипов, 4-сектор раҳбари Ортиқбой Хамдамов, корхона, ташкилотлар, ҳарбий қисм масъуллари фуқароларнинг бандлик, 5/3 даҳаси 33-, 34-уйларнинг коммуникация тармоғини таъмирлаш юзасидан мурожаатлари кўрилди.

Сайёр қабулда давомида уч нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Шунингдек, "Ангрен 24/7" БСК масъулларига кўп қаватли уйларнинг коммуникация тармоқларида мавжуд носозликларни таъмирлаш вазифаси топширилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилинди ва ижроси назоратга олинди.
#сайёр_қабул

Аҳоли мурожаатлари тингланди

Инсонларнинг дарду-ташвишларини ўйлаб яшаш - одамийликнинг энг олий мезонидир.
Ш. М. Мирзиёев


Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, Солиқ инспекцияси бошлиғининг ўринбосари Хайрулла Тургунов,  ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари "Истиқлол" маҳалласида аҳолининг турли масалалар бўйича мурожаатларини қабул қилдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Чиқинг-да, ишланг, жўра. Сизга ёрдам бермаймиз. Вилоят ҳокими сизга ёрдамни расман рад қилади — Зойир Мирзаев

П.с:. Ҳокимларнинг қабулларини қолдирмай, қайга борса нимадир таъма қиладиган "шантаж" аёллар гуруҳларини кўп кўрдик. Таассуфлар бўлсинки, бу қаторга эркаклар ҳам қўшилмоқда тобора.


➡️ ОНЛАЙН КЎРИШ 👈

Yoshlar kundaligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида тегишли масъуллар ҳамкорлигида фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.

"Боғи сурҳ" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабул давомида 14 нафар фуқаронинг уй-жой ва бандлик, бошқарув сервис компанияси фаолияти билан боғлиқ масалаларда қилган мурожаатлари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат эътиборга қаратилиб, ижроси ҳоким назоратига олинди.

Сайёр қабулда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
#сайёр_қабул

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари Қўмондони Ангрен гарнизони ҳарбий қисмда сайёр қабул бўлди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Миллийбанк, Тошкент ҳарбий округи ҳамкорликда ўтказган сайёр қабулда харбий хизматчилар ва уларнинг оилаларини қийнаб келаётган муаммоларини бартараф этиш чоралари кўрилди.

Сайёр қабул давомида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари асосан фарзандларини мактабгача таълимга жалб қилиш, уй-жой, бандлик ва кўрсатиладиган ёрдамлар юзасидан мурожаат қилдилар. Жами 80 дан ортиқ мурожаат кўриб чиқилди. Асосан ҳарбийлар оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш бўйича масалаларга ижобий ечим топилди ва ўндан зиёд фуқарога иш ўринлари таклиф этилди. Болалар боғчасига жойлаштириш тартиби тушунтирилди.

Айрим мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиши белгиланди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#сайёр_қабул

⚡️ Ангрен шаҳрининг Мустақиллик маҳалласида вилоят ИИББ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабул давомида Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХ бошқармаси бошлиғи полковник А.Садиров томонидан Мустақиллик маҳалласидаги мавжуд йўл ҳаракати хавфсизлигига доир муаммолар ўрганилди.

Сайёр қабул даврида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланиб, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.

|Телеграм | Instagram | Youtube
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида аҳоли ҳамда ҳудудга оид муаммолар шаҳар ҳокимлиги масъуллари, секторлар раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар масъуллари томонидан жойига чиқиб ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар йўлга қўйилган.

Бугун олис ҳудудда жойлашган "Қатағон" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, шаҳар прокурорининг  ўринбосари Азиз Аликуловлар "Қатағон"  маҳалласида фуқароларнинг бандлик, маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқилиши, ойлик маошини олиш, мактабгача таълим ташкилоти биноси билан боғлиқ муаммолар юзасидан фуқароларнинг   мурожаатларини кўриб чиқдилар. Муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#сайёр_қабул

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш мақсадида жойларда   сайёр қабуллар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосари Жасур Зайниддинов, шаҳар прокурори Аллаёр Хайриддинов, ИИБ бошлиғи Азимжон Мирходжаев, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар раҳбарлари “Бўстон” маҳалласида жойлашган 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта залида   аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга қонуний ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Унда фуқаролардан, асосан турар-жой, соғлиғини тиклаш ва  даволанишга сарфланадиган харажатлар учун моддий ёрдам ажратиш, ишга жойлаштириш ва бошқа шу каби мурожаатлар келиб тушди.

Сайёр қабулда Президент Администрацияси масъули Ўктам Хамроев ҳам қатнашди ва кўплаб мурожаатларни кўриб чиқишда зарур таклиф ва маслаҳатлар берди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#сайёр_қабул

Бугун Ангрен Гарнизони ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ҳамда шаҳар аҳолиси учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбир аввалида Тошкент ҳарбий прокурори, Адлия полковниги Одил Ўсаров, шаҳар хокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Ж. Хасанов, шахар Халқ қабулхонаси мудири Н.Гафуровалар иштирокида сайёр қабул бўлди. Унда ҳарбийларнинг оиласидаги муаммолар ўрганилди.

Сайёр қабул давомида ҳарбий хизматчилар ва шаҳар аҳолисининг мурожаатлари кўрилиб, жами 348 та мурожаатдан 76 таси шу ернинг ўзида ҳал қилинди. Айрим мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Вақт талаб қилинадиган мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганиладиган бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#сайёр_қабул

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Аллаёр Хайриддинов, Солиқ инспекцияси бошлиғи Бекзод Шомирзаев, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ҳамда бир қатор тегишли мутасадди ташкилотлар, коммунал корхоналари, ҳудуддаги кўп қаватли уйларга техник хизмат кўрсатувчи Бошқарув сервис компаниялар раҳбарлари иштирокида “Гўзал” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида “Гўзал”, “Янги Гўшсой”, “Озодлик” МФЙларида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.

👉Батафсил

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub
#сайёр_қабул

Айни дамда "Навбаҳор" маҳалласида фуқаролар мурожаатлари учун сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Сайёр қабулда шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида шаҳар прокурори Аллаёр Хайриддинов, ИИБ бошлиғи Азимжон Мирходжаев, Солиқ инспекцияси бошлиғи Бекзод Шомирзаев, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши 22-округ депутати Даврон Камолов ҳамда коммунал корхоналари ва тегишли масъуллар иштирокида фуқароларнинг дала-ҳовли учун кадастр ҳужжати, компьютер билан таъминлаш, "Оппартак" маҳалласида экологик муҳитнинг бузилишини бартараф этиш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш, бандлик ва қабристон учун ер масаласи билан боғлиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилинди. Ижобий ҳал этилиши учун тегишлиги бўйича масъулларга йўналтирилди. Бир нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇
Sayt I Telegram I Facebook I Youtub