Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
121K photos
8.99K videos
138 files
23.5K links
Download Telegram
#Маҳаллаларда_Наврўз_байрами.

Ҳалқимизнинг азалий эзгу урф-одатларидан бири бўлган ҳашар маҳаллаларда бугун ҳам давом этди. Унда ёшу-қари бирдек иштирок этиб, шаҳримиз ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Ҳашарлар байрамларга уланмокда.
Ҳашардан сўнг ёшариш, янгиланиш байрами Наврўз шодиёналари нишонланди. Тадбирлар жуда кўтаринки руҳда ўтди. Тадбирларда ташкилотчилар томонидан турли ҳил миллий ўйинларимиз ташкиллаштирилиб, ғолиблар рағбатлантирилди.

Қизиқарли ўйинлару куй-қўшиқлар жўрлигида ўтган байрам тадбирларидан сўнг маҳалла раислари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ётиб қолган беморлар ва тадбирда иштирок эта олмаган кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга байрам таомлари етказилди.